ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2018 й. 522-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 10 июлдаги 187-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2018 й.

N 522



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТНИНГ ХОРИЖДАН МАБЛАҒ ЖАЛБ

ҚИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

ЮРИДИК ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ  ТАСДИҚЛАШ  ТЎҒРИСИДА"  2015 ЙИЛ

10 ИЮЛДАГИ 187-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар беришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 10 июлдаги 187-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 7-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 июлдаги

522-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатнинг хориждан

маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича

юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 10 июлдаги 187-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Номланишга "шартномалар" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари" сўзлари қўшилсин.


2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади".


3. 1-бандга "шартномалар" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари" сўзлари қўшилсин.


4. Иловада:


а) номланишига "шартномалар" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари" сўзлари қўшилсин;


б) 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар бериш тартибини белгилайди";


в) 2-банд:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати - қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бериш келишувларида белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаш мажбуриятидир";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 3-бандга "шартномалар" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари" сўзлари қўшилсин;


д) 5-бандда:

"а" ва "б" кичик бандларига "шартнома" сўзидан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари"сўзлари қўшилсин;

"и" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""и" тақдим этилаётган ҳужжатларда ҳаволалари мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларнинг нусхалари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июль










































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск