Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2018 й. ПҚ-3927-сон "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.09.2018 й.
N ПҚ-3927
"РАҚАМЛИ ИШОНЧ" РАҚАМЛИ
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларида инвестициявий, молиявий ва бошқа ресурсларни бирлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) давлат муассасаси шаклидаги "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан "блокчейн" технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш;
давлат-хусусий шериклик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар фаолияти соҳасидаги энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, "блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
рақамли иқтисодиётни, шу жумладан "блокчейн" технологияларини жорий этиш ва крипто-активлар айланмаси учун платформалар ташкил этиш ҳисобига янада ривожлантириш борасидаги, айниқса, ёшларнинг ташаббуслари (стартаплари)ни қўллаб-қувватлаш;
крипто-активлар айланмаси ва "блокчейн" технологиялари соҳасида етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳ
...