Умная подшивка

Моҳир тахлам / Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш / Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси /

Бизнес бўйича навигатор (СБХ, 42-сон 2018 йил 16 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



БИЗНЕС БЎЙИЧА НАВИГАТОР


(30.09.2018 йилдаги ҳолатга кўра)


"Baker Tilly Uzbekistan" компаниялар гуруҳи бир неча йил аввал ишлаб чиқилган "Бизнес шакллари бўйлаб гид" ноёб қўлланмасини янгилади ("Норма маслаҳатчи"нинг 2014 йилдаги 15, 17, 18, 38, 39, 40, 41, 42-сонлари). У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланмадир. У инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

"Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси" секторини эътиборингизга ҳавола этамиз.


Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси - хорижий юридик шахснинг (фирма, компания, корпорация, жамият, ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари) алоҳида бўлинмаси. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур юридик шахснинг манфаатларини ифода этади ва уларнинг ҳимоясини амалга оширади.

    

Мезонлар

Қонун ҳужжатларининг талаблари


Ташкилий-ҳуқуқий мақом


Норезидентнинг таркибий бўлинмаси, юридик шахс ҳисобланмайди

Фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос

Аккредитация


Фаолиятнинг хусусияти


Нотижорат тусда: хорижий юридик шахснинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ҳимоясини амалга ошириш

Мулкий асос


Ваколатхонага уни ташкил этган хорижий юридик шахснинг мол-мулки берилади (мулк ҳуқуқи ўтмаган ҳолда)

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш


Йўл қўйилмайди.


q Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда ваколатхонани норезидентнинг доимий муассасаси (ДМ) деб эътироф этиш хатарлари юзага келади, бу эса аккредитацияни бекор қилишга, бюджет олдида қўшимча солиқ мажбуриятларининг юзага келишига, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга олиб келади (солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлик учун - агар тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат амалга оширилса, фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун - агар ваколатхона амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб қилинса) ва ҳ.к.

Фаолиятнинг асосий амалий турлари


Ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатиш (сотишсиз), маркетинг, хорижий юридик шахс ишлаб чиқарадиган (амалга оширадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш, шартнома тузиш олдидан фаолият, музокаралар ўтказиш, товарлар етказиб берилишлари мониторинги, давлат органлари билан ҳамкорлик.


q Хорижий компаниянинг ўзининг асосий фаолияти ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тижорат мақсадида тарқатиш, маркетинг соҳасидаги хизматлар, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларини ўрганиш ҳисобланса, ваколатхонанинг фаолияти ҳам тадбиркорлик фаолияти деб тан олиниб, солиқ органларида ҳисобга туриш ва Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ДМ (ваколатхона) сифатида солиқларни тўлаш талаби қўйилиши мумкин

Аккредитациялаш органи


ЎзР Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Аккредитациялаш тартиби


Зарур ҳужжатлар


q Аккредитациялашга ариза*;

q хорижий юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари; хорижий фирма жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);

q ваколатхона бошлиғига хорижий юридик шахс томонидан берилган ишончнома**;

q хорижий юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва фирма муҳри билан муҳрланган ваколатхона тўғрисидаги низом;

q Ўзбекистон ҳудудида нотурар жой мулкдори бўлган юридик ёки жисмоний шахснинг мазкур жойни ваколатхонага ижарага бериш ёки сотишга тайёрлигини тасдиқлайдиган кафолат хати (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддатини кўрсатган ҳолда)

Қўшимча ахборот сўраш


Йўл қўйилмайди

Аккредитациялаш органига бериладиган ҳужжатларни консул легаллаштиришнинг зарурати


Агар уларга апостиль қўйилмаган бўлса, тақдим этилаётган ҳужжатларга нисбатан (бундан ариза мустасно) назарда тутилган***


Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тузилиши керак бўлган тил


Махсус талаблар назарда тутилмаган. Хорижий тилда тақдим этиладиган ҳужжатларга уларнинг рус ёки ўзбек тилига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилиниши керак


Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриш муддати


Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейинги кундан бошлаб 10 иш куни. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин аккредитациялаш органи ваколатхонани аккредитациялаш ёки аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

Аккредитациялашни рад этиш учун асослар


q Аввал-бошдан

...
Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск