язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш Қоидалари (АВ томонидан 16.11.1998 й. 535-сон билан рўйхатга олинган МБ томонидан 24.10.1997 й. 363-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.1998 й.

N 535




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.10.1997 й.

N 363



Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида

Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг

актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари

қолдиқларини қайта баҳолаш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, банклар учун мажбурий бўлган валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш тартибини белгилайди.


I. КЎП ВАЛЮТАЛИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси банклари бухгалтерия ҳисобининг амалдаги тизими кўп валютали тизимга асосланган. Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳар бир валюта бўйича дастурий тарзда алоҳида Бош китоблар (кейинги ўринларда БК) юритилади (масалан: сўм бўйича БК, АҚШ доллари бўйича БК, евро бўйича БК ва ҳ.к.), яъни банк айланмасида валютанинг қанча тури мавжуд бўлса, шунча БК очилади. Ҳар бир БКда банк операциялари ҳисобининг тўлиқ юритилишини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда баланс ҳисобварақлари очилади. Ҳар бир баланс ҳисобварағида аналитик ҳисобни ташкил этиш учун эса, ўз навбатида, мижозлар, операциялар турлари ва бошқа тегишли белгилари бўйича керакли миқдордаги ёрдамчи китоблар (шахсий ҳисобвараклар) очилади. Банк томонидан ҳар бир иш куни якунида ёрдамчи китоблардаги жами якуний суммалар маълумотларининг ҳар бир валюта бўйича юритилган БКдаги тегишли баланс ҳисобварақларининг жами якуний суммасига мос келишини таъминлаши шарт.

Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида банкнинг асосий воситалари, устав капитали, даромадлари ва харажатларининг ҳисоби фақат миллий валютада юритилади.

2. Битта валютада амалга ошириладиган операциялар фақатгина ушбу валютанинг БКига ёзилади. Масалан, АҚШ долларида амалга оширилган операциялар АҚШ долларидаги БКда, сўмда амалга оширилган операциялар эса сўмдаги БКда ҳисобга олинади.


3. Валюта кросс-операцияси иккита валютани ўз ичига олади.

а) Икки хил валютани ўз ичига оладиган операциялар ушбу валюталардаги ҳар бир БКда валюта позициясининг тегишли ҳисобварақларига алоқадор бўлган бухгалтерия ёзувлари ёрдамида балансланади.

б) Чет эл валютаси ва сўмда амалга оширилган операциялар чет эл валютасидаги БКда ва сўмдаги БКда қайд этилади.

в) Икки хил чет эл валюталарида амалга оширилган операциялар ушбу икки валютага тегишли БКларда қайд этилади.



II. ҚАЙТА БАҲОЛАШ


1. Валюта курси ўзгаришидан кўрилган фойда ёки зарарларни аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида чет эл валютасида қайд этилган актив ва пассив ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳоланиши ҳар бир ойнинг охирги иш кунида ўтказилади. Жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун қайта баҳолаш ойнинг исталган кунида ўтказилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда бир хил қайта баҳолаш қоидалари қўлланилади.

Бунда банкнинг чет эл валюталари бўйича ҳисобварақларининг қолдиқлари (актив ва пассивлари) баланс тузиш санасига Марказий банкнинг курси асосида қайта баҳоланади.

2. Қайта баҳолаш ҳар куни бухгалтерия ёзувларисиз дастурий тарзда фақатгина жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун ўтказилади. Қайта баҳоланган актив ва пассивларнинг иккита якуний суммалари ўртасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини ўзида акс эттиради.


3. Ҳар ойнинг охирида молиявий ҳисоботда қайд этиш учун қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарлар аниқланади. Қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарларни аниқлаш тартиби қуйидагича:

а) алоҳида валюталарнинг БКлари маълумотларидан келиб чиққан ҳолда баланс тузиш санасидаги ҳар бир валюта бўйича актив ва пассивларнинг барча қолдиқлари жамланади. Актив ва пассивлар якуний суммалари ўртасидаги фарқ ушбу БКдаги валюта позицияси ҳисобварағи қолдиғига тенг бўлиши лозим;

б) чет эл валютасида қайд этилган актив ва пассивлар тегишли равишда юқорида белгиланган курслар асосида сўмга айлантирилади;

в) қайта баҳоланган актив ва пассивларнинг иккита якуний суммалари орасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини акс эттиради. Бу янги қолдиқ сўм бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг тегишли қолдиғи билан таққосланади. Олинган фарқ қайта баҳолашдан кейинги фойда ёки зарарни ташкил этади ва тегишли равишда қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:

Дебет 17101 "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Кредит 45401 "Спот битими бўйича чет эл валюталаридаги фойда"

ёки

Дебет 55302 "Спот битимлари бўйича чет эл валюталаридаги зарар"

Кредит 17101 "Валюта позицияси ҳисобварақлари"

Бунда сўм бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағи чет эл валютаси бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғига мос келгунга қадар доимий равишда тартибга солиб турилади. Бундай тартибга солинишдаги дебет ёки кредит бухгалтерия ёзувига мувофиқ қайта баҳолашдан олинган фойда ёки зарар акс эттиради.

Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда фойда олинади:

агар чет эл валютаси бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан ортиқ бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан кам бўлса.

Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда зарар кўрилади:

агар чет эл валютаси бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан кам бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича БКдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан ортиқ бўлса.



III. ВАЛЮТАГА СОТИБ ОЛИНГАН АСОСИЙ

ВОСИТАЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


Чет эл валютасига сотиб олинган асосий воситалар "Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1434, 2004 йил 17 декабрь)га асосан балансда акс эттирилади.

Чет эл валютасига сотиб олинган номоддий активлар "Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1199, 2003 йил 14 январь)га асосан балансда акс эттирилади.

1-иловада чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар келтирилган, 2-иловада эса чет валютасига асосий воситаларни сотиб олишнинг мисоллари келтирилган.

Ушбу Қоидалар чоп этилиши билан "Ўзбекистон Республикаси банкларининг чет эл валютасидаги валюта ҳисобварақлари ва бухгалтерия баланси моддаларини қайта баҳолаш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалар", Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 16 декабрдаги 1318/325-сонли, 1993 йил 4 майдаги 0913/563-сонли ва 1996 йил 21 июндаги 1316/1903-сонли хатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1997 йил 12 мартдаги 03/073-сонли модемограммаси ўз кучини йўқотади.



Марказий банк раисининг ўринбосари                       М. Жумагалдиев






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг

ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда

ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия

ҳисоби бўйича мисоллар


Фараз қилайлик, 20___ йил 14 сентябрь ҳолатига жамланма баланс ҳисоботида ҳисобварақларда қуйидаги қолдиқлар кўрсатилган:

Ҳисобварақ


Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Бошқа активлар




69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар



-

77.000.000.000

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари


$1.000

8.092.130

10.000.000.000

10.008.092.130

Бошқа мажбуриятлар




67.000.000.000

67.000.000.000

Жами: мажбуриятлар ва капитал



-

77.000.000.000

77.008.092.130

     

1. Банкнинг мижозидан 1.000 АҚШ доллари сотиб олинди. 1 АҚШ доллари учун банкнинг сотиб олиш курси 8.071,00 сўм


Сана 15.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси - 1 АҚШ доллари учун 8.092,13 сўм

1.000 АҚШ доллари сотиб олишни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзувлари:

Доллардаги китоб


Сўмдаги китоб


Дт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи


$1.000


Дт 17101-"Валюта позицияси ҳисобварақлари"


8.071.000


Кт 17101-"Валюта позицияси ҳисобварақлари"



$1.000

Кт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи



8.071.000

Чет эл валютасидаги операциядан фойдани акс эттиргунгача бўлган жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Валюта позицияси ҳисобварақлари


(1.000)

(8.092.130)

8.071.000

(21.130)

Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

77.008.071.000

77.008.071.000

Мижозларнинг маблағлари


-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар


-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Жами: мажбуриятлар ва капитал


-

-

77.008.071.000

77.008.071.000

17101-ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чет эл валютасидаги операциядан 21.130 сўм миқдоридаги фойдани кўрсатмоқда. Фойдани акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китоб


Сўмдаги китоб


Бухгалтерия ёзуви йўқ



Кт 17101-"Валюта позицияси ҳисобварақлари"


21.130





Кт 45401-"Спот" битими бўйича хорижий валюталардаги фойда"



21.130

Фойда акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Валюта позицияси ҳисобварақлари


(1.000)

(8.092.130)

8.092.130


Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари


-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар


-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)


-

-

21.130

21.130

Жами: мажбуриятлар ва капитал


-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

2. Операция амалга оширилмади. Қайта баҳолаш ва молиявий ҳисоботни тузиш.


Сана 30.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси - 1 АҚШ доллари учун 8.077,48 сўм


Чет эл валютасидаги ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳолашдан зарарни акс эттиргунгача бўлган сўмдаги жамланма баланс ҳисоботи:


Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.077,48 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.077.480

8.000.000.000

8.008.077.480

Валюта позицияси ҳисобварақлари


(1.000)

(8.077.480)

8.092.130

14.650

Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари


-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар


-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)


-

-

21.130

21.130

Жами: мажбуриятлар ва капитал


-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

17101-ҳисобварақнинг дебет қолдиғи ҳисоботни тузиш санасига валютани қайта ҳисоблашдан 14.650 сўм миқдоридаги зарарни кўрсатмоқда. Зарарни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китобда


Сўмдаги китобда


Бухгалтерия ёзуви йўқ



Дт 55302-"Спот" битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар"


14.650





Кт 17101-"Валюта позицияси ҳисобварақлари"



14.650

Зарар акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.077,48 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.077.480

8.000.000.000

8.008.077.480

Валюта позицияси ҳисобварақлари


(1.000)

(8.077.480)

8.077.480


Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

77.008.077.480

77.008.077.480

Мижозларнинг маблағлари


-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар


-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)


-

-

6.480

6.480

Жами: мажбуриятлар ва капитал


-

-

77.008.077.480

77.008.077.480

       





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Чет эл валютасига асосий воситаларни

сотиб олишнинг мисоли


Фараз қилайлик, 20___ йил 14 сентябрь ҳолатига жамланма баланс ҳисоботида ҳисобварақларда қуйидаги қолдиқлар кўрсатилган:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Айланма кассадаги нақд пуллар


-

-

2.000.000.000

2.000.000.000

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


$1.000

8.092.130

3.991.907.870

4.000.000.000

Валюта позицияси ҳисобварақлари


$(1.000)

(8.092.130)

8.092.130

-

Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000

Жами мажбуриятлар


-

-

70.000.000.000

70.000.000.000

Чиқарилган устав капитали - Оддий


-

-

5.000.000.000

5.000.000.000

Жами: Мажбуриятлар ва капитал


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000

1. Офис мебели сотиб олиш учун 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўтказилди. Тўлов сотувчи томонидан олингандан кейин мебель жўнатилади.


Сана 15.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси - 1 АҚШ доллари учун 8.092,13 сўм


Операцияни акс эттириш учун бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китобда ёзув


Сўмдаги китобда ёзув


Дт 19909 -"Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи"


$1.000


Бухгалтерия ёзуви йўқ



Кт 10301- "Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро"



$1.000




Операция акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Айланма кассадаги нақд пуллар


-

-

2.000.000.000

2.000.000.000

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар




3.991.907.870

3.991.907.870

Валюта позицияси ҳисобварақлари


$(1.000)

(8.092.130)

8.092.130

-

Бошқа активлар


$1.000

8.092.130

69.000.000.000

69.008.092.130

Жами: Активлар


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000

Жами мажбуриятлар


-

-

70.000.000.000

70.000.000.000

Чиқарилган устав капитали - Оддий


-

-

5.000.000.000

5.000.000.000

Жами: Мажбуриятлар ва капитал


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000

2. Мебель банкка олиб келинди ва фойдаланишга берилди.


Сана 18.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси - 1 АҚШ доллари учун 8.092,13 сўм


Операцияни акс эттириш учун бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китобда ёзув


Сўмдаги китобда ёзув


Дт 17101- "Валюта позицияси ҳисобварақлари"


$1.000


Дт 16535 -"Мебель, мослама ва жиҳозлар" ҳисобварағи


8.092.130


Кт 19909- "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар" ҳисобварағи



$1.000

Кт 17101-"Валюта позицияси ҳисобварақлари"



8.092.130

Операция акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги

китоб (АҚШ

долларида)


Доллардаги

китоб ($1 учун

8.092,13 сўм

қайта баҳолаш

курси бўйича)


Сўмдаги китоб


Жами


Айланма кассадаги нақд пуллар


-

-

2.000.000.000

2.000.000.000

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар


-

-

3.991.907.870

3.991.907.870

Валюта позицияси ҳисобварақлари


-

-

8.092.130

8.092.130

Бошқа активлар


-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000

Жами мажбуриятлар


-

-

70.000.000.000

70.000.000.000

Чиқарилган устав капитали - Оддий


-

-

5.000.000.000

5.000.000.000

Жами: Мажбуриятлар ва капитал


-

-

75.000.000.000

75.000.000.000