язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 й. 9-сон "Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2019 й.

N 9




ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ МАКТАБЛАРИ ҲАМДА

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, санъат ва маданият соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат ва маданият коллежлари битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларга айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги академик лицейлар тўғрисида низом 2-иловага;

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом 3-иловага;

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:

20 фоиз - ўқитувчиларга, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб- интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун;

20 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;

40 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 январдаги

9-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари

ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига

бериладиган дипломнинг давлат

НАМУНАСИ


Ихтисослаштирилган санъат ва маданият

мактаблари дипломининг

ТАВСИФИ


Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI" сўзлари ёзилган.

Аъло даражали дипломлар учун "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI" "REPUBLIK OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL" сўзларидан қуйида давлат тилида "Аъло даражали" ва инглиз тилида "With honour`s" сўзлари ёзилади.

Дипломнинг ички варақ ўлчами - 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N , "аъло даражали" - 5+N .

Дипломнинг ҳар икки варағида тўққизта позицияда: IM ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ кўк, "аъло даражали" битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқовали. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси - поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги - 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз - 100% пахта толасидан, қалинлиги - 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси бор;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги - 2,5-3 мм, "киприк" шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги - 2,5-3 мм, "киприк" шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўлланган ҳолда чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бўлади, диаметри - 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI" сўзлари бирикмасидан иборат. Кичик матннинг юқори қисмида "REPUBLIK OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL" сўзлари "DIPLOM" сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия "IM" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.




(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA

MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI

IM N 0000000

         

(familiyasi, ismi, otasining ismi)


yilda




(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktabi nomi)

ga kirib,


yilda




ning to`la kursini






yo`nalishi bo`yicha tamomladi.

Davlat attestatsiya komissiyasining ____________ 20 ___ yil "___"____________ dagi qaroriga

binoan unga


     

     


kasbi va

      

     


ixtisoslik(lar) berildi.

     

  

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib

M.O`


__________ shahri (tumani) ___________ yil          ro`yxat raqami ___________




Дипломнинг ички ўнг томонига



REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA OF SPECIALIZED ART

AND CULTURE SCНOOL


IM N 0000000


         

(full name)

In 20


entered





(name of specialized art and culture school)

          

     

and in 20 __ completed a full course offered by the


            

(name of specialized art and culture school)

Нaving specialized



(field of study)

        

     

By the decision of the State Attestation Commission on "___" ____________ 20 ____________

Нe/she is qualified as a



(name of profession)

        

     

and has the following speacialities:


(Seal)

Chairman of the State Attestation Commission

Director

Secretary

City (district) ________ 20 ___ year _________ Registration Number _________




Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари

битирувчиси дипломига кўчирма варақ:


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN

SAN`AT VA MADANIYAT MAKTABI DIРLОMIGA ILOVA

_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)

       


(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20 ___ yilda


ga kirib


(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktabi nomi)


20 ___ yilda



(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktabi nomi)

maktabni tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

T/r


Fanlar nomi


O`quv rejasida

belgilangan soatlar

miqdori


To`plangan

reyting ballari


1


2


3


4


I. UMUMTA`LIM FANLARI











II. KASBIY FANLAR










III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI









    

Maktab direktоri

O`quv ishlari bo`yicha director o'rinbosari

20___ yil "___" _____________ da berildi

Rо`yxatga olish raqami ____________




Ихтисослаштирилган санъат ва маданият

мактаб-интернатлари дипломининг

ТАВСИФИ


Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом - қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангида юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI" сўзлари ёзилган.

Аъло даражали дипломлар учун "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI" "REPUBLIK OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL-INTERNAT" сўзларидан қуйида давлат тилида "Аъло даражали" ва инглиз тилида "With honour`s" сўзлари ёзилади.

Дипломнинг ички варағи ўлчами - 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N , "аъло даражали" - 5+N .

Дипломнинг ҳар икки варағида тўққизта позицияда: MI ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ кўк, "аъло даражали" битирувчилар дипломи - қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси - поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги - 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз - 100% пахта толасидан, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги - 2,5-3 мм, "киприк" шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, "киприк" шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

ички варақнинг асосий фони - оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўллаган ҳолда чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бўлади, диаметри - 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

кичик матн бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI" сўзлари бирикмасидан иборат. Кичик матннинг юқори қисмида "REPUBLIK OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL-INTERNAT" сўзи "DIPLOM" сўзлари остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия "MI" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.




(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IXTISOSLASНTIRILGAN SAN`AT VA MADANIYAT

MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI

MI N 0000000




(familiyasi, ismi, otasining ismi)

_______ yilda



(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktab-internat nomi)

ga kirib,


yilda



ning to`la kursini



yo`nalishi bo`yicha tamomladi.

Davlat attestatsiya komissiyasining

20 ____ yil "____" ______________

dagi qaroriga

binoan unga


         


kasbi va

      


ixtisoslik(lar) berildi.

       

      

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib

M.O`


__________ shahri (tumani) ___________ yil          ro`yxat raqami ___________




Дипломнинг ички ўнг томонига



REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND

CULTURE SCНOOL-INTERNAT


MI N 0000000


         

(full name)

In 20


entered





(name of specialized art and culture school)

          

     

and in 20 __ completed a full course offered by the


            

(name of specialized art and culture school)

Нaving specialized



(field of study)

        

     

By the decision of the State Attestation Commission on "___" ____________ 20 ____________

Нe/she is qualified as a



(name of profession)

        

     

and has the following speacialities:


(Seal)

Chairman of the State Attestation Commission

Director

Secretary

City (district) ________ 20 ___ year _________ Registration Number _________




Ихтисослаштирилган санъат ва маданият

мактаб-интернатлар битирувчиси дипломига кўчирма варақ:



(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN

SAN`AT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIРLОMIGA ILOVA

_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)


       


(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20 ___ yilda


ga kirib


(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktabi nomi)


20 ___ yilda



(ixtisoslashtirilgan san`at va madaniyat maktabi nomi)

maktab internatni tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

T/r


Fanlar nomi


O`quv rejasida

belgilangan soatlar

miqdori


To`plangan

reyting ballari


1


2


3


4


I. UMUMTA`LIM FANLARI











II. KASBIY FANLAR










III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI









    

Maktab direktоri

O`quv ishlari bo`yicha director o'rinbosari

20___ yil "___" _____________ da berildi

Rо`yxatga olish raqami ____________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 январь