Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Высшее образование / Общие положения /

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш Қоидалари (АВ томонидан 08.10.2018 й. 3076-сон билан рўйхатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 10.09.2018 й. 20-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 8 октябрда 3076-сон

Ўзбекистон Республикаси

олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг

2018 йил 10 сентябрдаги

20-2018-сон буйруғига

ИЛОВА



Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар

таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий,

илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд"

ишларини белгилаш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидаларини белгилайди.

Мазкур Қоидалар Тошкент давлат юридик университети, олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари таркиби (бундан буён матнда профессор-ўқитувчилар деб юритилади) меҳнатини нормалаштириш ҳар ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар ва кафедра мудири томонидан тузиладиган ҳамда проректорлар билан келишилган ҳолда ўқув ишлари бўйича проректор (факультет декани) томонидан тасдиқланадиган ўқув йили бўйича шахсий иш режаларига асосланади.


2. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаси таркибига ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларининг турлари киритилади. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаларида тўлиқ ва аниқ акс эттирилиши керак. Жорий ўқув йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади.

Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкин.


3. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси таркибига киритиладиган ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишлари:

тўлиқ штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида;

тўлиқ штатда бўлмаган ва ўриндош сифатида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун уларнинг ставкаларига мувофиқ тарзда профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида;

шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай шартлари асосида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ушбу Қоидаларга мувофиқ шакллантирилади.


4. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, ҳар семестр якунида факультет декани, декан ўринбосарлари, факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) ва тегишли йўналишлар бўйича проректорлар томонидан назорат қилиб борилади.



2-БОБ. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ

ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИ ҲИСОБЛАШ


5. Профессор-ўқитувчиларнинг (маданият ва санъат йўналишлари ўқув машғулотларида иштирок этадиган концертмейстерларнинг) ўқув йили бўйича шахсий иш режасига киритилган, унинг асосий қисми бўлган ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларида белгиланган иш турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида ҳисобланади.

Профессор-ўқитувчиларнинг эгаллаб турган лавозимлари бўйича ўқув юкламаси ҳажми факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифига мувофиқ олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.


6. Ўқув юкламаси бўйича ҳисобланган соатлар ҳ

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск