язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2018 й. ПФ-5504-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.08.2018 й.

N ПФ-5504



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон, "Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон фармонлари, "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон ва "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қулай шарт-шароитларни яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девони ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 августдаги

ПФ-5504-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сон Фармонининг 4-банди учинчи хатбошисидан "йил бошида белгиланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида"ги 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон Фармонининг 2-бандидан "йил бошида белгиланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармонида:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва "Микрокредитбанк" АТБнинг банк томонидан қуйидаги микромолиявий хизмат турларини тақдим этиш бўйича таклифлари маъқуллансин:

а) кичик тадбиркорлик субъектлари бизнесини бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш) учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган молиявий ресурслар доирасида имтиёзли фоиз ставкаларида ажратиладиган микрокредитлар;

б) кичик тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан микрофирмалар, кичик корхоналар), деҳқон ва фермер хўжаликларига - тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларини тўлдириш учун 24 ойгача бўлган муддатга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 бараваригача миқдорида микрокредитлар;

в) кичик тадбиркорлик субъектлари учун - технологик ускуналар ва техникалар сотиб олиш учун 3 йилгача бўлган муддатга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 000 бараваригача миқдорида микролизинг хизматлари.

Ажратиладиган мирокредитлар ва кўрсатиладиган микролизинг хизматлари бўйича фоиз ставкалари "Микрокредитбанк" АТБ сиёсатига асосан белгиланади";


4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида"ги 2017 йил 5 майдаги ПФ-5037-сон Фармонида:


3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари учун олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даража ва бошқалар) сақланиб қолади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонидаги иш вақти навбатдаги ҳарбий ва махсус унвон бериш учун иш стажига киритилади ҳамда улар бўйича, шу жумладан кўп йиллик хизматлар учун устамалар ҳисобланади ҳамда тўланади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида иш фаолияти даврида ҳарбий ва махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг ёки Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тавсияномаси асосида амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорининг 12-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда, татбиқ этилсин.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар ижроси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармонининг рус тилидаги матнида:


а) 1-иловада:

"Учебно-методический отдел 5" блокидаги "5" рақами "6" рақами билан алмаштирилсин;

"Центр компьютерных технологий 6" блокидан кейин "Региональные филиалы* 20" блоки билан тўлдирилсин;


изоҳдаги "160 единиц" ва "34 ед." сўзлари тегишинча "181 единица" ва "44 ед." сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*) Численность персонала регионального филиала составляет 4 штатных единиц - директор, главный специалист, главный методист и технический персонал";


б) 2-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. К руководящему составу Академии относятся должности ректора, проректоров, деканов и директоров филиалов".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига 2-иловада:


а) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига татбиқ этилмайди";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига берилади";

"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосарига берилади";


4-1-банднинг "а" кичик банди "шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига" сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорининг 1-бандида:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида - 5 фоизли пункт миқдорида;

миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун - 8 фоизли пункт миқдорида;

миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда - ёш тадбиркорлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияси билан жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича - банклар харажатларини қоплаш учун 3 фоизли пункт миқдорида;

хорижий валютада, қиймати эквивалентда 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда - тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

хорижий валютада - 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича - белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида";

еттинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон қарори 8-бандининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Определить, что:

реализация железнодорожных и авиабилетов гражданам, выезжающим за рубеж и приобретающим железнодорожные и авиабилеты в порядке, предусмотренном в абзаце седьмом пункта 7 настоящего постановления, для осуществления временной трудовой деятельности, осуществляется по схеме согласно приложению;

денежные средства АК "Алокабанк", направленные на возмещение приобретения железнодорожных и авиабилетов для граждан, выезжающих за рубеж для осуществления временной трудовой деятельности, не облагаются налогом на прибыль юридических лиц и налогом на доходы физических лиц, а также не являются благотворительными пожертвованиями".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 августдаги

ПФ-5504-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 19 мартдаги ПФ-2270-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги 2016 йил 21 июлдаги ПФ-4810-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 10 майдаги ПФ-5040-сон Фармонига илованинг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сон Фармонига илованинг 1-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 654-модда