язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қурилиш. Архитектура. Ёнғин хавфсизлиги/ Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2018 й. 880-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 октябрдаги

880-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёнғинга қарши автоматика воситаларини,

қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи

ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини

лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Лицензиялаш сувли, газли, кукунли ёнғинни ўчириш қурилмаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ёнғин ҳақида хабар бериш сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятга татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган тушунчалар ва таърифлар:


ёнғинга қарши автоматика воситалари - объектда (бино, иншоот, хона, ҳудудда) ёнғин чиқиши белгилари тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ҳамда ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган кучлар ва воситаларни хабардор қилиш учун мўлжалланган техник воситалар комплекси;


ёнғинни ўчириш қурилмалари (сувли, газли, кукунли) - оловни ўчирадиган моддалар чиқариш ҳисобига ёнғинни ўчириш учун мўлжалланган турғун техник воситалар йиғиндиси;


хабар бериш воситалари - овозли, нутқли, ёруғликли ва комбинациялаштирилган ёнғиндан дарак берувчи воситалар, уларни бошқариш приборлари, шунингдек, ёнғин хавфсизлигининг эвакуация белгилари;


қўриқлаш сигнализацияси воситалари - объектни (бино, иншоот, хона, ҳудудни) қўриқлашнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш, узатиш ва акс эттириш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;


ёнғиндан дарак берувчи сигнализация қурилмалари - ёнғинни аниқлаш, ёнғин, махсус ахборот тўғрисидаги билдиришномага (хабар беришга) ишлов бериш, берилган топшириқ шаклида тақдим этиш ва/ёки ёнғинни ўчиришнинг автоматик қурилмаларини ва техник қурилмаларни ишга тушириш учун команда бериш мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;


қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари - қўриқлаш сигнализацияси ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг қўшма тизимлари.


3. Объектларда ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланади ва фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Автотранспорт воситаларида ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланмайди.


4. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.


5. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


6. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.


7. Талабгорнинг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисмига берилиши мумкин.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


8. Лицензия талабгорига ва лицензиатга қуйидаги талаблар қўйилади:


1) юридик шахс-лицензия талабгорининг доимий штатида махсус тайёргарликка ва тегишли ихтисослик (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган, шунингдек, қуйидаги малакалар бўйича маълумотга ва махсус тайёргарликка эга бўлган камида иккита ходимнинг (ишларнинг раҳбари ва бажарувчи) мавжуд бўлиши;

а) лойиҳалаштириш:

ишларнинг раҳбари ва бажарувчиси "Муҳандислик" (электротехника, электроника, электромеханика, радиотехника, телекоммуникация, информатика ва ахборот технологиялари, автоматлаштириш ва бошқариш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, ёнғинни ўчиришнинг сувли қурилмалари учун - сув таъминоти ва сув чиқариш иншоотлари) йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак;

б) ёнғиндан дарак бериш, қўриқлаш сигнализацияларини, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ёнғин ҳақида хабар бериш сигнализацияларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш:

ишларнинг раҳбари "Муҳандислик" (электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация) йўналиши бўйича олий маълумотли бўлиши керак;

ишларни бажарувчилар электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация йўналишлари бўйича 3-разряддан паст бўлмаган тегишли малака бўйича олий, касб-ҳунар-техник маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлиши керак

в) ёнғинни ўчириш (сувли, газли, кукунли ва бошқа) қурилмаларни монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш:

ишларнинг раҳбари "Муҳандислик" (электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация) йўналиши бўйича олий маълумотли бўлиши керак;

ишларни бажарувчилар қуйидаги йўналишлар: қўлда пайвандловчи электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) 5-разряддан паст бўлмаган, санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи (санитария-техник тизимлар ва асбоб-ускуналарни монтаж қилувчи) 4-разряддан паст бўлмаган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари электромонтёри (электр асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр, алоқа аппаратлари ва қурилмаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр, радиоэлектрон аппаратлар ва приборларни монтаж қилувчи) 3-разряддан паст бўлмаган, автоматик назорат қилиш, ростлаш ва бошқариш приборлари, аппаратлари ва тизимларини созловчи (назорат-ўлчов приборлари ва автоматика созловчиси) 5-разряддан паст бўлмаган тегишли малака бўйича олий, касб-ҳунар-техник маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлиши керак;


2) лицензия талабгорида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур моддий-техник база мавжуд бўлиши;


3) лицензиат томонидан ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига риоя этилиши;


4) қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатланган ёнғинга қарши автоматика воситалари, қўриқлаш сигнализациялари, ёнғиндан дарак берувчи, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари воситалари ва тизимларидан фойдаланиш;


5) ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари воситаларини монтаж қилиш лойиҳаларининг ҳисобини олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаш;


6) лицензиат томонидан объектларда ўрнатилган ёнғинни ўчириш қурилмалари, қўриқлаш сигнализациялари, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектни қўриқлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши;


9. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда:

илгари судланган ва қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг;

руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи шахсларнинг ишга ёлланишига ёки жалб қилинишига йўл қўйилмайди.


10. Лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузиладиган лицензия битимида ушбу Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобрақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича мутахассисларнинг малака таркиби тўғрисида тегишли ҳужжатлар (меҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар;

лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.


12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади) ва ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлик юзасидан текширилади.


14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган ва ариза берилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва лицензияловчи орган йиғимни лицензиялашда иштирок этган бўлинмалар ўртасида тақсимлайди. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-илова мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўзи ариза берган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.

Лицензияловчи орган хулоса тайёрлаш учун зарурат бўлганда ўз маблағлари ҳисобига:

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун талаб қилинадиган мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;

тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.


17. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


18. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури (унинг бир қисми)нинг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


19. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган лицензиялар бланкаларининг сақланиши учун жавоб беради.

Лицензияловчи орган номидан лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади ҳамда лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин берилади.


20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.


21. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.


22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


23. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан кўрсатилган камчиликлар лицензия талабгори томонидан бартараф этилганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар (далолатномалар, маълумотномалар, сертификатлар, формулярлар ва бошқалар) билан биргаликда аризаси олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Бунда лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


24. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


25. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда ушбу қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


26. Юридик шахс-лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


27. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради ҳамда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ахборот эълон қилиши ва эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.

Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга мажбурият юкловчи қарорлар қабул қилиш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарор асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


35. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини юритади.


36. Реестрда:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланадиган фаолият турининг номи;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси кўрсатилади. .


37. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРГАНЛИК

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ


38. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи тўлаш кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


39. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёнғинга қарши автоматика воситаларини,

қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи

ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини

лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини

амалга ошириш учун зарур бўлган

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗА


1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турининг барча йўналишлари бўйича ишларни амалга ошириш учун лицензиат:

ходимларнинг ишлаши учун бинога;

сигнализациянинг техник воситаларини ва ёнғинни ўчириш қурилмаларини ҳамда асбобларни сақлаш учун бинога (ёки ажратилган жойга);

лойиҳа-смета ҳужжатларини сақлаш учун темир сандиққа;

қўриқлаш-ёнғин тизимлари ва ёнғинни ўчиришнинг автоматлаштирилган тизимларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларига, техник регламентларга, ишларни бажариш ва қабул қилиш нормалари ва қоидаларига эга бўлиши керак.


2. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиат 1-бандда кўрсатилганлардан ташқари:

автоматлаштирилган лойиҳалаштириш учун дастурий-график комплексли Pentium IV шахсий компьютерга (ундан паст эмас);

график материалларни босиш учун қурилмага эга бўлиши керак.


3. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиат 1-бандда кўрсатилганлардан ташқари қуйидаги жадвалда кўрсатилган приборларга, асбоб-ускуналарга ва воситаларга эга бўлиши керак:

     

Прибор, асбоб-ускуна ва воситанинг номи

Прибор, асбоб-ускуна ва воситанинг тури


Комбинациялаштирилган прибор

Ц-4312 (4311) ёки шунга ўхшаш

Мегомметр

М-1101М Е6-4А ёки шунга ўхшаш

Шумомер

Ш-71 ёки шунга ўхшаш

Электр кавшарлагич

Исталган тури

Электр перфоратор

Исталган тури

Электр пармадаста

Исталган тури

Чилангарлик асбоблари тўплами

Исталган тури

Электр монтаж асбоблари тўплами

Исталган тури

Монтаж қилувчининг каскаси

Исталган тури

Монтаж қилувчининг камари

Исталган тури

Нарвон

Исталган тури

Икки ёққа очиладиган нарвон

Исталган тури

Компрессор

СО-7 ёки шунга ўхшаш - фақат ёнғинни ўчириш қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш учун

*) Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар рўйхати лицензияловчи органнинг сайтида жойлаштирилади






Низомга

2-ИЛОВА



Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш

сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-

ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш,

монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник

хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар




Субъектлар



 

Тадбирлар

  


Бажариш муддатлари








1-босқич



Лицензия талабгори - юридик шахс




1. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигига бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.



Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра.


























2-босқич



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги



1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг бир нусхаси ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилиб ҳужжатлар такроран тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.


1.Ҳужжатларни қабул қилиш кунида.


2. Ариза олинган кундан бошлаб

20 кундан ортиқ бўлмаган

муддатда.


3. Ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин 10 кун

мобайнида.


























3-босқич





1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабар билан бир вақтда имзолаш учун лицензия битими юборилади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига билдиришнома рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади (топширилади).


3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.


Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида




























4-босқич



Лицензия талабгори



1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин ўттиз кундан сўнг берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда.




























Лицензиат



Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.


Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай.
















5-босқич



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги



Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ҳамда лицензия битими имзолангандан кейин тегишли лицензияни расмийлаштиради ва беради.


Лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин.







  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь