язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2018 й. 657-сон "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2018 й.

N 657




УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИ ВА УНИНГ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ БУРЧМУЛЛА

ВА ОҲАНГАРОН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА

[Кўчирма]


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳамда Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар интенсив кўчатхона ва иссиқхоналарни ташкил этиш, мавжуд ўрмонзорларни муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу ўрмон хўжаликларининг ўз ҳисобида қолдирилади;

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларининг йил якуни бўйича олган соф фойдасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


4. Қуйидагилар:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида низом 2-иловага;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари штатлар жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида қўшимча 10 та пост ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

657-сон қарорига

1-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

            

Илмий кенгаш

Бош директор

Диспетчерлар хизмати

4

Директорнинг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари, илмий бўлим бошлиғи бош ўрмончи

Бош ҳисобчи

Бош иқтисодчи

Бош юрисконсульт

Директорнинг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари

Илм-фан ва атроф муҳит мониторинги бўлими

4

Мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси

Ходимлар бўйича мутахассис

Табиатни қўриқлаш бўйича инспекция бўлими

58

 

 

Чотқол давлат биосфера

қўриқхонаси

Бурчмулла давлат ўрмон

хўжалиги

Оҳангарон давлат ўрмон

хўжалиги

 

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 103 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 12 нафар,

мутахассислар - 72 нафар,

ёрдамчи ходимлар - 19 нафар.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

657-сон қарорига

5-ИЛОВА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Бурчмулла

ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

ТАРТИБИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни, шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда бюджет маблағлари ҳисобидан тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда тўланади:

1-3 йилгача - 5 фоиз;

3-5 йилгача - 10 фоиз;

5-8 йилгача - 15 фоиз;

8-10 йилгача - 20 фоиз;

10-15 йилгача - 25 фоиз;

15-20 йилгача - 30 фоиз;

20-25 йилгача - 35 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 40 фоиз.


2. Ходимлар ва инспекторлар таркибига хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.


3. Ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 дан 1700 метргача - 1,1;

1701 дан 2000 метргача - 1,15;

2000 дан 3000 метргача - 1,3;

3001 метрдан юқори - 1,4.


4. Хўжалик ҳисобидаги фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичларини бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда миллий боғ, қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари раҳбарияти касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда ходимларга юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, молия органлари билан келишилган бюджет ва хўжалик ҳисобидаги даромаддан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мукофотлар берилади.


5. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституцияси куни, Наврўз, Янги йил ва Ҳайит байрамлари учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.


6. Ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда - ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади.


7. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига энг кам иш ҳақининг бир бараваригача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади.


8. Зарур ҳолларда, иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилаларга, ходимнинг даволанишига, тўй, маърака, навбатдаги таътилга чиқишда ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.


9. Ходимларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда пул маблағи тўланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август