язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 й. 663-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2018 й.

N 663



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг

учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали

фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 августдаги

663-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 344-модда) илова 1.2-бандининг "Ишлар нархи" устунидаги "баравари" сўзи "фоизи" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 48-сон, 570-модда) рус тилидаги матнининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Установить, что:

на территории Республики Узбекистан запрещается ввоз, реализация и использование беспилотных летательных аппаратов (коды ТН ВЭД 8802 20 000 1, 8802 20 000 2 и 8802 20 000 8), за исключением случаев ввоза и использования беспилотных летательных аппаратов Государственным унитарным предприятием "Геоинновационный центр" при Государственном комитете Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру и предусмотренных отдельными решениями Кабинета Министров Республики Узбекистан;

временный ввоз и использование на территории Республики Узбекистан беспилотных летательных аппаратов для подготовки фото и видеоматериалов о туристском потенциале республики разрешается, в том числе зарубежным творческим группам, по ходатайствам Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма, Министерства культуры Республики Узбекистан и Национального агентства "Узбеккино", с предоставлением в Министерство обороны Республики Узбекистан и Государственную инспекцию Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов информации о лицах, ввозящих и использующих беспилотные летательные аппараты и местах съемок;

владельцы беспилотных летательных аппаратов несут ответственность за соблюдение законодательства регулирующего порядок их использования на территории Республики Узбекистан".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017й., 30-сон, 733-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 11-банди "д" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"учувчисиз учиш қурилмаларининг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;

учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш жараёнида олинган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

учувчисиз учиш қурилмалари учун конструктив элементлар ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришда ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишда иштирок этади;

учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда энг замонавий технологиялар ва хорижий тажрибанинг жорий этилишини таъминлайди;

учувчисиз учиш қурилмаларини бошқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;

оперататори бўлмаган учувчисиз учиш қурилмаларини фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа ташкилотлар учун оператор билан ижарага беради;

учувчисиз учиш қурилмаларини таъмирлаш ва техникавий қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август