язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2018 й. 637-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2018 й.

N 637



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион

ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга

оширишга оид давлат Дастури тўғрисида" 2018 йил

22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Аҳмедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 августдаги

637-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 957-модда)билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. "Дававианазорат" инспекцияси фаолиятини молиялаштириш:

"Дававианазорат" инспекциясининг жорий йилга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлари сметаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 48-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"48. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун ундириладиган йиғимлар бўйича тушумлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 август