язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 981-сон "Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2018 й.

N 981



ДАРЁЛАР ЎЗАНЛАРИНИ ТОЗАЛАШ

ИШЛАРИГА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ОРҚАЛИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

981-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш";


б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги "м" кичик банд билан қўшилсин:

"м) дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олишни таъминлайди;

дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиб боради;

шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади;

дарёлар ўзанларида тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати тайёрланишини таъминлайди;

дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширади";


в) 14-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"авария-қутқарув техникаларини яратиш, авариялар ва ҳалокатлардан жабрланган аҳоли ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини олиб боришда ишларни бажарувчилар (фирмалар), чет эллик иш бажарувчилар билан, шунингдек, Вазирлик зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Дарёлар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ФВВ, Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида шакллантирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь