Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2019 й. 244-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 мартдаги

244-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига хориждан

ишчи кучини жалб қилиш ва ундан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни бериш (узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомқуйидаги тоифадаги чет эл фуқароларига тадбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари, шу жумладан биринчи раҳбарларига (улар билан тегишли лавозимларга меҳнат шартномалари тузилган кундан бошлаб), уч ойгача бўлган муддатда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбобларига;

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахсларга.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юқори малакали мутахассис - рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро тан олинган 1000 олий таълим муассасалари рейтингига кирадиган олий таълим муассасасини битирган, талаб қилинган мутахассислик ёки дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олишни назарда тутади;


малакали мутахассис - олий маълумотга, талаб қилинган мутахассислик ёхуд дипломидаги мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси бўлиб, уни Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 30 минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олишни назарда тутади;


иш берувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борадиган юридик шахс ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси, якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиганчет эллик жисмоний шахс, шу жумладан унинг қонуний вакили;


рухсатнома - иш берувчига Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


тасдиқнома - чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


ватандош - Ўзбекистонда туғилиб, хорижга чиқиб кетган ва хорижий давлат фуқароси бўлган, Ватанига маънавий ва маданий дахлдорлик туйғусини сақлаб қолган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан дўстона маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга интиладиган шахс, шунингдек, этник ва тил бўйича мансублигига кўра ҳамда маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ деб ҳисоблайдиган ва Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқани қўллаб-қувватлашни истайдиган хорижда яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс.


4. Иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш тақиқланади.

Юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни, шунингдек, Президент мактаблари, олий таълим муассасаларида ишлаш учун ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишда иш берувчининг рухсатнома олиши талаб этилмайди.


5. Рухсатнома иш берувчига унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун бир йил муддатга берилади. Бундаиш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва мутахассислиги (лавозимлари) унинг ишчи кучига бўлган амалдаги эҳтиёжига мос келиши керак.


6. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқнома олмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.


7. Рухсатнома ва тасдиқнома бериш тартиб-таомилини амалга оширишда:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар беради;

б) ҳудудий меҳнат органлари тасдиқномалар бериш учун ўз хулосаларини Агентликка юборади.


8. Давлат хизматлари марказлари, Агентлик ҳамда ҳудудий меҳнат органлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) албатта қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси орқали амалга оширилади.


9. Агентлик иш берувчиларга рухсатномаларни ва чет эл фуқароларига тасдиқномаларни ушбу Низомга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича беради (узайтиради).


10. Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномалар олиш учун иш берувчиларнинг тақдим этилган ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича холис қарор қабул қилишни таъминлаш мақсадида Агентлик раҳбарининг буйруғи билан Агентлик ходимлари орасидан 7 кишидан кўп бўлмаган таркибда комиссия тузилади.

Рухсатномалар ва (ёки) тасдиқномаларни бериш (узайтириш) ёки беришни (узайтиришни) рад этиш тўғрисидаги қарор комиссия томонидан унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.



2-БОБ. РУХСАТНОМАЛАРНИ БЕРИШ

(УЗАЙТИРИШ) ТАРТИБИ


11. Иш берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади.

Электрон шаклда рухсатнома олиш учун иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) ёки хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни олиш учун онлайн-майдончада (кейинги ўринларда онлайн-майдонча деб аталади) рўйхатдан ўтади.


12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими иш берувчи номидан, ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат этилганда эса иш берувчининг ўзи аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Аризага иш берувчи - жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари паспортининг нусхаси илова қилинади.

Иш берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


13. Иш берувчи аризани тўлдириб, унга зарур ҳужжатларни илова қилгач, ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП ва онлайн-майдонча иш берувчиларни рухсатнома олиш учун ЭРИ бўлиши шартлиги ҳақида олдиндан хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари иш берувчилар жойнинг ўзида ЭРИ олиши учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши шарт.


14. Ариза кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б)

...
Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск