ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2018 й. ПФ-5517-сон "Наманган" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.08.2018 й.

N ПФ-5517



"НАМАНГАН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришларни ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун кулай шарт-шароитлар яратиш хамда шу асосда вилоятнинг, биринчи навбатда, Марказий Осиё мамлакатларининг чегарадош ҳудудлари билан экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш хамда ҳудуд аҳолиси фаровонлигини ошириш мақсадида:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилояти Чуст туманида "Наманган" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Наманган" ЭИЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Куйидагилар "Наманган" ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс хамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

"Наманган" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;

"Наманган" ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг "Наманган" эркин иқтисодий зонада жойлашган ҳудуддаги корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.


3. Белгилансинки:

"Наманган" ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

"Наманган" ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари "Наманган" ЭИЗ иштирокчиларига татбиқ этилсин.


5. Қуйидагилар:

"Наманган" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК" ДУК - буюртмачи этиб;

"Наманган" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош пудратчи ташкилоти танлов асосида аниқланади;

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар "Наманган" ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда "Наманган" ЭИЗнинг чегараларига аниқлик киритиш, уларни келгусида кенгайтириш бўйича таклифларни Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

икки ой муддатда "Наманган" ЭИЗнинг бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Наманган" ЭИЗ фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Наманган" эркин иқтисодий зонасининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчилар "Наманган" ЭИЗ ҳудудига муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари етказиб берилишини тасдиқланган дастур доирасида таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги Наманган вилояти маҳаллий бюджети ва "Наманган" ЭИЗ қатнашчилари томонидан молиялаштириладиган маблағлар ҳисобидан локал сув таъминоти иншоотлари қурилишини ва канализация сувлари тозаланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Наманган вилоятининг мавжуд минерал-хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида "Наманган" ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича Дастурлар - "Йўл хариталари" ишлаб чиқилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда белгиланган тартибда уларга "Наманган" ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Наманган вилояти Чуст туманида божхона постини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналар кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Наманган" ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш мақсадида Чортоқ ва Тўрақўрғон туманларидаги ер участкаларини уларда фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларининг мавжудлигини, уларнинг саноатга мослаштирилганлигини, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлигини жойига чиққан ҳолда ўргансин ва натижалар бўйича асосланган таклифларни, шунингдек аниқ инвестицион таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур Фармоннинг ижроси ва амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида 2019 йил 10 январга кадар ахборот берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 августдаги

ПФ-5517-сонли Фармонига

ИЛОВА



"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг транспорт,

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини

жадал ривожлантириш

ДАСТУРИ


I. Автомобиль йўллари участкаларини қуриш

хамда таъмирлаш тадбирлари

II. Сув таъминоти, канализация хамда

ирригация объектларини қуриш тадбирлари

III. Электр таъминоти тармоқларини қуриш

ва реконструкция қилиш тадбирлари

IV. Газ таъминоти тармоқларини қуриш тадбирлари

V. Телекоммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари

Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Ўлчов

бирлиги

Миқдори/

Қуввати

Харажатлар

миқдори*

(млн.сўм)

Бажарилиш

муддати

Молиялаштириш

манбалари

2018

йил

2019

йил

I. АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ УЧАСТКАЛАРИНИ ҚУРИШ

ХАМДА ТАЪМИРЛАШ ТАДБИРЛАРИ

1.

4H 445А автомобиль йўлининг 2,5-4 км қисмини жорий таъмирлаш

км

1,5

120,0

120,0


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси

2.

"Наманган" ЭИЗга кириш йўлларини таъмирлаш

км

3

300,0


300,0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси

3.

"Наманган" ЭИЗга олиб борувчи ички кириш йўлларини таъмирлаш

км

3

600,0

300,0

300,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети, Лойиҳа ташаббускори

Жами:

1020,0

420,0

600,0


II. СУВ ТАЪМИНОТИ, КАНАЛИЗАЦИЯ ХАМДА ИРРИГАЦИЯ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ ТАДБИРЛАРИ

4.

Сув тўсиш иншоотини қуриш

дона

1

468,0

468,0


Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

5.

Сув ўтказиш минорасини қуриш

дона

1

78,0

78.0


Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

6.

Д-160 мм сув қувурлари тармоғини қуриш


км

1,2

702,0

702,0


Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

7.

Тозалаш иншоотларини қуриш

куб.м

250 - 300

390,0

390,0


Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

Жами:

1638,0

1638,0



III. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ

8.

110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ва трансфарматор ўрнатиш

км

кВА

1,5 10000

6 600,0


6 600,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

9.

10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ва трансфарматор ўрнатиш

км

кВА

10,5

2800

1 254,0


1254,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

10.

10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш ва трансфарматор ўрнатиш

км

кВА

2,3

1250

350,0


350,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети

Жами:

8204,0

8204,0



IV. ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ТАДБИРЛАРИ

11.

Чуст туманининг ("Сабзазор" мавзеси) газ ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,33

565,0

565,0


"Ўзтрансгаз" АЖ

Жами:

565,0

565,0



V. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ТАДБИРЛАРИ

12.

Оптик толали алоқа линияларини қуриш

км

5,5

143,2

143,2


"Ўзбектелеком" АК

Жами:

143,2

143,2



ҲАММАСИ:

11 570,2

2 766,2

8 804,0


      

*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 703-модда













































Время: 0.1396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск