язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2018 й. 525-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат экологик назоратини такомиллаштиришга йўналтирилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2018 й.

N 525



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК

НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вазифалари ва функциялари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 июлдаги

525-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 3-бандга "Ташқи ишлар вазирлиги," сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари қўшилсин;


б) 3-иловага изоҳнинг 1-бандига "Ташқи ишлар вазирлиги," сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловага изоҳдаги "(грек ёнғоғи, писта, нок, олма, шунингдек, қарағай, арчанинг барча турлари, шарқ туйя дарахти, эман, шумтол, заранг дарахти, қайин) учун жисмоний шахсларга жарима" сўзлари "(грек ёнғоғи, писта, нок, олма, шунингдек, қарағай, арчанинг барча турлари, шарқ туйя дарахти, эман, чинор, шумтол, заранг дарахти, қайин) учун жисмоний шахслардан ундириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 майдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 397-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат экология қўмитаси тизими ходимларига Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 июль