язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карорга илова 13-бандининг "а" кичик банди ва "г" кичик бандининг тўртинчи-бешинчи хатбошилари 2019 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 й. 539-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2018 й.

N 539



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-

таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек,

бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда

"Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация

қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига ҳамда "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорга илова 13-бандининг "а" кичик банди ва "г" кичик бандининг тўртинчи-бешинчи хатбошилари 2019 йил 1 январдан кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 июлдаги

539-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорида:


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзвинсаноат-холдинг" холдинг компанияси" ва "Очиқ турдаги акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" ва "Акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" ва "холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилардаги "холдинг компанияси", "холдингга" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. "Ўзшаробсаноат" АЖ таркибида Ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, унга қуйидаги тадбирларни молиялаштириш юклансин:"

бешинчи хатбошидаги "Реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармаси", "холдинг" сўзлари "Ривожлантириш жамғармаси", "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 20-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-банди учинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомда:


а) 1, 2-бандлардаги, 3-банднинг учинчи хатбошидаги ва 22-банддаги "Ўзвиносаноат-холдинг" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 26-банддаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 27-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Статистика ҳисоботлари, шунингдек юқори турувчи ташкилотларга ва "Ўзшаробсаноат" АЖга ҳам тақдим этилади. "Ўзшаробсаноат" АЖга статистик ҳисоботлардан ташқари мавсум бўйича узумни қайта ишлаш тўғрисидаги якуний ҳисобот тақдим этилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда) 3-бандининг биринчи хатбошидаги ва 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмевасабзовотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси" фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 8-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг табиий бойликларини сақлаб қолиш ҳамда дам олиш ва соғломлаштириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 6 сентябрдаги 362-сон қарорига 1-илованинг 4-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2001 йил 16 ноябрдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 186-модда) 1-илованинг 9-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 87-модда):


а) 1-илованинг йигирма тўртинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 18-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг-1" кичик банди ўз кучини йўқотган ҳисоблансин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "тамаки хомашёсини ферментлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК", "Ўзспиртсаноат АК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" ёки "Ўзспиртсаноат АК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватларининг камида 60 фоизидан фойдаланишни таъминлаши (ишлаб чиқариш қувватларидан лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланмаслик бундан мустасно)";


г) 9-бандда:

"в" кичик банддаги "ушбу шарт фақат ачиган табиий вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди" сўзлари чиқариб ташлансин;

"ж" кичик банддаги "шунингдек фақат ачиган табиий вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд қўшилсин:

"и) узумнинг мевали техник навларини етиштириш учун камида 100 гектар плантацияси ва вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган корхоналар табиий вино, виноматериаллар ва коньяк спиртларини ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Мазкур шарт ўз узумзорлари хомашёсидан ачиган табиий вино (этил спирти қўшилмаган)ни ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга татбиқ этилмайди";


д) 10-бандда:

"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мавжуд йиллик қувватларидан камида 60 фоизга фойдаланишни таъминлаш. Ушбу шартлар ишлаб чиқариш қувватларидан лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича фойдаланмаган ҳолатларига татбиқ этилмайди";

"д" кичик банддаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


е) 11-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 37-банд "г" кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) иловасининг "Давлат ахборот ресурслари номи" устуни 108-позициясидаги "Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш" сўзлари "тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда):


а) қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги, 1, 2 ва 3-бандларидаги "тамаки хом ашёсини ферментлаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомда:


номидаги "тамаки хом ашёсини ферментлаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


1, 3-бандлардаги, 4-банднинг биринчи хатбошидаги, 6-банднинг биринчи хатбошидаги, 14-бандининг биринчи хатбоши ва 28-бандининг саккизинчи хатбошидаги "тамаки хом ашёсини ферментлаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар) ни саноат асосида ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади."


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиянинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади";


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензиялар бериш" сўзларидан олдин "тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича" сўзлари қўшилсин;

"а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"б" кичик банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.

Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади";


иловада:


номидаги "тамаки хом ашёсини ферментлаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


"1-босқич" блокининг "Тадбирлар" устунидаги 1-банддан "тамаки хомашёсини ферментлаш ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) 1-илованинг 19-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 2-илованинг 13-позициясидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 23-банди "а" кичик бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 81-модда) илова 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда):


а) 2 ва 6-бандлардаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида низомда:


2-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 3, 5 ва 15-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг I босқич, III босқич, VIII босқич, IX босқич, XI-1 босқич, XII босқич блоклари "Субъектлар" устунидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 50-сон, 567-модда) 6-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Лавозими бўйича - "Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раиси".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 71-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда:


а) 5-бандга "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)" сўзлари қўшилсин";


б) 14-бандда:

учинчи хатбошига "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Яроқлилик муддати" сўзларидан сўнг "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)" сўзлари қўшилсин;


в) 15-банддаги "яроқлилик муддати" сўзларидан сўнг "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)" сўзлари қўшилсин;


г) 17-банддаги "яроқлилик муддати" сўзларидан сўнг "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати давомида)" сўзлари қўшилсин;


д) 22-банднинг саккизинчи хатбошига "(виночилик маҳсулоти учун - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган сақлаш муддати)" сўзлари қўшилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда):


а) номидаги, кириш қисмидаги, 1-банддаги, 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "тамаки хом ашёсини ферментлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Комиссия (Мирзаев)" сўзлари "Комиссия (Холмурадов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банддаги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

      

С.Р. Холмурадов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси

лавозими бўйича

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

А.Я. Хайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси

М.М. Мирзаев

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.У. Каримов

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори

О.С. Мустафаев

-

"Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Н.А. Вапаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг виночилик ва алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби".

      

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) 2-илованинг 16-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари "Ўзшаробсаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Рўйхати "8. Хўжалик бошқаруви органлари" бўлимининг 10-бандидаги "Ўзвиносаноат-холдинг"" сўзлари "Ўзшаробсаноат" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль