Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2018 йил IV чораги учун ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 7-сон 2019 йил 12 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



2018 ЙИЛ IV ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР



СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИНГ ҚАНДАЙ

ШАКЛЛАРИ ТОПШИРИЛИШИ КЕРАК


2018 йил IV чораги учун ЖШДС бўйича қуйидаги шаклларни (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) топшириш зарур:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)";

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси";

q Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси";

q Маълумотларга 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси".

Йил чораги ЖШДС бўйича ҳисобот даври ҳисобланади (Солиқ кодексининг 183-моддаси 2-қисми). 2018 йил IV чораги учун ҳисоб-китоб солиқ органларига йиллик ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди) - 2019 йил 15 февралда тақдим этилади.



ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРАЁТГАНДА

НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ


ЖШДС бўйича ҳисоботда Солиқ кодексининг 172-178-моддаларидаги, тўлов манбаи юридик шахс ҳисобланган жисмоний шахсларнинг барча даромадлари акс эттирилади. Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида келтирилган, жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.



Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги

даромадлар


Меҳнат шартномалари асосида жисмоний шахсларга тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади. Булар:

q ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

q илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

q рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси);

q компенсация тўловлари (Солиқ кодексининг 174-моддаси);

q ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси).

Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Бундай шартномалар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорларга тўловлар бундан мустасно. 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича иш берувчи корхона солиқ агенти ҳисобланади. У жисмоний шахсларнинг ушбу даромадларидан ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушлаб қолиши ва тўлаши шарт.



Мулкий даромадлар


Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари - уларнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган операциялардан оладиган даромадлари. Улар меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ эмас. Бундай даромадларни корхона ходимлари ҳам, муассислар, мулкдорлар ёки чет жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин.

Юридик шахс - Ўзбекистон резиденти жисмоний шахсга тўланган мулкий даромад бўйича солиқ агенти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 3-банди). Бинобарин, унинг даромадидан ЖШДС ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак.

Мулий даромадлар ШЖБПҲга ажратмалар солинадиган объект ҳисобланмайди. Бинобарин, ҳисобланган ЖШДС суммалари бюджетга тўлиқ тўланади.

Мулк оддий жисмоний шахсдан ҳам, якка тартибдаги тадбиркордан ҳам ижарага олиниши мумкин. Бу ҳолда ҳам корхона солиқ агенти ҳисобланади, у жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушлаб қолиши ва тўлаши шарт. Бунда ЖШДС энг кам ставкада ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

Мулкий даромадлар бўйича имтиёзлар берилиши мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси).



Моддий наф тарзидаги даромадлар


Жисмоний шахслар томонидан юридик шахсдан олинадиган даромадлар моддий наф тарзидаги даромадлардир. Моддий наф тарзидаги даромадларни, корхона ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай жисмоний шахс олиши мумкин.

Бундай даромадларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан биргаликда тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар учун бўлганидек ЖШДС ставкалари қўлланилади.

Солиқ даври мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматдаги моддий наф тарзидаги даромадлар қуйидаги кўринишда тўланган бўлса, уларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди):

q ходимлар натура шаклида олган совғалар;

q илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

q вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам.

Бундай даромадлар бўйича ҳисоботларни тўлдиришда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базадан имтиёз суммасини чегириш зарур.

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи корхона, унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (Солиқ кодексининг 184-моддаси 3-қисми). Бунда жисмоний шахс йил якунлари бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига тақдим этиши ва солиқни тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 189-моддаси 1-қисми).

Корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди.



Бошқа даромадлар


Солиқ кодексида жисмоний шахслар оладиган бошқа даромадларнинг алоҳида рўйхати мавжуд (Солиқ кодексининг 178-моддаси). Корхоналар кўпинча қуйидаги турдаги бошқа даромадларни тўлайдилар:

q пенсиялар ва нафақалар (касаллик варақалари бўйича, бола туғилиши муносабати билан ва б.);

q меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси;

q моддий ёрдам.

Тўланган даромадлар суммалари ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилган бўлиши керак. Уларга нисбатан имтиёз татбиқ этилса, бу ҳам ҳисоботда акс эттирилиши лозим.



ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШГА МИСОЛ


Кичик корхона 2018 йил 1 октябрдаги ҳолатга кўра қуйидаги кўрсаткичларга эга:

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск