Умная подшивка

Моҳир тахлам / Алоҳида соҳалар фаолияти /

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ҳисоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ҲИСОБИ


Меҳмонхона - шаҳарнинг ташриф қоғози бўлибгина қолмай, ўз қоидалари бўйича фаолият юритувчи тўлақонли корхона ҳамдир. Бизнеснинг бу турига қўл уриб, уни ривожлантириш чоғида кўпгина омилларни тўғри ҳисобга олиш лозим. Материалимиз меҳмонхона соҳасидаги бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ёрдам беришига умид қиламиз.


Меҳмонхона хизматлари нима ўзи? У жойлаштириш воситаларида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлардан иборат. Ўзбекистонда меҳмонхоналар, туристик базалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмонларга аталган миллий уйлар, ўтовли оромгоҳлар ва бошқалар жойлаштириш воситалари ҳисобланади (ВМнинг 5.06.2017 йилдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди).


МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ


Меҳмонхона хизматлари туризм хизматларига киради ва мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Мувофиқлик сертификати 3 йилга берилади ва ҳар йили инспекция назоратини ўтказиш орқали тасдиқланади (355-сон Низомнинг 2-банди). Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш учун тўланган суммалар ишлаб чиқариш харажатларига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.7-банди).


Сертификатлаштириш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби


Хўжалик операциясининг

мазмуни


Дебет


Кредит


Мувофиқлик сертификатини олиш учун тўланган тўлов акс эттирилди


4330-"Бошқа берилган аванслар"


5110-"Ҳисоб-китоб счёти"


Сертификатлаштириш харажатлари ҳисобдан чиқарилди (бир йўла)


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


6990-"Бошқа мажбуриятлар"


Илгари тўланган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди


6990-"Бошқа мажбуриятлар"


4330-"Бошқа берилган аванслар"


Сертификат муайян даврга берилиши сабабли уни олиш учун тўланган суммаларни келгуси даврлар харажатлари сифатида ҳисобга олиш ва тенг қисмлар билан ҳисобдан чиқариш мумкин.

Бухгалтерия ҳисобида меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш харажатлари келгуси даврлар харажатлари сифатида тан олинганда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Дебет


Кредит


Мувофиқлик сертификатини олиш учун тўланган тўлов акс эттирилди


4330-"Бошқа берилган аванслар"


5110-"Ҳисоб-китоб счёти"


Тўлов суммаси келгуси даврлар харажатларига киритилди


3190-"Бошқа келгуси давр харажатлари"


6990-"Бошқа мажбуриятлар"


Илгари тўланган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди


6990-"Бошқа мажбуриятлар"


4330-"Бошқа берилган аванслар"


Сертификатлаштириш харажатлари вақти-вақти билан бир маромда ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


3190-"Бошқа келгуси давр харажатлари"


Меҳмонхона хизматларининг мувофиқлик сертификати "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК томонидан йиллик инспекция назорати ўтказилиши орқали тасдиқланади. Уни ўтказишдан аввал унинг қиймати корхонага маълум қилинади. Ушбу сумма меҳмонхона хизматлари таннархига киритилади.


Инспекция назоратини ўтказиш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби


Хўжалик операциясининг

мазмуни


Дебет


Кредит


Инспекция назорати ўтказилиши учун тўланган олдиндан тўлов акс эттирилди


4330-"Бошқа берилган аванслар"


5110-"Ҳ

...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск