язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари/ Европа/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2004 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2004 й.

N 134


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ВА УНГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР

БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида 1996 йил 21 июндаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни келгусида бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2004-2008 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир асосий ташкилий чора-тадбирлари комплекс дастури 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгаши, "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик қўмитаси ва тегишли кичик қўмиталарнинг Ўзбекистонга оид қисми 2-иловага мувофиқ таркибларда;

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. ТАСИС дастури бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчиси ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев зиммасига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага баъзи мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов

Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича)


Воҳидов Э.В.

-

Олий Мажлиснинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси (Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми раиси) (келишув бўйича)


Полвон-зода А.А.

-

Адлия вазири, Адлия, хавфсизлик, ички ишлар, божхона ҳамкорлиги ва бошқа қўшимча масалалар бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми раиси


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Илмий-техник ҳамкорлик, маданият, таълим ва атроф муҳит масалалари бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми раиси


Розуқулов У.У.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг бошлиғи, Савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми раиси


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Европа Иттифоқи комиссияси ҳузуридаги миссия раҳбари


Юсупов К.И.

-

Ташқи ишлар вазирлиги Европа бошқармасининг бошлиғи (масъул котиб)


Шайхов А.Э.


-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

Изоҳ. Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Ҳамкорлик Кенгаши, қўмитаси ва кичик қўмиталарнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг таркибига тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



Ўзбекистон- Европа Иттифоқи Ҳамкорлик

қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

Ғаниев Э.М.

-

Исмоилов Н.М.

-

Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишув бўйича)


Норов В.И.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Жалалов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳожибоев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Ишметов А.Ж.

-

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев И.Б.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Мажитов Ш.Х.


-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бош муҳандиси, бош менежери


Тошмуродов Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари


Абдуллаев А.С.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раисининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


(лавозимига кўра)

-

"ЎзбюроКЕС" директори


Юсупов К.И.

-

Ташқи ишлар вазирлиги Европа бошқармасининг бошлиғи


Ҳабибуллаев С.П.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармасининг бошлиғи


Акбаров О.Х.

-

Ташқи ишлар вазирлиги Европа бошқармасининг бўлим мудири (масъул котиб)

Изоҳ. Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши қарорига кўра тузилади.



Савдо ва инвестициялар бўйича кичик

қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

Розуқулов У.У.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг бошлиғи (кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми раиси)


Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Исломхўжаев Х.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари


Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Бекмирзаев Н.Б.

-

Марказий банк Валютани тартибга солиш ва ташқи алоқалар департаментининг бошқарма бошлиғи


Носиров С.Х.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


(лавозимига кўра)

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг бошқарма бошлиғи (масъул котиб)


Қосимов Н.С.


-


Адлия, хавфсизлик, ички ишлар, божхона ҳамкорлиги

ва бошқа қўшимча масалалар бўйича кичик

қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

Полвон-зода А.А.

-

Адлия вазири (кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми раиси


Муллажонов Т.О.

-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ғуломов Ш.Т.

-

Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


Серикбоев Х.Д.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Бобожонов П.Р.

-

Бош прокурор ўринбосари


Дусметов К.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори


Омонов Д.У.

-

Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи (масъул котиб)


Отахонов Ф.Х.


-


Илмий-техник ҳамкорлик, маданият, таълим ва атроф муҳит

бўйича кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Илмий-техник ҳамкорлик, маданият, таълим ва атроф муҳит масалалари бўйича кичик қўмита раиси


Алихонов Б.Б.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Аҳлиддинов Р.Ш.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


Эрназаров Э.М.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


лавозимига кўра


-

Отабеков Н.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг бошлиғи


Бекмирзаев И.И.

-

Ташқи ишлар вазирлиги Маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи (масъул котиб)





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 мартдаги

134-сон қарорига

4-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида" 1999 йил 5 июлдаги 328-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш юзасидан комплекс дастури тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 415-сон қарори.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 24 январдаги 29-сон қарорида 2-банд чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Икки томонлама Ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар, қўмиталар ҳамда кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 1-илова чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қароридаги 1-илованинг 24 ва 29-бандлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 139-модда.