ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 й. 355-сон "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2022 й.

N 355




ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори 9-бандига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт) этиб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Куйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, спорт психологлари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари (кейинги ўринларда - жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар)ни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;

ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

Институтнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари (кейинги ўринларда - филиаллар) унинг юридик шахс бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

Институт ва филиаллар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

таълим хизматларини кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчилари ва ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш амалга оширилади;

Институт ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича умумий талабларни белгилаш ҳамда баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини оширишни бевосита (тўғридан-тўғри), муқобил, мустақил, илмий-тадқиқот муассасаларида ва хорижда тажриба орттириш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда малака ошириш шаклларининг умумий давомийлигини камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгилаш, малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгилаш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни педагогик ва касбий ҳамда махсус ўқув курсларда ўқитиш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламаси ҳажмини педагогик ва касбий қайта тайёрлашни - камида 4 ой (576 соат), махсус ўқув курсларини - 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгилаш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш, малака ошириш ва махсус ўқув курслари тингловчиларини курс якуни юзасидан таълим дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартиби.


6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим ташкилотларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига тақдим этиб борсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда Институтнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Институт ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини белгилаш қоидаларини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Институт ва унинг филиаллари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар асосида шакллантириб, белгиланган тартибда молиялаштиришни ташкил этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда Институт ва унинг филиаллари фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларни "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини назарда тутсин.

Институтга 3 та, шу жумладан 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини ўрнатилган тартибда соҳага ажратилган лимитлар доирасида инвестиция дастурларини шакллантиришда инобатга олиш ва таклифларни белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритишни таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

355-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг

ТУЗИЛМАСИ













Ректор





Илмий кенгаш














































































Ўқув ишлари бўйича проректор



Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор



Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича проректор









































Малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

4



Илмий ишлар ва илмий педагог кадрлар билан ишлаш бўлими

4



Молия-режа ва иқтисодиёт бўлими

3

































Қайта тайёрлаш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

2













Хўжалик бўлими*

1




Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

2






























Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

3













Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими

2




Халқаро алоқалар бўлими

2











































Кафедралар*



Ахборот-ресурс маркази

2



Кадрлар бўлими

2



























































Матбуот котиби

1



Бош юрисконсульт

1













































































Девонхона ва архив

2





























































































Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари












































               

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 35 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 19 нафар.


*) Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича

мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш институти филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Директор


Илмий-методик кенгаш





























































Ўқув, илмий ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари




Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими

2


































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

3




Бош юрисконсульт

1


































Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

2




Кадрлар бўлими

1





































Бухгалтерия

2


Ахборот-ресурс маркази

1




































Хўжалик бўлими*

1


Кафедралар*














































Девонхона ва архив

1






























          

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 11 нафар.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 48 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 30 нафар.


*) Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

355-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 11-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида" 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль





























































Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск