язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Архив фонди. Архивлар/ Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш Қоидалари (АВ томонидан 20.07.2001 й. 1053-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси бошлиғининг 29.06.2001 й. 11-сон буйруғига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 20 июлда 1053-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

хузуридаги Бош архив

бошқармаси бошлиғининг

2001 йил 29 июндаги

11-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари

ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш

ҚОИДАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш Қоидалари Ўзбекистон Республикаси "Архивлар тўғрисида"ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномасига 1999 й., 5-сон (1277), 277-285-бетлар), мувофиқ ишлаб чиқилган, "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон (1252-1253), 159-161-бетлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш" 482-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қарорлар тўплами 1999 йил октябрь 171-200-бетлар).

Қоидалар Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари** ўқув заллари (кинозал, фоно ҳужжат эшитиш хоналари ва ҳ.к.)да* фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартибини белгилайди.

Архив ходимларининг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича иш тартиби, мажбуриятлари, архив иши бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Барча фойдаланувчилар архив ҳужжатларини кириб кўришда тенг ҳуқуқли.


2. Ўқув залларига ташриф ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун ҳақ олинмайди.


3. Ўқув заллари иш тартиби архив раҳбарияти томонидан ўрнатилади.




II. ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ЎҚУВ ЗАЛЛАРИГА

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ КИРИШ ТАРТИБИ


4. Илмий тадқиқот муассасаларининг режаларига мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган ёки хизмат вазифаларини бажараётган фойдаланувчилар ўз ташкилотлари хатларини тақдим этадилар.


5. Шахсий ташаббуси бўйича тадқиқотлар ўтказадиган фойдаланувчилар шахсий аризалари орқали ўқув хоналарига киришлари мумкин.


6. Фойдаланувчиларнинг хатларида ёки шахсий аризасида исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси, унвони, тадқиқот мавзуси ҳамда хронологик чегараси, мақсади кўрсатилиши шарт.


7. Фойдаланувчиларга ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома архив раҳбарияти томонидан зарур бўлган муддатга, рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 1 йил мобайнида фойдаланиш учун берилади. Агар муддатни узайтириш зарур бўлса, мазкур масала архив раҳбарияти билан келишилган холда амалга оширилади.

Фойдаланувчи тадқиқот мавзусини ўзгартирган ҳолда ташкилот номидан янги хат юборилади, шахсий ариза билан ишлаётган тадқиқотчи янги ариза тақдим этади.

8. 16 ёшга тўлмаган, суд томонидан ваколатсиз деб топилган шахсларга ҳужжатлар билан ишлашга йўл қўйилмайди.


9. Барча фойдаланувчилар ушбу Қоидалар билан танишиб чиқадилар ва саволномани тўлдирадилар (Илова).


10. Ўқув залларига кириш рухсатномасини расмийлаштириш учун фойдаланувчилар томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.


11. Давлат архиви ўқув залларига хорижий фойдаланувчиларни қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма рухсати билан амалга оширилади:

а) илмий ва маданий алмашинуви тўғрисидаги икки томонлама битимлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишли давлат архив ҳужжатларига қўйилиши даражасида;

б) Ўзбекистон Республикаси ва чет эллик фойдаланувчи давлати ўртасидаги икки томонлама битим мавжуд бўлмаса, фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳужжатлар билан ишлашга рухсат этилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма рухсати Ўзбекистондаги чет эл элчихонаси, бошқа ваколатли органлари ёки фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот орқали расмийлаштирилади. Ёзма рухсатда фойдаланувчи истиқомат қиладиган мамлакат номи, исми, фамилияси, отасининг исми, маълумоти, илмий даражаси, тадқиқот мавзуси, хронологик чегаралари, мақсади ва қайси архивларда ишлаш мумкинлиги кўрсатилиши шарт.

13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг чет эл фойдаланувчисига давлат архиви ҳужжатлари билан аниқ илмий мавзу бўйича ишлаш учун ёзма рухсати олингандан сўнг, доимий ваколатли орган ёки фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот тегишли давлат архивига расмий хат тақдим этади.

14. Расмий хатда Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий фойдаланувчисига Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат архивларида ишлаш учун рухсати кўрсатилиши керак (рухсат ҳужжат рақами ва санаси), шунингдек фойдаланувчининг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси, унвони, иш жойи ёки ўқиш жойи, тадқиқот мавзуси, хронологик чегаралари, мақсади, тадқиқот олиб бориш кўзда тутилган архивлар номи ва ҳужжатлар кўрсатилиши лозим.


III. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ,

МАЖБУРИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ


15. Фойдаланувчиларга архивдаги мавжуд маълумотномалар тақдим этилади (йўлкўрсаткич, опислар, каталоглар) архив ҳужжатлари шу жумладан фильм ва фото ҳужжат нусхалари, фоно ҳужжатлар, микронусҳалар, аудиовизуал, электрон ҳужжатлар билан ишлаш учун техник жиҳозлар.

16. Давлат архивларнинг ўқув залларида ишлаётган фойдаланувчилар қўйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўқув залларининг иш тартиби, архив томонидан тақдим этиладиган хизматлар ва уларни тақдим этиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

б) тадқиқот мавзуси бўйича мавжуд ҳужжатларнинг таркиби ва мазмуни, архив маълумотлари тўғрисида архив мутахассисларидан маслаҳатлар олиш;

в) тадқиқот мавзуси бўйича ҳужжатларни бериш ва нусха кўчиришга чекловлар, шунингдек уларнинг амал қилиш муддатлари тўғрисида ахборот олиш, жумладан ёзма равишда;

фойдаланувчилар мунозарали масалаларни ҳал қилиш учун архив раҳбариятига ёки республика архив тизимидаги юқори турувчи ваколатли давлат органларига, шунингдек ўрнатилган тартибда суд органларига мурожаат этишлари мумкин;

г) архив босма нашрлар сақловхоналарининг босма нашрларидан фойдаланишга (илмий-маълумотнома кутубхоналари, маълумотнома ва ахборот фондлари);

д) тадқиқот мавзуси бўйича архив ҳужжатларидан нусха олишга буюртма бериш, уларга тақдим этиладиган йиғмажилдлар, ҳужжатлар, архив маълумотномаларидан давлат архиви ходимлари томонидан мажбурий тарзда кўриб чиқиладиган кўчирмалар олиш;

е) архив раҳбарияти ёзма рухсати билан бошқа фойдаланувчиларнинг ишлашига тўсқинлик қилмаса ўз техник воситаларидан фойдаланиш (шахсий компьютер, магнитофон, диктофон ва бошқалар) ёки архив техник воситаларини ижарага олиш;

ё) ўқув залларига архив ходимлари келишуви билан босма матнларни олиб кириш маълумотларни олиб кириш. Уларни ўқув залига киритиш ва олиб чиқиш рухсатнома асосида амалга оширилади.

фойдаланувчининг қўлёзмалари маълумотлари рухсатномасиз олиб чиқилади.


17. Фойдаланувчиларга таржимонлар ёки ёрдамчилар ҳамроҳ бўлишлари мумкин.


18. Фойдаланувчилар қуйидагиларга мажбур:

а) Ўзбекистон Республикаси давлат архивларининг ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг қоидаларига амал қилиш;

б) фойдаланувчи хар сафар ўқув залига ташриф буюришни қайд этиш журналида рўйхатдан ўтиш;

в) кўриб чиқилган йиғмажилдлардан фойдаланиш варақаларини тўлдириш, унда фойдаланиш санаси, исми, фамилия, отасининг исми (аниқ тарзда), фойдаланиш моҳиятини, (нусха олиш, кўчирма олиш, кўриб чиқиш ва х.з)

г) фойдаланувчи ўқув залига ҳар бир ташриф охирида унга тақдим этилган рўйхатлар (опислар), йиғмажилдлар (сақлов бирликлари) ҳужжатлар, босма нашрларни ўқув зали ходимига топшириш;

д) микрофотонусхалар, махсус ахборот ташувчиларидаги ҳужжатлар билан ишлашда техник талабларга риоя қилиш;

е)ўқув заллари тартибига риоя қилиш;

ё) давлат архивларининг ўқув заллари қоидаларини бузган фойдаланувчи архивнинг ўқув залида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақида қарор архив раҳбарияти томонидан қабул қилинади.

ж) архив ҳужжатларига зиён етказиш ва ўғирлаш, шунингдек архивга моддий зарар етказган фойдаланувчилар мамлакатдаги амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



IV. ИЛМИЙ МАЪЛУМОТНОМА

АППАРАТИ ЙИҒМАЖИЛДЛАР, ҲУЖЖАТЛАР,

МИКРОФОТОНУСХАЛАР, БОСМА НАШРЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


19. Архив ҳужжатлари, микрофотонусхалар, босма нашрлар фойдаланувчиларга буюртмалар асосида тақдим этилади.


20. Архив ҳужжатлари, босма нашрлар ва архив маълумотномалари фойдаланувчиларга тақдим этилган материалларнинг ҳар бирига буюртма шаклида келиб тушган ҳолда берилади. Буюртма қилинган материалларни қабул қилишда фойдаланувчи буюртма шаклига имзо чекади.


21. Бир вақтнинг ўзида фойдаланувчига 5 дона опись, 25 йиғмажилдларни (25 микрофотокопия бюкси) ёки сақлов бирлигидаги кино ҳужжатлар, аудио ҳужжатларни 3 соат вақт мобайнида берилиши мумкин.


22. Буюртма қилинган йиғмажилдлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этиш муддатлари архив раҳбарияти томонидан ўрнатилади, лекин буюртма кунидан бошлаб 3 иш кунидан ошмаслиги керак.


23. Ўқув залида сақланаётган рўйхатлар, маълумотнома-ахборот нашрлар, ва бошқа босма нашрлар фойдаланувчиларга буюртма куни тақдим этилади.


24. Фойдаланувчиларга рўйхатлар 5 кун муддатга тақдим этилади, архив йиғмажилдлари ва микрофотокопиялар 1 ой муддатга берилади.

Алоҳида қимматли ҳужжатлар фойдаланувчиларга 5 кунгача берилади. Ноёб ҳужжатлар 1 кунга берилади.

Ўқув залларида архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш муддатини узайтириш ўқув зали ходими билан келишилади, алоҳида қимматли ҳужжатлар архив раҳбарияти билан келишилади.

Йиғмажилдларни қайта тақдим этиш муддатларини архив раҳбарияти белгилайди. Фойдаланувчи ўқув залига келмаса, такрорий бериш қоидага кўра 3 ойдан сўнг бўлади.


25. Фойдаланиш фонди мавжуд бўлган қоғоз асосдаги асл ҳужжатлар ўқув залларига қоидага кўра тақдим этилмайди.

Асл ҳужжатлар архив раҳбарияти рухсати билан махсус шароитларда берилиши мумкин (масалан, ташқи хусусиятини ўрганиш учун, техник ускуналар етишмовчилиги, нусхалар сифатсиз бўлса ва бошқалар). Кинофотофоно ҳужжатлар фойдаланувчига нусха кўринишда тақдим этилади.


26. Архив ҳужжатларининг сақланишини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

а) ўқув хоналарига портфеллар, спорт ва хўжалик сумкалари, соябон ҳамда ёзув техник воситалар, ахборотни сақлаш ва алмашиш воситалари (кўл телефонлари, маълумот ташиш воситалари);

б) чекиш, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, ичимликлар махсус жойларда бўлиши керак;

в) ўқув хоналаридан ҳужжатларни олиб чиқиб кетиш, уларни бошқа шахсларга бериб юбориш, йиғмажилд варақларини бошқаларига қўшиб юбориш, архив ҳужжатларининг устидаги қоғоз варақларига ёзиш, қоғоз четини буклаш, бегона буюмларни ҳужжат орасига қўйиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш, узоқ вақт ҳужжатларни очиқ ҳолда қуёш ва электр нурларидан ҳимоясиз қолдириш, архив ҳужжатларига ва уларни ташувчи ахборот воситаларининг бутунлигига салбий таъсир кўрсатиш;

г) ҳужжатлар билан ишлашда клей, скотч, ёзув машинаси учун штрихдан фойдаланиш, нусха олиш қоғозидан, маркердан, сиёҳли ручка, қайчи ва бошқа кесувчи воситалардан фойдаланиш;

д) архив ҳужжатлари маълумотларига ўзгартиришлар киритиш, белгилар қўйиш,тўғрилаш, чизиш.


27. Фойдаланувчилар рўйхатлар ва йиғмажилдларни (сақлов бирлигида) ҳужжатлар ва бошқа материаллар ҳолати ва сақланишини ўқув зали ходими олдида текшириб қабул қилиб олади.

Фойдаланувчилар ҳужжатнинг бирор бир камчилигини, қоғозлар етишмовчилигини,

тартиб рақами нотўғри эканлигини аниқласалар ўқув зали ходимига мурожаат қилишлари лозим.


28. Йиғмажилдларни (ҳужжатларни) тақдим этишни асосли кечиктириш ёки рад этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

а) уларнинг қониқарсиз жисмоний ҳолати;

б) республика қонунчилигига мувофиқ ёки фонд ташкил қилувчи томонидан ҳужжатларни доимий сақлов учун топширилаётганда, ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича чеклов ўрнатилганда;

в) хизмат топшириқларини бажариш зарурати (маълумотнома ишлари, фондларни мавзули ишлаб чиқиш, қайта тиклаш (реставрация) ахборот материалларини тайёрлаш, илмий ва техник ишлов берилганда (обработка) ва ҳ.к.);

г) ҳужжатларни бошқа ташкилотларга вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этилганда;

д) ҳужжатларни бошқа фойдаланувчига тақдим этилганда;

е) буюртма қилинган йиғмажилд ёки ҳужжатларни кўргазмада намойиш этилганда;


29. Илмий ва техник ишлов берилмаган йиғмажилдлар (ҳужжатлар) ўқув залига берилмайди.


*)  кейинги ўринларда - ўқув заллари


**) Кейинги ўринларда - архив, архивлар






Қоидаларга

ИЛОВА



ДАВЛАТ АРХИВИНИНГ НОМИ



ФОЙДАЛАНУВЧИ

МАЪЛУМОТНОМАСИ


Фамилия__________________________________________________

Исми______________ Отасининг исми________________________

Туғилган жойи ва йили _____________________________________

Иш жойи (ўқиш жойи) ва лавозими __________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________


Фойдаланувчини юборган ташкилот номи ва манзили

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________


Маълумоти, даражаси, унвони

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

__________________________________________________________


Манзили (яшаш жойи)

__________________________________________________________

__________________________________________________________


Телефон (уй телефони) _________ (ишхона рақами)____________


Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами ва серияси


__________________________________________________________

__________________________________________________________



Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш тартиб қоидалари билан танишдим ва унга риоя қиламан



________________                    _____________________

Сана                                                                   Имзо



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)