язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2018 й. ПФ-5476-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.07.2018 й.

N ПФ-5476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон

тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 июлдаги

ПФ-5476-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 4-банди "электрон тижорат орқали реализация қилинган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармони 5-бандининг биринчи хатбоши "товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 1-банди қуйидагича мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товар ва хизматларни электрон тижорат, шу жумладан интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали реализация қилувчи электрон тижорат субъектлари ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) кўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 572-модда