ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 23.11.2018 й. 24-мҳ-сон "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2018 й. 3108-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 3108




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

23.11.2018 й.

N 24-мҳ


БУЙРУҒИ



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг

педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА


Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг

педагогик юкламалари хажми

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун

ажратилган вақт меъёри


Иш турларининг

бажарилганлигини аниқлаш


1.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш.


Бир академик соат учун - 1 соат.


Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.


2.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш.


Бир академик соат онлайн видеомашғулотлар учун - 1 соат.


Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.


3.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси якуний аттестациясини (онлайн тест, суҳбат, касбий фаолият натижаларини баҳолашда) ўтказишда иштирок этиш.


Битта академик гуруҳ учун онлайн тестга - 2 соат.

Битта тингловчи учун якуний суҳбатга - 0,5 соат.

Битта тингловчининг касбий фаолият натижасини баҳолаш учун - 0,5 соат.


Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади.

4.

Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчига илмий раҳбар (маслаҳатчи)лик қилиш.


Битта тадқиқотчига бир ўқув йили учун - 100 соат;

Битта мустақил изланувчига бир ўқув йили учун - 50 соат.


Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиаллари раҳбарининг тегишли буйруғи, илмий даражага давогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади.


5.

Дарсдан ташқари вақтда малакали мутахассислар ва спортчилар билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат-дарсларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.


Бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат дарслари учун - 5 соат;

очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан - 30 соат.

маҳорат-дарсларига:

Институт ёки филиал миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан - 30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан - 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан - 60 соат.


Институт ва филиалларда ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва маҳорат-дарслари мавзулари бўйича тасдиқланган материаллар, тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра йиғилиш баённомаси) асосида аниқланади.


6.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш.


Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун - 3 соат.

Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун - 1,5 соат.


Институт Илмий кенгаши қарори асосида аниқланади.


7.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш.


Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун - 30 соат.


Институт Илмий кенгаши, қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади.


8.

Масофавий (офлайн) таълим платформаси учун электрон контентларни яратиш.


Матнли контентнинг 1 та мавзуси учун - 3 соат;

Матнли-график контентнинг 1 та мавзуси учун - 4 соат;

Видеоконтент (бир академик соатдан кам бўлмаган видео дарс) учун - 6 соат;

Назорат учун (тест саволлари, топшириқлар) контентнинг 1 та мавзуси учун - 1 соат.


Институт Илмий кенгаши (филиаллар Илмий-методик кенгаш) қарори билан масофавий (офлайн) курсларда фойдаланишга тавсия этилган электрон контентлар асосида аниқланади.


     

Изоҳ:

профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари мазкур педагогик юкламалар ҳажми асосида кафедра мудири томонидан тузилади ҳамда тегишли Ректор (директор) ўринбосари билан келишган ҳолда Ректор (директор) томонидан тасдиқланади;

профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларига кафедра йиғилиши иштирокчиларининг таклифига асосан Институт ва унинг филиаллари Илмий кенгашининг қарорига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

профессор-ўқитувчиларнинг йиллик педагогик юкламалари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади;

профессор-ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар рўйхатида белгиланган, соатлар ҳажми ҳисобланмайдиган иш турлари профессор-ўқитувчилар томонидан кафедра ёки Илмий кенгаш тавсияси билан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларини белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

мазкур педагогик юкламалар ҳажми Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятида бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун асос ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1011-модда







































Время: 0.2194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск