язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2017 й. ПФ-5111-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.07.2017 й.

N ПФ-5111



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2895-сон "Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июлдаги

ПФ-5111-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига илованинг II бўлими 1-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон  "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 1-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда 4-бандининг биринчи ва учинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4956-сон Фармони 1-иловасининг ўнинчи хатбошидаги "хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги ПҚ-423-сон қарори 1-иловасининг ўн олтинчи хатбошидаги "хусусийлаштириш" сўзи "давлат мулкидан самарали фойдаланиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 3-бандларидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги "2011-2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кўламли кенгайтириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантириш мезонлари ва баҳолари тизимини аниқлаш ҳамда амалга ошириш чора-тадбирлри тўғрисида"ги ПҚ-1464-сон қарорида:


а) бешинчи бандидаги "Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 2-иловада:

"3. Мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантириш даражаси индекслари" бўлими 3.1 банди 3.1.1, 3.1.2 кичик бандларининг ҳамда 3.2 банди 3.2.1 кичик бандининг "масъул орган" графасидаги "Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3. Мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантириш даражаси индекслари" бўлими 3.1 бандининг 3.1.6 кичик бандида, шунингдек "4. Иқтисодиётнинг нодавлат сектори ривожланиши индикатори" бўлими 4.3 бандининг "масъул орган" графасидаги "Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 августдаги ПҚ-1591-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг 2-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Республика электротехника саноатини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва уни 2014-2018 йилларда янада ривожлантириш ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2123-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 февралдаги "Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2136-сон қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2298-сон қарорининг 3-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сон "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин. 


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобша қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2646-сон қарори 2-иловасининг ўн бешинчи хатбошидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида:


а) 7-банддаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига 1-илованинг 11-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига 2-илованинг 35-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2772-сон қарорида:


а) 1-бандида ва 16-бандининг тўртинчи хатбошида "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг олтинчи хатбошида "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853-сон қарорида:


а) 2-илованинг 9-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 8-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июлдаги

ПФ-5111-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 11 майдаги ПФ-3876-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча  ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 15-банди "б" кичик банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси ва қарорга 2-илова.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 сентябрдаги ПҚ-968-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қарорига илованинг 2-банди.