ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2018 й. 854-сон "Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.10.2018 й.
N 854
АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУН
ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗАЁТГАН НОДАВЛАТ
НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АНИҚЛАШ
БЎЙИЧА БОШҚА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,
МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР
БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 23 октябрь