язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Давлат сири. Тижорат ва хизмат сири. Конфиденциал ахборот/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2019 й. 77-сон "Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N 77




АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАРНИ РАСМАН

ЭЪЛОН ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧЕКЛОВЛАРНИ

ОЛИБ ТАШЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ ҳамда халқаро рейтинг агентликлари ва инвесторларга мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташлансин:

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш (ишлаб чиқариш) ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Навоий КМК" ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;

давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек, қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.


3. Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 февраль