язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 06.09.2018 й. 181-мҳ-сон "Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.10.2018 й. 2428-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.10.2018 й.

N 2428-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

06.09.2018 й.

N 181-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддимасидаги "2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 1-илованинг схемасидаги "ММХБ (ММХБм)" аббревиатуралар "ДХХБ (ДХХБм)" аббревиатуралар билан алмаштирилсин.


4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 803-модда