ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2018 й. 821-сон "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2018 й.

N 821



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА УСТУВОР

ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ҲУДУДИЙ МАНЗИЛЛИ

РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг кейинчалик ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ҳудудий манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашларни бир ҳафта муддатда 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 октябрдаги

821-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш ва ривожлантириш юзасидан тасдиқланадиган

устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини

ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш

бўйича ҳудудий кенгашларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

    

1.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси

 

2.

Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари

 

3.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари

 

4.

Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

 

5.

Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

 

6.

Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияси бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ҳудудий кенгаш котиби.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 813-модда












































Время: 0.1782
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск