Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2018 й. 671-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 августдаги

671-сон қарорига

ИЛОВА



Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни

ташкил этиш методологияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.Ушбу Низом давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


истироҳат боғи (боғлари) - аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган, яшил экинлар билан қопланган, муайян ҳажмли-макон композициясида ташкил этилган ва ўз функцияларига, аҳоли пунктларининг режалаштириш тузилмасида жойлашуви, шунингдек, табиий шароитларга кўра таснифланадиган ландшафт архитектура объектлари;


яшил зоналар - аҳоли пунктларининг рекреацион мақсаддаги ҳудудлари (шаҳарсозлик элементлари), шунингдек, яшил экинлар билан қопланган ва табиатни муҳофаза қилиш функцияларини бажарадиган ҳамда аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган уларга туташ ҳудудлар;


давлат-хусусий шериклик - ўзаро манфаатли шароитларда ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этиш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва истироҳат боғларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида амалга ошириладиган таваккалчиликларни тақсимлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда маълум муддатга юридик расмийлаштирилган давлат шериги ва хусусий шерикнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги;


давлат шериги - туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларига бириктирилган истироҳат боғлари учун - Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таъсисчилари ҳисобланган истироҳат боғлари учун - туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;


хусусий шерик - давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома (концессион битим) тузган юридик шахс;


танлов комиссияси - танлов тартиб-таомилларини амалга ошириш, жумладан даъвогарларнинг аризаларини баҳолаш ва таққослаш, шунингдек, танлов ғолибини аниқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ташкил этиладиган коллегиал орган;


концессия (концессион битим) - маълум муддатга тузилган шартнома бўлиб, унга кўра давлат хорижий инвесторга (концессионерга) қурилиш учун ер участкаларига, реконструкция қилиш учун бино ва иншоотларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш, шунингдек, истироҳат боғларини жиҳозлаш ҳуқуқларини беради, концессион фаолият натижасида концессионер оладиган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмлар ва шартлар асосида унинг мулки ҳисобланади.



2-БОБ. ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ


3. Истироҳат боғлари аҳоли пунктларининг ҳудудларини обод қилишни ривожлантиришни режалаштириш бўйича қуйидаги ҳужжатлар (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжати деб аталади) асосида ташкил этилади:

аҳоли пунктларининг бош режалари;

батафсил режалаштириш лойиҳалари.


4. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлмаганда, ер участкаларини танлаш, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Истироҳат боғлари аҳоли пунктларида, одатда, ободонлаштирилмаган бўш турган ҳудудларда, улар мавжуд бўлмаганда эса - боғ-парк ёки ўрмон участкалари ҳудудида жойлаштирилади.

Қуйидагилар истироҳат боғларини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

юқори технологик, замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва аттракционлар билан жиҳозланганлик;

ландшафт дизайнининг замонавий намуналарини қўллаш;

фаввораларни, шу жумладан, картографик фаввораларни қуриш;

велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий зоналарни ободонлаштириш;

аҳоли барча қатламларининг маданий-дам олиш хизматларидан фойдаланиши.


6. Истироҳат боғлари қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади:


а) аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашуви бўйича:

умумшаҳар (марказий);

туман (турар жой ҳудудларида);

б) географик жойлашув бўйича:

шаҳар истироҳат боғлари;

шаҳардан ташқари истироҳат боғлари;

қишлоқ истироҳат боғлари (шаҳар типидаги посёлкаларда, қишлоқлар ва овулларда);


в) ҳажми бўйича:

1-3 гектар майдонга эга III тип;

4-7 гектар майдонга эга II тип;

8 ва ундан ортиқ гектар майдонга эга I тип;


г) функционал йўналиши бўйича:

кўп тармоқли;

ихтисослаштирилган (спорт, болалар, сайр қилиш учун мўлжалланган, кўргазма-истироҳат боғлари, мемориал, илмий-маърифий, этнографик, ботаника ва зоология боғлари, боғ-парк санъати истироҳат боғлари-ёдгорликлари, санаторий-курорт истироҳат боғлари (курорт шаҳарларда):


д) табиий ва ландшафт-генетик хусусиятлари бўйича:

тоғолди;

қирғоқбўйи (дарёлар қирғоқлари ва қияликларида);

ўрмон боғлари;

гидробоғлар (сув тизимлари асосида ташкил этилади);

майсазор боғлар (очиқ майсазорлар кенгликлари асосида ташкил этилади).


7. Барча ёш гуруҳларидаги аҳолининг фойдаланишини таъминлаш мақсадида оммавий дам олиш учун мўлжалланган кўп тармоқли истироҳат боғлари бир текис жойлаштирилади.

Йирик шаҳарлардаги эпизиотик ташриф буюриладиган истироҳат боғларида билим орттириш ёки кўнгилочар дам олиш турлари учун (кўргазма-истироҳат боғлари, этнография, ботаника ва зоология боғлари) транспортдан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлиши керак.


8. Истироҳат боғлари ҳудудларида:

оилавий дам олиш объектлари (болалар кафелари, ўйин хоналари ва болалар учун катта ёшлилар назорати остида ўтказиладиган махсус дастурлар таклиф этиладиган ҳамда ота-оналарга бу вақтда дам олиш имконияти бериладиган бошқа объектлар);

ёзги театрлар;

хореография ва мусиқа жамоалари ҳамда гуруҳларининг чиқишлари ташкил этиладиган саҳналар;

лекторийлар;

ўқиш заллари ва кутубхоналар;

аттракционлар;

рақс заллари ва майдончалари;

тирлар;

болалар шаҳарчалари;

спорт майдончалари;

алоҳида фавворалар ёки фавворалар комплекси;

умумий овқатланиш ва савдо пунктлари;

чанғи учиш жойлари (қиш даврида фойдаланиладиган);

сув спорт турлари билан шуғулланиш ва чўмилиш учун сув иншоотлари;

югуриш ва сайр қилиш йўлаклари;

кичик ҳажмдаги архитектура шакллари;

ёдгорликлар, ҳайкаллар, бюстлар ва санъатнинг бошқа асарлари;

кўчма цирк майдончалари;

шаҳарлар ва айрим тарихий объектларнинг мини-макетлари;

жонли бурчаклар;

ижодий ҳаваскорлик билан шуғулланиш бинолари;

фото ва видеостудиялар;

компьютер ўйинлари бинолари;

интернет-кафе;

қайиқ станциялари (катта сув ҳавзалари мавжуд бўлса);

тиббиёт пунктлари;

турли спорт ва маданий инвентарларни ижарага бериш базалари.

Истироҳат боғлари ҳудудида, одатда, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ велосипед йўлаклари ташкил этилади. Ушбу ҳудудларда кўргазмалар, байрам тадбирлари (спорт тадбирлари, халқ сайиллари ва бошқа тадбирлар) ўтказилиши мумкин. Шаҳардаги истироҳат боғлари тарихий аҳамиятга эга бўлиши ва боғ-парк санъатининг объектлари-ёдгорликлари ҳисобланиши мумкин.

Истироҳат боғларининг ҳудудлари фаол дам олиш зоналари ва тинч зоналарга ажратилади.

Тинч зоналар таркибига қуйидагилар киради:

ўқиш заллари ва кутубхоналар;

шахмат, шашка, домино, лото ўйинлари учун спорт майдончалари;

югуриш ва сайр қилиш йўлакчалари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар.

Фаол дам олиш зонасига қуйидагилар киради:

ёзги театрлар;

лекторийлар;

аттракционлар;

рақс заллари ва майдончалари;

тирлар;

болалар шаҳарчалари;

спорт майдончалари;

умумий овқатланиш ва савдо пунктлари;

чанғи учиш жойлари (қиш даврида фойдаланиладиган);

сув спорт турлари билан шуғулланиш ва чўмилиш учун сув иншоотлари;

кўчма цирк майдончалари;

жонли бурчаклар;

ижодий ҳаваскорлик билан шуғулланиш бинолари;

фото ва видеостудиялар;

компьютер ўйинлари бинолари;

интернет-кафе;

қайиқ станциялари (катта сув ҳавзалари мавжуд бўлса);

тиббиёт пунктлари;

турли спорт ва маданий инвентарларни ижарага бериш базалари.


9. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда, кичик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари - туман марказларида, қишлоқлараро зоналар ва қисқа муддатли дам олиш масканларида ҳажмлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланадиган болалар махсус истироҳат боғлари (спорт, кўргазма, зоология ва бошқа боғлар) ташкил этилиши мумкин.


10. Истироҳат боғлари ва боғларни жойлаштиришда мавжуд экинлар ва ҳовузлар бўлган участкаларни имкон қадар сақлаб қолиш зарур.


11. Истироҳат боғларида жамоат транспортидан фойдаланиш вақти (транспортни кутиш вақтини ҳисобга олмаганда) 20 дақиқадан ошмаслиги керак.


12. Истироҳат боғи ҳудудида бир вақтнинг ўзида ташриф бурадиганларнинг ҳисоблаб чиқилган сони гектарига 100 кишидан ошмаслиги зарур.


13. Ҳайвонот боғларини рекреацион аҳамиятга эга зоналар таркибида жойлаштиришни назарда тутиш лозим. Ҳайвонот боғининг чегарасидан турар жой ва ижтимоий биноларгача бўлган масофа маҳаллий санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган ҳолда, аммо муайян бир жойда эсадиган шамол ҳисобга олиниб (шамолга рўпара томонга ва шамолга тескари томонда икки марта оширилган) камида 500 метр қилиб белгиланади.


3-БОБ. ЯШИЛ ЗОНАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ


14. Дам олиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган яшил зоналар таркибига қуйидаги ҳудудлар киритилади:

шаҳар ўрмонлари;

хиёбонлар;

истироҳат боғлари;

шаҳар боғлари;

пиёда юриш учун мўлжалланган хиёбонлар.


15. Аҳоли пунктларининг яшил зоналари шаҳардан ташқари ҳудудларнинг тузилиш-режалаштириш ечими билан боғлиқ ҳолда ташкил этилади.

Яшил зоналар бевосита шаҳарга яқин ва шаҳар ташқарисидаги зоналар таркибида жойлаштирилиши мумкин.


16. Аҳолининг яшил зоналарда жойлашган қисқа муддатли оммавий дам олиш объектларигача бўлган масофа (рекреацион йўналишдаги) жамоат транспортидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда, одатда бир ярим соатни ташкил этиши зарур.


17. Аҳоли пунктларининг мавжуд ва лойиҳа чегаралари доирасида яшил зоналарда табиатни муҳофаза қилиш, илмий, тарихий-маданий, эстетик, рекреацион, соғломлаштириш ва бошқа алоҳида аҳамиятга эга ер участкаларини ўз ичига олган қўриқланадиган табиий ҳудудлар зоналари ажратилади.


18. Яшил зоналар ҳудудлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудларда рекреацион йўналишдаги объектлардан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фаолият кўрсатаётган саноат, коммунал-омборхона ва бошқа объектларни кенгайтириш ҳамда янгиларини қуришга йўл қўйилмайди.


19. Яшил зоналар доирасида шаҳар атрофидаги хўжалик ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бинолар ҳамда иншоотларни жойлаштиришга рухсат этилади.


20. Зоналар сунъий кўкаламзорлаштириш ва табиий ландшафтни сақлаш орқали шакллантирилади.


21. Яшил зоналарда экологик ва рекреацион функцияларни бажаришга салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти тақиқланади.



4-БОБ. ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


22. Истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

истироҳат боғларини ташкил этиш, реконструкция, модернизация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ёки улардан фойдаланишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш ҳамда улардан фойдаланиш имкониятини ошириш;

истироҳат боғи мулкидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш.


23. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

фаолият кўрсатаётган истироҳат боғлари ҳудудларидаги ер участкаларини ушбу Низомнинг 8-бандида қайд этилган объектларни қуриш учун ижарага бериш;

истироҳат боғи бино ва иншоотларини ижара шартномасига мувофиқ тақсимланадиган даромадни олиш учун реконструкция қилиш ҳамда кейинчалик фойдаланиш мақсадида ижарага бериш;

ер участкаси, бино ёки иншоотни концессион битим асосида хорижий хусусий шерикка қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиш.


24. Таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Далат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий органлари (ёки ваколатлар улар томонидан туман (шаҳар) бўғинларига чегараланади), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари кирадиган танлов комиссияси камида икки иштирокчидан ариза тушганда танлов ўтказади.

25. Танлов комиссияси томонидан хусусий шерикнинг аризасини кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 миқдорида йиғим ундирилади ҳамда давлат шеригининг махсус банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

26. Давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг таклиф этилиши истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликнинг амалга оширишда концессион битим учун асос ҳисобланади.



5-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ


27. Бутун истироҳат боғини ёки унинг ҳудудида айрим объектларни давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил қилишда иштирок этиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.


28. Аризада:

юридик шахслар учун - хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), жисмоний шахс учун - шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;

лойиҳани амалга ошириш мақсадлари;

тахмин қилинаётган объект ёки ер участкаси тўғрисида маълумот.


29. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза давлат шериги томонидан туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда ариза тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилади.


30. Ариза кўриб чиқилгач ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг ижодий хулосаси олингандан сўнг давлат шериги танлов эълон қилади.

Танлов ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.


31. Ариза ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тақдим этилганда, ҳужжатлар бир иш куни мобайнида аризачига қайтарилади.

Тақдим этилган аризада ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолатлар аниқлангани тўғрисидаги хабарнома хусусий шерикка ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали қонунчиликнинг муайян нормаларининг бузилиши ҳамда хусусий шерик кўрсатиб ўтилган бузилишларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда топширилади (юборилади).

Хусусий шерик бузилишларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этадиган муддат ёзма ёки электрон хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар қайта тақдим этилган кунда қабул қилинган деб ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



6-БОБ. ДАВЛАТ ШЕРИГИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ. ТАНЛОВНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


32. Давлат шериги ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан тушган таклифларни ўрганиш натижалари асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича танлов эълон қилиш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиши мумкин.

Давлат шериги туман (шаҳар) маданият бўлими, шунингдек, истироҳат боғи дирекцияси билан биргаликда танлов бошланишидан аввал танловга қўйиладиган ер участкалари, бино ва иншоотларни белгилайди.


33. Давлат шериги танлов бошланишидан аввал 30 календарь куни мобайнида танлов савдоларини ўтказиш тўғрисидаги эълонни Маданият вазирлигининг расмий сайтида, бошқа оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий босма нашрларида мажбурий тартибда жойлаштиради.


34. Танлов тўғрисидаги эълон қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

давлат шеригининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили;

объектнинг номи, жойлашган жойи, сони ва таснифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шакллари бўйича талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг минимал ҳажми;

танловни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда).


35. Хусусий шерик танловида иштирок этиш учун давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

танловда иштирок этиш учун буюртманома тақдим этилган кундан бошлаб бир ой олдинги ҳолатга кўра, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

хусусий шерикнинг соф активлари, бошқа ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 25 фоиз миқдоридаги кафолати тўғрисида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи ахборот;

истироҳат боғини қуриш бўйича (реконструкция қилиш) хомаки лойиҳа таклифи;

истироҳат боғини қуришнинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари.

Танловда қайта ташкил этиш, тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган ёхуд мулки ҳибсга олинган даъвогарнинг иштирок этишига йўл қўймайди.

36. Танлов таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек, танлов натижаларига кўра таклифининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, аммо танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлардан паст даражада бўлган захирадаги ғолиб ҳам аниқланади.

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 40-бандида белгиланган муддатда имзолашни рад этган ёки бош тортган ҳолатларда битим захирадаги ғолиб билан тузилади. Захирадаги ғолиб билан битим танлов ғолиби билан тузиладиган тартибга ўхшаш тартибда тузилади.

Танловнинг захирадаги ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 40-бандида белгиланган муддатда имзолашни рад этган ёки бош тортган ҳолатларда танлов натижалари бекор қилинади ҳамда танлов комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда танлов такроран ўтказилади.

Танловни такроран ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.


37. Фақат битта иштирокчидан ариза тушган тақдирда танлов ўтказилмайди ва қарор танлов комиссияси томонидан иштирокчининг аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб 30 кунлик муддат ниҳоясига етгач, беш иш куни давомида қабул қилинади. Танлов комиссияси хусусий шерикнинг таклифи қуйидагиларга мос келишидан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий қарор қабул қилади:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартларига;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб - зарур инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг минимал ҳажми талабларига.


38. Давлат шериги танлов комиссиясининг танлов якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган кунда ўз расмий веб сайтида ахборотни жойлаштириш орқали танлов иштирокчиларини унинг натижалари ҳақида хабардор қилиши шарт.


39. Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарордан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



7-БОБ. ИЖАРА ШАРТНОМАСИ ВА

КОНЦЕССИЯ БИТИМИНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ,

ТЎЛДИРИШ, ШУНИНГДЕК, БЕКОР ҚИЛИШ

ВА ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


40. Давлат шериги ва хусусий шерик танлов комиссиясининг ижобий қарори асосида ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, ўн иш куни мобайнида қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом талабларига риоя этган ҳолда, ижара шартномаси ёки концессия битимини тузади.

Хусусий шерикларга ер участкалари ер участкаларини ижарага бериш бўйича кўрсатилган муддат тугагандан сўнг қайтариш ва туман (шаҳар) маданият бўлимларига бириктирилган истироҳат боғларидаги ер участкалари, бино ҳамда иншоотлар, ускуналар ҳамда аттракционларни туман (шаҳар) маданият бўлимларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таъсисчилари бўлган истироҳат боғларидаги ер участкалари, бино ҳамда иншоотлар, ускуналар ҳамда аттракционларни давлат корхоналарига топшириш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 49 йилгача берилади.

Ер участкалари, бино ҳамда иншоотлар, ускуналар ҳамда аттракционлар зарурат бўлганда, белгиланган техник нормативларга мувофиқ кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилади.


41. Ижара шартномаси ёки концессион битим амалга ошириш шаклига қараб, қуйидагиларни ўз ичига олиши даркор:

объект ва хусусий инвестициялар ҳажми;

ижара шартномаси ёки концессия битимининг амал қилиш муддати ҳамда шартлари;

истироҳат боғини фойдаланишга топшириш ва унинг фаолият кўрсатиш муддати;

ижара шартномаси ёки концессия битими томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, лойиҳани амалга ошириш юзасидан техник назорат тартиби тўғрисидаги ахборот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш даражасини мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби;

инфратузилма объектлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган ва (ёки) тақдим этиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасидаги ижара шартномаси ёки концессия битимини бажариш билан боғлиқ таваккалчиликларни тақсимлаш тартиби ҳамда шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган инфратузилма объектларига эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

истироҳат боғи ёки унинг айрим объектларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тартиби;

истироҳат боғи ёки унинг айрим объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда модернизациялаш тартиби ҳамда муддатлари;

ижара шартномаси ёки концессия битимини бажариш жараёнида ташкил қилинган объект ёки бошқа мулкка нисбатан ҳуқуқни уларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тақсимлаш тартиби;

томонларнинг ижара шартномаси ёки концессия битими шартларига риоя этиш юзасидан масъулияти;

ижара шартномаси ёки концессия битимига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ижара шартномаси ёки концессия битимини бекор қилиш тартиби, шунингдек, ижара шартномаси ёки концессия битимининг муддатидан олдин бекор қилиниши натижасида компенсация тўлаш ва етказилган зарарни қоплаш тартиби;

хусусий шерикнинг ўз мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун санкциялар;

ижара шартномаси ёки концессия битимини амалга оширишда юзага келадиган тортишувларни ҳал этиш тартиби.

Ижара шартномаси ёки концессия битими қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.


42. Давлат шериги ижара шартномаси ёки концессия битимини имзолашга тайёрлаш учун хусусий шерикка ижара шартномаси ёки концессия битими лойиҳасининг матнини тақдим этади.


43. Зарурат бўлганда, ижара шартномаси ёки концессия битими қоидаларини келишиш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида музокаралар ўтказилади.


44. Ижара шартномаси ёки концессия битими давлат шериги ва хусусий шерик томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида ҳар бир томон учун бир нусхадан - уч нусхада имзоланади.


45. Тузилган ижара шартномалари ёки концессия битимларининг ягона реестри Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан юритилади.


46. Ижара шартномаси ёки концессия битими томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва уларга амал қилиш муддати тугагунича ёки бекор қилингунича амал қилинади.


47. Ижара шартномаси ёки концессия битимига қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин:

томонларнинг розилиги билан;

давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларига истироҳат боғларига тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан - давлат шеригининг талабига биноан;

суд қарорига кўра.


48. Ижара шартномаси ёки концессия битими қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлган ва тугатилган ҳолатда;

хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда - давлат шеригининг талабига биноан;

давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда - хусусий шерикнинг талабига биноан.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда ижара шартномаси ёки концессия битими суд тартибида бекор қилинади.


49. Ижара шартномаси ёки концессия битими уларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тўхтатилади.

Ижара шартномаси ёки концессия битимининг амал қилиш муддатининг тугаши томонларни уларни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.


50. Фаолият кўрсатаётган истироҳат боғлари ҳудудидаги бинолар ва иншоотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади ва ижарага берилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Истироҳат боғлари ҳудудидаги ер участкаларини хусусий шерикларга ижарага бериш тартиби ва истироҳат боғлари ҳудудида объектларни қуриш учун хорижий хусусий шерикларга ер участкаларни ажратиш тартиби, шунингдек, давлат мулки объектини истироҳат боғи ҳудудида хусусий шерик томонидан реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Хусусий шерикларнинг танлов таклифларини

кўриб чиқиш бўйича танлов комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари, танлов комиссияси раиси

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалининг бошлиғи

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи, танлов комиссияси котиби

   

Изоҳ. Танлов комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.







Низомга

2-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

 

























1-босқич

       

Давлат шериги

      

Танлов эълон қилиш

Заруратга кўра

  

 

 

  

         V

   

         V

 

 

V

 

 

 

 

V

2-босқич

Хусусий шерик

       

Давлат шеригига ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) Низом талабларига мувофиқ тақдим этиш.

        

Танлов эълон қилинганидан

сўнг 30 календарь кун

мобайнида

  

  

 

  

 

 

 

 


         V




         V







V








V



3-босқич

Давлат шериги

      

Аризани Низом талабларига мос келишини текшириш ва мос келмаган тақдирда аризани қайтариш.

       

Бир иш куни мобайнида

  

 

 

 

 


         V




         V







V








V



4-босқич

Танлов комиссияси

      

1. Камида икки иштирокчидан ариза тушганда танловни ўтказиш, танлов якунлари бўйича қарор қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш.

   

1.7 иш куни

мобайнида

2. Фақат битта иштирокчидан ариза тушганда танлов комиссиясининг аризани кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиниши.

          

2. 5 иш куни

мобайнида

  

 

 

 

 


         V




         V







V








V



5-босқич

Давлат шериги

        

Хусусий шерикни ўз расмий веб-сайтида ахборотни жойлаштириш орқали қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.

            

 

Қарор қабул

қилинган кунда

 


  

 

  

 

 


         V




         V







V








V



6-босқич

Давлат шериги

ва хусусий шерик

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида ижара шартномаси ёки концессион битим тузиш.

       

Танлов комиссияси томонидан

ижобий қарор қабул

қилинганидан кейин

10 иш куни мобайнида

          

 

 

 

   

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 682-модда














































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск