Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2018 йил сентябрь учун ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 40-сон 2018 йил 2 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



2018 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ УЧУН ЯИТ ВА

ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА

СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА

ДОИР ТУШУНТИРИШЛАР


Солиқ органларига қандай ҳисобот шакллари тақдим этилади


ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (10-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби;

q Ҳисоб-китобга 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари";

q Ҳисоб-китобга 2-илова "Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари";

q Ҳисоб-китобга 3-илова "Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби";

q Ҳисоб-китобга 4-илова "Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот". Ушбу шакл шаблонини бевосита ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби сервисидан юклаб олиш мумкин. Шакл тўлдирилгандан кейин тайёр файл Ҳисоб-китобга бириктирилади.

Йил ойи ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот давридир (Солиқ кодексининг 309-моддаси). 2018 йил сентябрь учун ҳисоб-китоб солиқ органларига ортиб борувчи якун билан 2018 йил 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодексининг 310-моддаси 3-қисми).



Шаклларни тўлдирганда нималарга эътибор қаратиш лозим


Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 172-моддаси, 307-моддаси 1-қисми). Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-қисми).

Солиқ кодексининг 176-178-моддаларида келтирилган жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисоботга киритилмайди. Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) ҳам ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.



ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШГА МИСОЛЛАР


1-МИСОЛ. Ҳисоб-китоб қилинган ЯИТ ЯИТнинг энг кам миқдоридан кўп бўлганда ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тўлдириш.

Кичик ишлаб чиқариш корхонаси 2017 йилда ташкил этилган. 2018 йил январь-август учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар - 161 000 000 сўм, сентябрь учун эса - 22 000 000 сўм (ш. ж. вақтбай маош, таътил пули, нормадан ортиқ суткалик харажатлар).

2018 йил январь-август учун ЯИТни энг кам миқдоргача қўшимча ҳисоблаш суммалари бўлмаган.

Ходимлар сони - 21 нафар. Чет эллик ходимлар, касаначилар, ногиронлар, олий таълим муассасалари ва коллеж битирувчилари йўқ.

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, 2018 йил сентябрда 20 иш куни бўлган. Ходимлар жами (ш. ж. таътил кунлари) 410 кун ишлаб берганлар.

2018 йилда кичик корхоналар учун ЯИТ ставкаси - 15% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 23-илованинг 2-банди). Бироқ ЯИТ миқдори ҳар бир ходим учун ойига ЭКИҲнинг 65%идан кам бўлмаслиги керак (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди). 2018 йил сентябрда ушбу сумма 119 795 сўмга (184 300 сўм х 65%) тенг.



ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

    

Кўрсаткичлар


Сатр коди


Ягона ижтимоий тўлов


Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари


жами


жумладан:


жами


жумладан:


...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск