Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2018 йил III чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади (СБХ, 38-39-сон 2018 йил 25 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



2018 ЙИЛ III ЧОРАГИ УЧУН ЯСТ

ҲИСОБ-КИТОБИ ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИЛАДИ


2018 йил III чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ортиб борувчи якун билан 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади.

Чорак учун ЯСТ қуйидагича тўланади:

q микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - 25 октябрдан кечиктирмай;

q микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - чорак давомида ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 360-моддаси).


Эътибор беринг!

Солиқ ҳисоботи топшириладиган сайтда МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланганидан фарқланувчи ЯСТ ҳисоб-китоби шакллари жойлаштирилган. Улар 4 та вариантда тақдим этилган:

q микрофирмалар ва кичик корхоналар учун;

q қолган ЯСТ тўловчилар учун (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари);

q 2018 йилнинг I чорагида имтиёзли солиқ ставкасини қўллаган, экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун;

q 2018 йилнинг I чорагида имтиёзли солиқ ставкасини қўллаган, қолган экспорт қилувчи ЯСТ тўловчилар учун (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари).

Келтирилган мисолларда корхоналар I чоракда экспорт улушига қараб ЯСТ ставкасини пасайтириш бўйича имтиёздан фойдаланмаганлар. Шу сабабли ушбу имтиёзга тааллуқли сатрлар ва иловалар тўлдирилмаган.

Ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг сатрлари рақамларига ҳаволалар уни топшириш пайтида амал қилган ҳисоботнинг эски шакли маълумотлари асосида кўрсатилган.



ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИНИНГ

ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Тошкентда рўйхатдан ўтказилган кичик савдо корхонаси умумий майдони 0,08 га бўлган ер участкаларига эга, уларда ноозиқ-овқат товарлари сотиладиган 3 та дўкон жойлашган. Барча дўконлар Тошкентда жойлашган. Бундан ташқари, корхона воситачилик шартномалари бўйича савдо қилади ва савдо майдонларини ижарага беради.

Эгаллаб турган хоналарининг умумий майдони 1 450 кв.метрни ташкил этади, шундан 300 кв.метри оператив ижарага берилади. 2018 йил 1 апрелдан учта ижарага олувчи билан ижара шартномалари тузилган, уларнинг ҳар бири 100 кв.м савдо майдонини ижарага олган. Барча шартномаларда ижара ҳақи суммаси бир хил - ойига 220 минг сўм.


2018 йил I ярмида корхона қуйидагиларни олган:

q товарларни реализация қилишдан тушган тушум - 701 480 минг сўм;

q воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 83 000 минг сўм;

q асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад - 640 минг сўм;

q берилган қарз бўйича ҳисобланган фоизлар (солиқни тўлов манбаи - қарз берувчи ушлаб қолади) - 720 минг сўм;

q апрель, май, июнь ойлари учун ижарадан тушган даромад - 1 980 минг сўм;

q ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи - Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) - 25 000 минг сўм.

Шунингдек корхона ходимларига 3 000 минг сўмлик товарлар текинга берилди, товарларни таннархидан паст нархда реализация қилишдан 6 800 минг сўмлик суммада зарар ҳам кўрилди.


2018 йил III чорагида корхона қуйидагиларни олди:

q товарларни реализация қилишдан тушган тушум - 320 800 минг сўм;

q воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 28 000 минг сўм;

q ижарадан тушган даромад - 1 980 минг сўм;

q яроқли деталларни кирим қилиш ҳисобига олинган асосий воситани тугатишдан фойда - 260 минг сўм;

q ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи - Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) - 50 000 минг сўм.


ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олинг:

1) корхона алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак, сабаби 2 та фаолият тури - чакана савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Улар бўйича турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкаси белгиланган.

Чакана савдо бўйича товар обороти ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади, Тошкент учун ставка - 4% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-2-илова).

Воситачилик фаолияти бўйича ЯСТ солинадиган объект - воситачилик ҳақи, ставкаси - 33% Қ-3454-сон қарорга 9-1-илова);

2) корхона амалга оширадиган фаолиятнинг 2 тури бўйича ЯСТнинг турли энг кам миқдорлари белгиланган:

чакана савдо бўйича - қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом);

воситачилик фаолияти бўйича - ер солиғининг 3 баравар миқдорини ҳисобга олган ҳолда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Унга мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқариладиган асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунлари бўйича ортиб бормайдиган якун билан аниқланади. III чоракда корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади - 92% (320 800 / (320 800 + 28 000) х 100). Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланади;

3) ЯСТнинг ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (2449-сон Низомга 1-илова) тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича аниқланади. Тошкентда у ойига 7 ЭКИҲни ташкил этади Қ-3454-сон қарорга 11-илова). Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида - 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва у йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси чорак давомида ҳар бир фаолият тури бўйича олинган солиқ солинадиган ялпи тушумдан ва ЯСТнинг белгиланган ставкалари - 4% ва 33%дан келиб чиқиб аниқланади. Бунда ялпи тушум тўлов манбаида солиқ солинадиган, олинган дивидендлар ва фоизлар суммасига камайтирилмайди. 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан ортиқ бўлса, ҳисобот чорагида қўшимча ҳисобланмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида "0" кўрсатилади;

4) оператив ижарадан тушган даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади, сабаби уларнинг суммаси товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар суммасидан ортмайди (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Ушбу даромадларга шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда солиқ солинади.

2018 йилда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг 23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон хатида белгиланган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.01.2018 йилдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган.

Чакана савдо учун 2018 йилда ижара ҳақининг энг кам йиллик ставкаси 1 кв.м учун 27 700 сўмни ташкил этади;

5) товарлар текинга берилганда ёки улар таннархидан паст нархда реализация қилинганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси);

6) дивидендлар ва фоизлар тариқасида олинган даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли солиқ солинадиган базани аниқлашда улар чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 2-банди);

7) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (фойда) бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди). Бироқ у асосий воситани қайта баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган бўлса, солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди).

2018 йил III чораги учун (9 ой якунлари бўйича) ЯСТнинг ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:



ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар


Сатр коди


Жами


Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

1 - асосий фаолият тури (чакана савдо)

2 (воситачилик фаолияти)

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум


010


1 133 280 000


1 022 280 000

(701 480 000 + 320 800 000)

111 000 000

(83 000 000 + 28 000 000)

Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, %да

020


100


90(1 022 280 000 /

1 133 280 000 х 100)

10(111 000 000 /

1 133 280 000 х 100)

Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар*

025


9 800 000


9 800 000

(3 000 000 + 6 800 000)


Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)**

026




х


Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри)

030


80 775 000


80 775 000


х


Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр)

040


1 223 755 000


1 112 855 000


111 000 000


Имтиёзлар - жами (0501-сатр + 0502-сатр)

050


75 720 000


75 720 000



шу жумладан:





солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри)

0501




х


солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри)

0502


75 720 000


75 720 000



Солиқ солинадиган база - жами (040-сатр - 050-сатр)

060


1 148 135 000


1 037 135 000


111 000 000


2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр - 050-сатр, бироқ "0"дан кам эмас)

061





солиқ солинадиган база, 2018 йил I чораги бундан мустасно ([040-сатр - 050-сатр] - 061-сатр), бироқ "0"дан кам эмас)

062





Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

070


х


4


33


Ягона солиқ тўлови суммаси - жами (060-сатр х 080-сатр)

090


78 115 400


41 485 400


36 630 000


2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 6-иловасининг 080-сатридан)

091



51


49


ягона солиқ тўлови суммаси, 2018 йил I чораги бундан мустасно (070-сатр х 062-сатр)

092





2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, %да

093


100




Фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, 2018 йил I чораги бундан мустасно, %да

094


100




Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) - жами (101-сатр + 102-сатр), шу жумладан:

100



х


х


2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри)

101



х


х


бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси, 2018 йил I чораги бундан мустасно (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри - 101-сатр)

102



х


х


Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50%дан кўп эмас), шу жумладан:

110



...
Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск