ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2018 й. 521-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.07.2018 й.
N 521
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва
рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш
ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-
шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"
2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида:
ўн еттинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ўн саккизинчи - ўттиз бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - ўттиз тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директори У.Б. Аъламов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 11 июль