язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 й. 48-сон "Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2019 й.

N 48



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚЛЛИ ШАҲАР" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга Концепция ҳамда Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ва илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда белгиланган тартибда кўмаклашсин.


3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ҳамда илмий-таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мустақил экспертлар (маслаҳатчилар), инвесторларни, шу жумладан хорижлик инвесторларни кенг жалб этиш йўли билан Концепция ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини;

Концепция ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ аҳоли турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантириш учун муносиб шароитлар яратилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 январдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида

қлли шаҳар" технологияларини жорий этиш

Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Амалга

ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


1. "АҚЛЛИ ШАҲАР" ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАРНИ ВА ИННОВАЦИОН

ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

қлли шаҳар" технологиясини жорий этиш соҳасида қуйидагиларга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ва инновацион ишларни ўтказиш:

асосий йўналишни белгилаш - ҳудуд профилини шакллантириш, тааллуқли инфратузилмани баҳолаш, ривожланиш индикаторларини аниқлаш, жоиз активларни, амалдаги синовларни ва ютуқлар тарихини таҳлил қилиш;

қлли шаҳар" Концепциясини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш - манфаатдор томонларни жалб қилиш, чора-тадбирлар ва режалар йўналишларини белгилаш, таваккалчиликларни баҳолаш, молия стратегиясини шакллантириш, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ва мақсадларни белгилаш;

тафсилотли режалаштириш - бюджетлаш, самарадорлик прогнози, автоматизациялаш ва ахборот тизимларини жорий этиш имкониятларини аниқлаш;

жорий этиш ва самарадорликни баҳолаш - ҳамкорликда (барча манфаатдор томонлар билан биргаликда) жорий этиш, самарадорлик мониторингини ўтказиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш (KPIни кузатиб бориш, трендлар, инвестицион кўрсаткичларни таҳлил қилиш), кенгайтирилиш (экспансия)ни таъминлаш.


Давлат илмий-техника дастурлари доирасида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Тегишли вазирликлар ва идораларга тавсиялар киритиш.


2019-2021

йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. "АҚЛЛИ ШАҲАР" ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ

МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

2.

Ўзбекистон Республикасида "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш кўрсаткичлари тизимини ва унинг самарадорлигини баҳолаш услубини халқаро стандартлар талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиш.


Ўзбекистонда "Ақлли шаҳар" Концепциясини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш услуби ва воситаларини белгиловчи Давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар дастурини халқаро стандартлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзстандарт" агентлиги


3.

қлли шаҳар" Концепциясини амалга оширишнинг ҳуқуқий таъминоти.


қлли шаҳар" Концепциясини амалга оширишнинг ҳуқуқий таъминоти қуйидагиларни назарда тутади:

қлли шаҳар" Концепцияси натижаларига эришишга кўмаклашувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тааллуқли ўзгартиришлар киритиш.


2019-2021

йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. "АҚЛЛИ ШАҲАР" ТЕХНОЛОГИК ЕЧИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

3.1. "Ақлли транспорт"


4.

Транспорт оқимларини бошқариш, жамоат транспортини бошқариш самарадорлиги ва хавфсизлиги, транспорт оқимини оптималлаштириш ва экологик йўқотишларни камайтириш тизимларини ташкил этиш.


1. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар мутахассислари орасидан муассасалараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2019 йил

январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. "Ақлли шаҳар" технологиясини жорий этиш доирасида Транспорт ҳаракатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

март

3. Транспорт оқимларини ва интеллектуал транспорт-логистика тизимларини бошқариш тизимларини ташкил этиш, жамоат транспортини бошқариш учун сенсорлар (датчиклар) ва ихтисослаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш.


2019-2020

йиллар

4. Транспорт ҳаракати тўғрисида ахборот билан таъминловчи инфратузилма билан жиҳозланган юқори тезликка мўлжалланган автотранспорт йўлаклари тармоғини ташкил этиш.


2019-2020

йиллар

5. Ҳайдовчиларни ахборот таблолари, радио-хизматлар, веб-сайтлар воситасида хабардор қилиш тизимини татбиқ қилиш орқали ҳаракат хавфсизлигини ошириш, шунингдек компьютерли йўл ҳаракати, видеокузатув, йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларни фото ва видео қайд этиш ҳамда нохуш ҳодисаларни автоматик равишда аниқлаш тизимларини жорий этиш.


2019-2020

йиллар

6. "Ақлли паркинг" ва "Ақлли тўхташ" технологик тизимини ташкил этиш.


2019-2020

йиллар

7. Янги экологик талабларни, экологик назоратнинг автоматлаштирилган кўчма тизимларини, транспорт оқимлари ҳаракатининг энергиянинг самарали режимларини, муайян зоналарда транспорт ҳаракатини чеклаш тизимини жорий этиш ҳисобига экологик йўқотишларни камайтириш.


2019-2020

йиллар

8. Ақлли светофорларни, электрон таблоларни, йўловчиларни хабардор қилиш тизимини, спутникли навигация тизимларини, бошқарувни автоматлаштириш ва йўловчилар ташишни тартибга солиш тизимларини, транспорт турлари (автобуслар, метро, трамвайлар, троллейбуслар, маршрут таксилари) ўртасида интеграцияланган йўлкира учун электрон тўлов тизимларини жорий этиш орқали транспорт оқимини оптималлаш.


2019-2020

йиллар

3.2. "Ақлли таълим"

5.

Таълим соҳасида таълим онлайн-платформалари ва оммавий очиқ онлайн-курслар томонидан илгари суриладиган технологик ечимлар тўпламини ўз ичига оладиган инновацион фаолиятни, виртуал реаллик билан тўлдирилган визуализация ва масофадан туриб фойдаланишнинг илғор технологияларини кучайтириш.

1. Таълим онлайн-платформалари ва оммавий очиқ онлайн-курслар, визуализация ва масофадан туриб фойдаланишнинг илғор технологияларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Олий умумтаълим муассасаларида кузатиш камераларини ўрнатиш бўйича керакли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


2020 йил

январь

3.3. "Ақлли тиббиёт"

6.

Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишнинг ахборот иловаси (мижознинг электрон тиббий картаси, электрон рецептлар, диспансеризация, ҳомиладорларни ҳисобга қўйиш ва ҳ.к.) тўлиқ цикли автоматлаштириладиган марказлаштирилган тизимни жорий этишга кўмаклашадиган шароитларни яратиш.


1. "Ақлли шаҳар" технологиясини жорий этиш доирасида Тиббий хизматларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Ақлли тиббий тизимлар соҳасида қуйидагиларни назарда тутувчи синов лойиҳасини амалга ошириш:

мижозларнинг ягона электрон маълумотлар базаси;

тармоқ тиббий карталарини юритиш;

масофадан туриб ташхис қўйиш;

виртуал диспансеризация;

виртуал беморга хизмат кўрсатиш;

телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланиб бевосита уйда тиббий ёрдам кўрсатиш;

илмий-асосли тиббиёт (телекоммуникация соҳасида сохта-интеллект ва техник янгиликлар асосида қурилмалардан фойдаланиш);

даволаш натижасига асосланган хизматлар тўлови (шифокор қабулига боришлар сони эмас, балки эришилган натижа бўйича тўланади);

компьютер тармоқлари имкониятларидан фойдаланишга асосланган шифокорлик амалиёти.


2019-2021

йиллар

3.4. "Ақлли энергетика тизими"

7.

Энергияни ишлаб чиқариш, энергия инфратузилмаси ва сарфланиши сервис, истеъмолчилар ва технологияларни рағбатлантириш орқали интеграцияланадиган ва ўзаро мувофиқлаштириладиган барқарор, иқтисодий жиҳатдан самарали ва ишончли энергетика тизимини жорий этиш.


1. Электр тармоқлари объектларининг самарали бошқарувини таъминлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

июнь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги




2. Автоматлаштирилган интеллектуал тармоқлар ва мослашувчан тақсимлаш тизимларини жорий этиш.


2019-2021

йиллар




3. Бинолар қурилишида мавжуд қувватларни модернизациялаш ва замонавий энергиянинг тежамли ва хавфсиз энергия технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


2019-2021

йиллар




4. Энергетика менежменти стандартлари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2020 йил

июнь


3.5. "Ақлли сув таъминоти ва оқавани чиқариб ташлаш тизими"

8.

Сув таъминоти ва оқовани чиқариб ташлаш бошқарувининг амалдаги механизмлари самарадорлигини таҳлил қилиш.


1. Онлайн-гидравлик моделлар асосида технологик ечимларни жорий этиш бўйича тавсия берувчи меъёрларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

август


Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. "Ақлли сув таъминоти ва оқавани чиқариб ташлаш тизими" соҳасида тажриба-синов (пилот) лойиҳаларини жорий этиш.


2019-2020

йиллар

3.6. "Ақлли уй-жой-коммунал хўжалиги"

9.

Қуйидагиларни таъминлаш учун технологиялар, иловалар, ахборот тизимлари мажмуини яратиш, ақлли ҳисоблаш ускуналари (smart-счётчиклар)ни жорий этиш:

ёнилғи-энергетик ресурслар (кейинги ўринларда ЁЭР деб аталади) ва коммунал ресурслар ҳамда уларни етказиб берувчилар ўртасида маълумотларни алмашиш;

ЁЭР мониторингини амалга ошириш;

энергия ресурслари ўғирланишини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

энергия самарадорлигини ошириш;

фойдаланувчи қурилмасига уйнинг энергия таъминоти тизими ишлаши тўғрисида ахборот узатиш.


1. "Ақлли шаҳар" технологиясини жорий этиш доирасида ЁЭР, коммунал ресурслар ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

январь


Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь

3. Етказиб берувчиларни аниқлаш, тендер савдоларини ўтказиш ва "Ақлли шаҳар" мажмуини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун контрактлар тузиш.


2021 йил

декабрь

3.7. "Ақлли қурилиш"

10.

Қурилиш мажмуасида биноларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнига технологик ечимларни жорий этиш. Янги биноларни "ақлли муҳит" технологияси ва энергия самарадорлиги талаблари ҳисобга олинган ҳолда қуриш.

1. Шаҳарсозлик меъёрларини, қурилиш объекти ҳолати жорий кўрсаткичларининг инвестиция асослари тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқлигини узлуксиз назорат қилиш имконини берадиган технологиялар, шу жумладан ахборот-моделлаш технологияларининг қўлланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

март


Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги



2. "Ақлли шаҳар" лойиҳаларининг муҳандислик-коммуникацион ва ижтимоий инфратузилмасига талабларни ишлаб чиқиш.


2021 йил

апрель

Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги




3. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун керакли ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига энг юқори харажатларни рақамли технологиялар қўлланилган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш, қайд этилган харажатлар тўғрилигини инвестицияларни асослаш аудити доирасида текшириш услубларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси




4. Замонавий ва самарали уй-жой ҳамда замонавий кўчмас мулк объектларини қуриш стандартларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь

Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги




5. Ахборот-коммуникация технологияларини моделлаштириш технологияларини (Building Information Modelin, BIM) жорий этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь

Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


3.8. "Ақлли ҳокимият"

11.

Шаҳар хизматлари ахборот тизимлари мажмуини ривожлантириш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш (ариза беришдан тўлиқ ижрогача) жараёнларини мониторинг қилиш имкониятига эга пилот лойиҳаларни амалга ошириш.

Барча шаҳар хизматлари бўйича аризалар бериш ягона порталини ташкил этиш:

коммунал хизматлар (диспетчерлик маркази ва аризалар бажарилишини ҳисобга қўйиш, мониторингини ўтказиш тизими);

шаҳарни ёритиш хизмати.


2019-2020

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Жамоат жойлари ва транспорти учун симсиз тизимлар ва қурилмаларни жорий этиш учун шароитлар яратиш.


Симсиз тизимлар ва қурилмаларни (wi-fi бепул нуқталарини) ташкил этиш:

жамоат жойларида - бозорлар, таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш зоналари, маданий, кўнгилочар ва спорт муассасалари;

жамоат транспортида - автобуслар, микроавтобуслар салонларида йўловчиларни ташиш амалга оширилишида, троллейбуслар, такси ва шаҳар рельсли транспорти (трамвай, метро);

туризм объектларида - меҳмонхоналар, музейлар, галереялар, арт-кафе, шаҳар тарихий-меъморий мажмуалари, ҳиёбонлар, қўриқхоналар, ботаника боғлари, ҳайвонот боғлари ва ҳ.к.


2019-2020

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


13.

Талаб қилинадиган давлат электрон хизматларини шакллантириш учун "Ақлли шаҳар" мажмуаси ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизими билан босқичма-босқич интеграциялаш.

1. Чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.


2019 йил

июнь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Давлат органлари ва фуқароларнинг хизматлар тез кўрсатилишини, фойдаланиш оддийлигини, давлат хизматларидан фойдаланиш қулайлигини таъминлайдиган ўзаро ҳамкорлиги.


2019-2020

йиллар

3. Давлат органлари ва бизнеснинг мувофиқлаштириш жараёнларидан ўтишни тезлаштириш, қоғоз ҳужжатлардан фойдаланиш заруратини истино қилиш ҳамда керакли ахборотни тўплаш ва ишлаш жараёнини жадаллаштириш имконини берадиган ўзаро ҳамкорлиги.


2019-2020

йиллар

4. Давлат органларининг замонавий технологиялар ёрдамида давлат органлари ўртасидаги ички ва ташқи алоқаларни такомиллаштириш имконини берадиган ўзаро ҳамкорлиги.


2019-2020

йиллар

14.

Канализация инфратузилмасини мониторинг қилиш ва бошқаришга ҳамда маиший, саноат чиқиндиларини утилизация қилишга ёрдам берадиган технологиялар, иловалар, ахборот тизимларини жорий этиш учун шароитлар яратиш.

1. "Ақлли шаҳар" технологиясини жорий этиш доирасида маиший, саноат чиқиндиларини утилизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

январь


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Бизнес-жараёнларда чиқиндилар билан ишлаш соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни ташкил этишни иқтисодий рағбатлантириш бўйича аниқ иловаларни киритиш.


2020 йил

июнь

3.9. "Ақлли маҳалла"

15.

Шаҳар ва аҳоли турмуш сифатини ошириш, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек харажатларини оптималлаштириш мақсадида мавжуд инфратузилмалар даражасини ривожлантириш.

1. Электрон овоз бериш ахборот тизимларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Рақамли сервисларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш: кўп квартирали уйларда уй-жой эгаларининг электрон овоз беришлари, ижтимоий мақсадларга мўлжалланган нафақалар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш.


2020 йил

август

16.

қлли шаҳар" технологиясини жорий этиш орқали ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш.

1. Кўчалар, шунингдек ўйин зоналари ва жамоат дам олиш жойларини ёритиш учун "НЭК" АЖ сертификация органларида сертификациядан ўтган компанияларнинг ёруғлик диодли лампаларини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

сентябрь


Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



2. Сарфланишига қараб, сувни иситиш учун қуёш коллекторларидан фойдаланиш.


2019-2021

йиллар




3. Иссиқлик таъминоти бўйича барча камчиликлар бартараф этилган ҳолда бинолар ва иншоотларнинг энергия аудитини ўтказиш.


2019-2021

йиллар




4. Кўчаларни ҳаракатланиш ва ёритиш тизими ростланишини автоматик даражалаш датчикларини ўз ичига олган ёритиш тизимлари ҳамда онлайн режимида ишлайдиган сув таъминоти ва электр таъминотини ҳисоблаш ускуналари билан таъминлаш.


2019-2021

йиллар




5. Хоналарни иситиш учун қуёш вакуумли коллекторларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

август




6. Замонавий энергия тежайдиган деразалар, эшиклар, хоналарни иситиш тизимлари ва шу кабиларни ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

август



3.10. "Ақлли уй"

17.

Уйда, офисда, квартирада ёки бинода датчиклар, бошқарувчи қисмлар ва ижро қурилмаларини ўз ичига оладиган ягона бошқарув тизимини яратиш.

1. Уйда, офисда, квартирада ёки бинода датчиклар, бошқарувчи қисмлар ва ижро қурилмаларини ўз ичига оладиган ягона бошқарув тизимини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Барча янги қурилаётган кўп қаватли уйларда ва жамоат биноларида "ақлли уй/бино" технологиялари: смарт-счётчиклар, тутун чиқишдан огоҳлантирувчи датчиклар, энергия тежамли диод ёритиш лампалари, қуёш панеллари, қуёш нури билан иситувчи қурилмалар ўрнатиш.


2019-2021

йиллар

3. Сув, газ сирқиб чиқиши, авария вазиятларида электр тармоғида авария датчиклари ва сенсорларини жорий этиш.


2019-2021

йиллар

4. "АҚЛЛИ ШАҲАР" МАЖМУАСИНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ВА БОШҚА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

18.

Хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланиб, "Ақлли шаҳар" мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш.


қлли шаҳар" мажмуасининг техник воситалари ва бошқа таркибий қисмлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

апрель


Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


    

5. "АҚЛЛИ ШАҲАР" КОНЦЕПЦИЯСИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ

ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ҲАМДА УНИ ИЛГАРИ СУРИШ ВА ТАРҒИБ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

   

19.

қлли шаҳар" мажмуаси Концепциясининг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини қуйидагилар назарда тутилган ҳолда ташкиллаштириш:

босма нашрларда, интернет тармоқларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий видеороликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаш;

кўча баннерларида, оммавий ижтимоий тармоқларда тегишли материалларни жойлаштириш.


қлли шаҳар" мажмуаси Концепциясини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019-2021

йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


    

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 январь