Умная подшивка

Моҳир тахлам / Қонунчиликдаги янгиликлар шарҳи. Қонун ижодиёти /

УМШ тўғрисидаги қонун лойиҳаси: уйларни янгича бошқариш (НМ, 45-сон 2018 йил 6 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



УМШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ:

УЙЛАРНИ ЯНГИЧА БОШҚАРИШ


Узоқ кутилган "Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси, ниҳоят, муайян шаклга келтирилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (УКХ вазирлиги) уни кенг муҳокамага тақдим этди. Лойиҳа ишлаб чиқувчилари амалдаги "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонундаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой соҳасидаги янгиликларни акс эттириш, мамлакатимизда УКХда ўтказилаётган ислоҳотлар хусусиятларини инобатга олиш, ширкатларнинг келгусида ривожланиши асосий йўналишларини белгилашни мўлжал қилдилар. Улар кўп квартирали уйларни (ККУ) бошқаришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини таклиф этдилар, айрим хорижий амалиётни ўрганиб, бизнинг шароитга мослаштирдилар.


Тўғри, ҳужжат қўшимча ишлов беришни, янада тартибга солишни талаб этади. Айрим қисмларини аниқроқ, очиқ, лўнда ифодалаш зарур, акс ҳолда янгилик киритишдан маъно қолмайди. Айрим жойларида нормалар нотўғри талқин қилинган.

Ҳозирча бу - дастлабки вариант. У муҳокама қилинганидан кейин ишлаб чиқувчилар фуқароларнинг таклифларини умумлаштирадилар. Айни пайтда ҳужжат бир қатор вазирлик ва идораларда келишувдан ўтказилмоқда. Сўнг қонун лойиҳасининг якуний версиясига тузатиш киритилиб, кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга юборилади.



Бошқа жиҳатлар ёритилган


Агар яқиндан танишиб чиқилса, лойиҳадаги барча нормалар кўп квартирали уйларда уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ташкил этилиши ва фаолият юритиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган асосий мақсадга мувофиқ келмайди. Ҳужжатда айнан бошқа жиҳатлар ёритилган 2 та боб мавжуд. Улар ККУни уй-жой мулкдорлари бевосита (УМШ ташкил этмасдан) бошқаришига, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчилар - тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ёрдамида бошқаришга тааллуқли. Бизда ККУни бевосита бошқариш масалалари қонун ҳужжатлари билан умуман тартибга солинмаганлиги инобатга олинса, улар жуда муҳим нормалардир.

...
Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск