Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади (СБХ, 3-сон 2018 йил 15 январь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
2018 ЙИЛ IV ЧОРАГИ УЧУН ЯСТ
ҲИСОБ-КИТОБИ ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИЛАДИ
2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ортиб борувчи якун билан йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. 2018 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатлари қуйидагича (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом):
q хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари учун - 2019 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
q вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун - 2019 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
q бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2019 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Йил якунлари бўйича ЯСТни йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўлаш зарур (Солиқ кодексининг 360-моддаси).
Чакана савдо корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
Умумий овқатланиш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
Ишлаб чиқариш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
Қурилиш корхонасининг ЯСТ ҳисоб-китоби
ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ
Тошкентда рўйхатдан ўтказилган кичик савдо корхонаси умумий майдони 0,08 гектардан иборат ер участкаларига эга, уларда ноозиқ-овқат товарлари сотиладиган 3 та дўкон жойлашган. Барча дўконлар Тошкентда жойлашган. Бундан ташқари, корхона воситачилик шартномалари бўйича савдо билан шуғулланади ва савдо майдонларини ижарага топширади.
Эгалланган хоналарнинг умумий майдони - 1 450 кв.м, шундан 300 кв.метри оператив ижарага берилади. 2018 йил 1 апрелдан учта ижарага олувчи билан ижара шартномалари тузилган, уларнинг ҳар бири 100 кв.м савдо майдонини ижарага олган. Барча шартномаларда ижара ҳақи суммаси бир хил - ойига 220 минг сўм.
2018 йилнинг 9 ойида корхона қуйидагиларни олган:
q товарларни реализация қилишдан тушум - 1 022 280 минг сўм;
q воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 111 000 минг сўм;
q яроқли деталларни кирим қилиш ҳисобига олинган асосий воситаларни тугатишдан фойда - 900 минг сўм;
q берилган қарз бўйича ҳисобланган фоизлар (солиқни тўлов манбаи - қарз олувчи ушлаб қолади) - 720 минг сўм;
q апрель - сентябрь учун ижарадан даромад - 3 960 минг сўм;
q ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи - Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) - 75 000 минг сўм.
Шунингдек корхона ходимларига 3 000 минг сўмлик суммадаги товарлар текинга берилган ҳамда товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан 6 800 минг сўмлик суммада зарар кўрилган.
2018 йил IV чорагида корхона қуйидагиларни олган:
q товарларни реализация қилишдан тушум - 440 320 минг сўм;
q воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 38 000 минг сўм;
q ижарадан даромад - 1 980 минг сўм;
q ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи - Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) - 40 000 минг сўм.
Шунингдек корхона ходимларига 2 000 минг сўмлик суммадаги товарлар текинга берилган.
ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олинг:
1) корхона 2 турдаги фаолият - чакана савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланиши сабабли алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Улар бўйича турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкалари белгиланган.
Чакана савдо бўйича товар обороти ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади, Тошкент учун ставка - 4% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-2-илова).
Воситачилик фаолияти бўйича солиқ солиш объекти - воситачилик ҳақи, ставка - 33% (ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова);
2) корхона амалга оширадиган 2 турдаги фаолият бўйича ЯСТнинг турли энг кам миқдорлари белгиланган:
чакана савдо бўйича - қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом);
воситачилик фаолияти бўйича - ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).
ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқариладиган асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан белгиланади. IV чоракда корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади - 92% (440 320 / (440 320 + 38 000) х 100). Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланади;
3) ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (2449-сон Низомга 1-илова) тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.
ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича аниқланади. Тошкентда у ойига 7 ЭКИҲни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 11-илова). Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида белгиланган - 2018 йил 1 январдаги ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва у йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир фаолият тури бўйича чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушум ва белгиланган ЯСТ ставкалари - 4% ва 33%дан келиб чиқиб аниқланади. Бунда ялпи тушум олинган дивидендлар суммасига камайтирилмайди.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп бўлса, ҳисобот чорагида қўшимча ҳисоблаш бўлмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида "0" кўрсатилади;
4) оператив ижарадан даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади, сабаби уларнинг суммаси товарлар ва хизматларни реализация қилишдан даромадлар суммасидан ошмайди (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Ушбу даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан паст бўлмаган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг "Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини аниқлаш тўғрисида"ги хатида (23.01.2018 йилдаги 50/01-17-сон) белгиланган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори (29.01.2018 йилдаги 150-сон) билан тасдиқланган.
2018 йилда чакана савдо учун ижара ҳақининг энг кам йиллик ставкаси 1 кв.м учун 27 700 сўмни ташкил этади;
5) товарлар текинга берилганда ёки таннархидан паст нархда реализация қилинганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси);
6) дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли солиқ солинадиган базани аниқлашда улар чегирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 2-банди);
7) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди). Бироқ у асосий воситани қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган бўлса, солиқ солинадиган базадан чегирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди).
2018 йил IV чораги учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)
|
|
1 - асосий фаолият тури (чакана савдо)
|
2 (воситачилик фаолияти) |
|||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум |
|
1 611 600 000 |
1 462 600 000 (1 022 280 000 + 440 320 000)
|
149 000 000 (111 000 000 + 38 000 000) |
Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда |
|
100 |
91 (1 462 600 000 / 1 611 600 000 х 100)
|
9 (149 000 000 / 1 611 600 000 х 100) |
Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар*
|
025 |
11 800 000 |
11 800 000 (9 800 000 + 2 000 000)
|
|
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)**
|
|
х |
||
Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри) |
|
122 852 500 |
122 852 500 |
х |
Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр)
|
|
1 746 252 500 |
1 597 252 500 |
149 000 000 |
Имтиёзлар - жами (0501-сатр + 0502-сатр)
|
050 |
115 720 000 |
115 720 000 |
|
шу жумладан:
|
||||
солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри)
|
|
х |
||
солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри)
|
0502 |
115 720 000 |
115 720 000 |
|
Солиқ солинадиган база - жами (040-сатр - 050-сатр), шу жумладан:
|
060 |
1 630 532 500 |
1 481 532 500 |
149 000 000 |
2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр - 050-сатр, бироқ "0"дан кам эмас)
|
|
467 940 000 |
421 440 000 |
46 500 000 |
солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр - 050-сатр] - 061-сатр), бироқ "0"дан кам эмас)
|
062 |
1 162 592 500 |
1 060 092 500 |
102 500 000 |
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси
|
070 |
х |
4 |
33 |
Ягона солиқ тўлови суммаси - жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан:
|
090 |
108 431 300 |
59 261 300 |
49 170 000 |
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сатридан)
|
091 |
32 202 600 |
16 857 600 |
15 345 000 |
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр)
|
092 |
76 228 700 |
42 403 700 |
33 825 000 |
2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда
|
093 |
100 |
52 |
48 |
2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда
|
094 |
100 |
56 |
44 |
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) - жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан:
|
100 |
х |
х |
|
2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри)
|
101 |
х |
х |
|
2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри - 101-сатр)
|
102 |
х |
х |
|
Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан:
|
110 |
х |
х |
|
2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)
|
111 |
х |
х |
|
2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)
|
112 |
х |
х |
|
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) - жами, шу жумладан:
|
120 |
х |
х |
|
2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри)
|
121 |
х |
х |
|
2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ |