ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 й. ПҚ-4143-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2019 й.

N ПҚ-4143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирига:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни консультантлар сифатида жалб этиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари уларнинг раҳбарлари тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ва унинг ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини шакллантириш Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги штат бирликлари, Вазирлик ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, шунингдек, Вазирликка ўтказилаётган илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари ва штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан амалга оширилади;

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги давлат бошқаруви органларининг таъминоти харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси негизида, маблағларининг шакллантириш манбалари сақланган ҳолда, юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Шаҳар, шаҳардан ташқари, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни амалга ошириш учун лицензия бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришдан тушадиган давлат божи маблағларининг 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини таъминлаш харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши белгилансин.

Вазирлик Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, унинг маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш;

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Вазирлик ва унинг идоравий ташкилотлари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 200 фоизгача бўлган миқдорда қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби.

5. Вазирлик Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда, Вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;

икки ой муддатда тартибга солиш функцияларини истисно қилиш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, рақобат муҳитини шакллантириш ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни;

икки ой муддатда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида таълим, ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш бўйича таклифларни;

икки ой муддатда Вазирлик тизимига кирувчи тижорат тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;

уч ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг давлат ва тижорат функцияларини ажратишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.


6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилаётганлиги муносабати билан бўшаётган бино ва хоналарга Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилда Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Вазирликни таъминлаш харажатлари учун зарур бўлган бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;

Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг жами 21 та, шу жумладан, 19 та шахсий бириктирилган, шундан 14 таси Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун, хизмат автомобиллари таъминоти учун лимит белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирликни телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


9. Вазирлик:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика ахборотларини тарқатиш мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.


10. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини;

мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг транспорт соҳасидаги такрорланувчи вазифалари, функциялари, ваколатлари ва тузилмаларини тугатиш бўйича таклифларни;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 1-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги


































Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари






Автомобиль йўллари қўмитаси

  























  

Фуқаро авиацияси агентлиги

  





Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси























Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси





  

"Ўзаэронавигация" маркази

  























  

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази

  





Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар

















"Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси (ЎзР Президентининг 18.10.2022 й. ПФ-234-сон Фармонига мувофиқ киритилган блок)




































       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган


ЎзР Президентининг 06.05.2020 й. ПҚ-4705-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Ўзбекистон Республикаси Транспорт

вазирлиги марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ











Ҳайъат



Вазир



Вазир ёрдамчиси




















































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари


Вазир ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси*


Ташқи иқтисодий алоқалар

департаменти

1



Халқаро консуль-

тантлар - вазир маслаҳат-

чилари

2

























































































Прогноз-

лаштириш транспорт ва логистикани ривожлан-

тириш департамент

1



Автомобиль ва дарё транс-

портини ривожлан-

тириш департаменти

1



Темир йўл транс-

портини ривожлан-

тириш департаменти

1



Ҳаво транс-

портини ривожлан-

тириш департаменти

1



Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

5









Экспортни ривожлан-

тириш ва импортни отпимал-

лаштириш бошқармаси

1



Вазир маслаҳатчиси

2





































































































Биринчи

бўлим

1











Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

5
















Темир йўл транс-

портини ривожлан-

тириш бошқармаси

5




Ҳаво транспортин ривожлан-

тириш бошқармаси

5


















Прогноз-

лаштириш ва стратегик ривожлан-

тириш бошқармаси

4




Автомобиль ва дарё транспортини ривожлан-

тириш бошқармаси

5


















Экс-

портни ривож-

лан-

тириш бўлими

3







































































Сафар-

барликка тайёргарлик бўлими

2












Йиғма назорат бошқармаси

4






































































Темир йўл транспорти бўйича лицен-

зиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар бошқармаси

5




Аэропорт-

ларни ривожлан-

тириш ва ер усти таъминоти бошқармаси

5


















Логистика ва транспорт коридор-

ларини ривожлан-

тириш бошқармаси

4




Авто-

мобиль транспорти бўйича лицен-

зиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар бошқармаси

1























Им-

портни оптимал-

лаш-

тириш бўлими

3





































Девонхона

1
































































































































































Юридик бошқарма

4


Транзит сало-

ҳиятини ривожлан-

тириш бошқармаси

4





Лицен-

зиялаш бўлими

3





























Инвес-

тициялар ва лавлат хусусий шерикчилик бошқармаси

4










Темир йўл транспор-

тидаги авария ва ҳало-

катларни текшириш бошқармаси

4



Авиация ходисалари ва можаро-

ларини текшириш бошқармаси

4




































































































Ишлар бошқармаси

3






Рух-

сатно-

малар бўлими

3























































Тариф-Нарх сиёсати бошқармаси

4






























































































































Молия-иқтисод бошқармаси

1




Йўловчи ва юк авто ташувларни мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

5















































































Рақам-

лаштириш бошқармаси

4

























































































































Иқтисод бўлими

3
































































































Авто-

бекатлар, авто-

вокзаллар фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

4

































































































































Бухгалтерия бўлими

4

































































































































































































Авто-

мобиль транспорти соҳасида давлат дастур-

ларини  амалга ошириш бошқармаси

4




































Мурожаатлар билаш ишлаш бўлими

2





























































































































































































































Матбуот бўлими

1
























































Дарё транспорти бўлими

3










































































































































































Молиявий назоарт бошқармаси

4























































Автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси

5





































































































































































































































































































































Методология ва норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар бошқармаси

4




















































































































































































































































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 152 нафар.


*) Марказий аппаратнинг умумий штат бирлигига кирмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

3-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 3-илова ўз кучини йўқотган



Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ТУЗИЛМАСИ












Вазир



























































































Вазир ўринбосари
























Темир йўл транспорти бўлими

2



Молия-хўжалик бўлими

2



Ходимлар бўйича бош мутахассис

1














Автомобиль транспорти бўлими

4






























Ҳаво транспорти бўйича бош мутахассис

1



Биринчи бўлим

1



Бош юрисконсульт

1














Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими

4









































Мурожаатлар ва хатлар билан ишлаш сектори

1











































Дарё транспорти бўйича бош мутахассис

1




























шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари

(2 нафардан)

















































          

Изоҳ: ходимлар чекланган сони - 52 нафар (шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари билан бирга), шундан бошқарув ходимлари - 26 нафар ва ишлаб чиқариш ходимлари - 26 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

3а-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 3а-илова ўз кучини йўқотган



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ












Бошлиқ



























































































Бошлиқ ўринбосари
























Темир йўл транспорти бўлими

2-3



Молия-хўжалик бўлими

2-3



Ходимлар бўйича бош мутахассис

1














Автомобиль транспорти бўлими

5-16






























Ҳаво транспорти бўйича бош мутахассис

0-1



Биринчи бўлим

1



Бош юрисконсульт

1














Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими

3-58









































Мурожаатлар ва хатлар билан ишлаш сектори

1-2











































Дарё транспорти бўйича бош мутахассис

0-1




























шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари

(2-3 нафардан)

















































        

Изоҳ: 13 та ҳудудий бошқармалар ходимлари чекланган сони - 786 нафар (шаҳар ва туманлардаги транспорт секторлари билан бирга), шундан бошқарув ходимлари - 349 нафар ва ишлаб чиқариш ходимлари - 437 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

4-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 4-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳудудий бўлинмалари ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Бўлинмалар номи


Жами


шундан:


бошқарув

ходимлари


ишлаб

чиқариш

ходимлари


шаҳар ва

туманлардаги

транспорт

секторлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги


52

17

3

32

2.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси


70

18

20

32

3.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси


58

19

13

26

4.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси


45

16

3

26

5.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси


51

18

3

30

6.

Навоий вилояти транспорт бошқармаси


47

18

9

20

7.

Наманган вилояти транспорт бошқармаси


61

19

18

24

8.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси


65

20

13

32

9.

Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси


48

17

3

28

10.

Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси


42

17

3

22

11.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси


86

23

21

42

12.

Фарғона вилояти транспорт бошқармаси


77

20

19

38

13.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси


54

18

10

26

14.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси


82

31

51

-

Жами:


838

271

189

378

         

Изоҳ: хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

5-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ 5-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт

вазирлиги ҳузуридаги давлат бошқаруви

органларининг бошқарув ходимлари

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Органлар номи


Ходимлар чекланган сони

(нафар)


1.

Фуқаро авиацияси агентлиги


60

2.

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


55

3.

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси


74

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

6-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 20.03.2020 й. ПФ-5971-сон Фармонига мувофиқ 6-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Автомобиль йўллари қўмитаси марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

















Транспорт вазири ўринбосари - раис






























































































































Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари - бош муҳандис



Раис ўринбосари


Раис ўринбосари - "Ўзйўлкўкалам-

зорлаштириш" УК директори



Халқаро консультант - раис маслаҳатчиси




































Молия-иқтисодиёт бош бошқармаси

10



Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси

8



Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бошқармаси

6


















Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4




































Саноатни ривожлантириш бўлими

3





























Автомобиль йўлларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри бўлими

3



Ҳудудий йўлларни таъмирлаш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш мониторинги бошқармаси

6






























Ходимлар бўлими

2






















Инновацион технологиялар, стандартлар ва услубиятни такомиллаштириш бўлими

4








































Бош юрисконсульт

1




Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2























Транспорт, механизация ва автомобиль йўлларининг техник таъминоти бошқармаси

3






























Махсус бўлим

2






















Давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бошқармаси

6














































Умумий бўлим

2



























































Бошқарув ходимлари чекланган сони - 68 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 1 февралдаги

ПҚ-4143-сон қарорига

7-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 20.03.2020 й. ПФ-5971-сон Фармонига мувофиқ 7-илова ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Транспорт

вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари

қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Бошлиқ









































































Бош муҳандис



Бошлиқ ўринбосари


Бухгалтерия

2































Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бўлими

4



Молия-иқтисодиёт бўлими

3


Юридик бўлим

2









































Техник кузатиш ва амалга оширилган ишларни қабул қилиш бўлими

10



Дастурлар амалга оширилишининг мониторинги бўйича бош мутахассис

1


Умумий бўлим

2




































Транспорт, механизация ва автомобиль йўлларининг техник таъминоти бўлими

3



Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2


Ходимлар ва махсус ишлар бўйича инспектор

1

















Бошқарув ходимлари чекланган сони - 33 нафар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 февраль, 6-сон, 102-модда









































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск