язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2018 й. 590-сон "Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2018 й.

N 590




ВЕТЕРИНАРИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 июлдаги

590-сон қарорига

ИЛОВА



Ветеринария фаолиятини лицензиялаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш, дубликат бериш, филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзилини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар ветеринария фаолиятининг йўналишлари бўйича қуйидаги лицензияловчи орган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда "Қўмита" деб аталади) томонидан:

ветеринария лаборатория-диагностика ишлари бўйича;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш бўйича;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун биологик препаратлар реализацияси бўйича;

б) Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари (кейинги ўринларда "Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари" деб аталади) томонидан:

ветеринария даволаш-профилактика ишлари бўйича;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари реализацияси бўйича қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулоса тайёрлаш учун лицензияловчи орган Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ветеринария бўлимларининг раҳбар ва ходимларини эксперт сифатида (кейинги ўринларда эксперт деб аталади) жалб қилади ва уларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги низом Қўмита томонидан тасдиқланади".


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Лицензияловчи орган фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Қўмита томонидан бериладиган лицензияларнинг реестрини юритиш, лицензияловчи орган томонидан фаолият йўналишларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш Қўмита томонидан амалга оширилади".


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Лицензияланадиган ветеринария фаолияти қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

ветеринария лаборатория  диагностика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш;

ветеринария даволаш  профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини релизация қилиш.

Ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари рўйхати Қўмита томонидан белгиланади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошидаги фаолият йўналишларига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) эга бўлган лицензиатларга ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган ёки тайёрланган ветеринария препаратларини реализация қилиш ҳуқуқи берилади.

Лицензия талабгорларига:

ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошларида кўрсатилган фаолият йўналишлари бўйича лицензияларни бериш Қўмита томонидан;

бешинчи ва олтинчи хатбошидаги фаолият йўналишлари бўйича лицензияларни бериш Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади".


4. 6-банднинг биринчи хатбошидаги "ишлар" сўзи "йўналишлари" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қуйидагилар ветеринария фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

ветеринария соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;

лицензиатнинг фаолиятни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказишнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этиши;

ветеринария йўналиши бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган юридик шахс мақомига эга бўлган субъектлар штатидаги ходимлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар фақат ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари реализациясини амалга ошириши;

юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;

якка тартибдаги тадбиркорнинг олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлиши;

юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши;

лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга эга бўлиши;

тегишли ташкилий-техник шартлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан, асбоб-ускуналар, асбоблар ҳамда рухсат берилган ветеринария технологияларини қўллаш учун фойдаланиладиган ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

ветеринария нормалари ва қоидаларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика, профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, ветеринария препаратларини қўллаш.

лицензиат  юридик шахс томонидан лицензияловчи органга ветеринария мутахассисининг ишга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш  мутахассис ишга олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида".


6. III бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. Лицензия олишда, филиал очишда ёки

фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганда

зарур бўлган ҳужжатлар".


7. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун  юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;

жисмоний шахс учун  фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

шунингдек, телефон рақамлари ҳамда фаолиятни амалга ошириш (филиаллар) манзиллари;

юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишлари;

б) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха".


8. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд қўшилсин:

"9-1. Филиал очишда ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганда лицензиат лицензияловчи органларга филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун  юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), ўзгартирилган фаолият ёки филиал манзиллари;

янги фаолият (филиал) манзилларида амалга оширилиши мўлжалланган фаолият йўналишлари.

Филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида лицензиатларнинг аризасини кўриб чиқиш муддати лицензия талабгори аризасини кўриб чиқиш муддатида амалга оширилади, шунингдек, йиғим ва божлар ундирилмайди".


9. 10-банддаги "Лицензия талабгоридан" сўзлари "Лицензия талабгори ёки лицензиатдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ҳужжатлар лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгори ёки лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгори ёки лицензиатга юборилади (топширилади). Масъул ходим жойида бўлмаганлиги туфайли ҳужжатларнинг қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Масъул ходим вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган ходим бажаради".


11. 12-банддаги "лицензия талабгори" сўзларидан кейин "ёки лицензиат" сўзлари қўшилсин.


12. 14-банднинг иккинчи хатбошидаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин.


13. 15-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "эксперт комиссияга киритилади" сўзлари "экспертга юборилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "Эксперт комиссия йигирма кун" сўзлари "Эксперт ўн кун" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "комиссия" сўзи чиқариб ташлансин;

г) бешинчи хатбошидаги "турини" сўзи "йўналишини" сўзи билан алмаштирилсин.


14. 17-бандда:

а) бешинчи хатбошидаги "тури (ишлари)нинг" сўзлари "йўналишларининг" сўзи билан алмаштирилсин;

б) еттинчи хатбошидаги "тури" сўзи "йўналиши" сўзи билан алмаштирилсин;

в) ўн тўртинчи хатбошидаги "раҳбари" сўзи "раҳбарлари" сўзи билан алмаштирилсин.


15. 20-бандда:

а) учинчи хатбошидаги "эксперт комиссияга киритилади" сўзлари "экспертга юборилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "комиссия" сўзи чиқариб ташлансин.


16. 21-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва амалдаги лицензиянинг асл нусхаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


17. 25-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади".


18. Қуйидаги мазмундаги 25-1-банд қўшилсин:

"25-1. Қайта расмийлаштириш, дубликат беришда олдин берилган лицензияларда кўрсатилган йўналишлар бўйича ваколатли лицензияловчи органга мурожаат қилади".


19. 30-банднинг "д" кичик бандидаги "тури" сўзи "йўналиши" сўзи билан алмаштирилсин.


20. Низомга иловада:


1-босқич позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Давлат ветеринария қўмитасига" сўзлари "Лицензияловчи органга" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-босқич позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Тадбирлар" устунида:


1-банддаги "Давлат ветеринария қўмитасининг масъул шахси (эксперт комиссиянинг котиби)" сўзлари "Лицензияловчи органнинг масъул ходими" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"2. Лицензияловчи орган кўриб чиқиш учун экспертга юборади";


3-банддаги "эксперт комиссияга киритилади" сўзлари "экспертга юборилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-босқич позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат ветеринария қўмитасининг эксперт комиссияси" сўзлари "Эксперт" сўзи билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддатлари" устуни 1-кичик бандидаги "25" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;


4-босқич позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Тадбирлар" устунининг 1-бандидаги "Давлат ветеринария қўмитаси эксперт комиссия" сўзлари "Лицензияловчи орган экспертнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқич лицензиат позициясининг "Тадбирлар" устунидаги матн қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир";


6-босқич позициясида:

"Субъектлар" устунидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "Лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Тадбирлар" устунининг 2-бандидаги "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари "лицензияловчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 июль