Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /

МЧЖ муассисларига дивидендларни корхонанинг мол-мулки билан тўлаш (СБХ, 14-сон 2019 йил 2 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



МЧЖ МУАССИСЛАРИГА

ДИВИДЕНДЛАРНИ КОРХОНАНИНГ

МОЛ-МУЛКИ БИЛАН ТЎЛАШ


Аввалги тавсияларда ("Cолиқ ва божхона хабарлари"нинг 19.03.2019 йилдаги 12-сони) МЧЖ муассислари - жисмоний шахсларга дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш ҳақида тушунтириш берган эдик. Бугун дивидендларнинг мол-мулк билан тўланишига тўхталиб ўтамиз.



ДИВИДЕНДЛАРДАН СОЛИҚ


Дивидендларга солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ЖШДС солинади.

Солиқни қуйидаги ставка бўйича ушлаб қолинг:

q 5%, агар дивидендлар жисмоний шахс - Ўзбекистон резидентига (Солиқ кодексининг 181-моддаси) ёки резидент юридик шахсга (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси) тўланаётган бўлса;

q 10%, агар дивидендлар жисмоний шахс - Ўзбекистон норезидентига (Солиқ кодексининг 182-моддаси) ёки норезидент юридик шахсга (Солиқ кодексининг 160-моддаси) тўланаётган бўлса. Бунда Ўзбекистон Республикасининг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олинг.

Дивидендлардан солиқ тўлаш мажбурияти дивидендлар ҳисобланган пайтда эмас, балки ҳақиқатда тўланган пайтда юзага келади (Солиқ кодексининг 165, 185-моддалари). Шу сабабли ушлаб қолинган солиқни дивидендлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга ўтказинг.


ВАЗИЯТ.

2019 йил 15 апрелдаги муассислар йиғилиши баённомаси билан 2019 йил 15 майгача 300 млн сўм соф фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бош бухгалтер муассислар умумий йиғилиши баённомасида кўрсатилган бутун суммага дивидендлар бўйича мажбуриятни ҳисоблади. 10 майда дивидендларнинг бир қисми - 100 млн сўм тўланди (сумма солиқ ушлаб қолинишини ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган). 

q Ушбу вазиятда дивидендлардан солиқ улар ҳақиқатда тўланган сана - 2019 йил 10 майдан кечиктирмай 5 млн сўм миқдорида (100 млн х 5%) тўланиши шарт. Муассис - Ўзбекистон резидентига эса 95 млн сўм тўланиши зарур.


Эътибор беринг!

Тўланаётган дивидендлардан солиқ ушлаб қолинмаган ёки халқаро шартнома қоидаларининг ғайриқонуний тарзда қўлланилиши солиқ ушлаб қолинмаслигига ёхуд тўлиқ ушлаб қолинмаслигига сабаб бўлган тақдирда, корхонангиз солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини бюджетга киритиши шарт (Солиқ кодексининг 165, 185-моддалари).



ТЎЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР


Дивидендлар мол-мулк билан тўланаётганда:

q Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини тайёрланг;

q мол-мулк берилишини нотариал тасдиқлаш ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлса, корхона юристига нотариусда ва тегишли давлат органларида зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни топширинг. Корхона штатида юрист бўлмаса, нотариусга мурожаат қилинг, у техник тусдаги хизматларни кўрсатади ва зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

q автотранспорт берилганда 3 нусхада - сотувчи, харидор ва ДЙҲХХ учун (транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш мақсадида) асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (АВ-1 шакли) тайёрланг. Далолатнома шакли қонун ҳужжатлари билан тасдиқланмаган, шу сабабли у эркин шаклда расмийлаштирилади ва корхона раҳбари ёки ваколатли шахс томонидан тасдиқланади. АВ-1 шаклидаги далолатномада топширувчи ва қабул қилувчи томонларни, объектнинг баланс қийматини, бериш пайтидаги эскириш суммасини, қайта баҳолаш сальдосини, шунингдек берилаётган объект тўғрисидаги бошқа маълумотларни кўрсатинг.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари берилаётганда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова) ва Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва топширилганидан кейин балансдан ҳисобдан чиқарилишини инобатга олиш лозим. 



ДИВИДЕНДЛАРНИ МАТЕРИАЛЛАР,

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ВА ТОВАРЛАР

БИЛАН ТЎЛАШ


Солиқ оқибатлари


Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига товар-моддий захираларнинг берилиши товарларни реализация қилиш ҳисобланади.

Дивидендлар материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар билан тўланганда корхонада қуйидагиларни тўлаш мажбурияти юзага келади:

q ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланганда);

q ҚҚС (ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланганда);

q фойда солиғи ва ҚҚС (умумбелгиланган солиқлар тўланганда).


Ягона солиқ тўловини тўловчилар учун

Дивидендлар тўланганда ЯСТ тўловчи корхона учун қуйидаги солиқ оқибатлари юзага келади: дивидендларни тўлаш ҳисобига тайёр маҳсулотлар (2800-счётлар) ёки товарлар (2900-счётлар) берилганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган тушумга муассислар билан келишилган уларни бериш қиймати киритилади. Берилаётган товарлар (тайёр маҳсулотлар) қиймати уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлса, солиқ солинадиган тушумга ушбу товарлар ёки тайёр маҳсулотлар таннархи киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Дивидендлар 1000-"Материаллар" счётларида қайд этиладиган материаллар билан тўланганда уларнинг чиқиб кетишидан олинадиган солиқ солинадиган даромад бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган чиқиб кетишдан олинадиган фойда сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 133-моддаси). Бериш қиймати чиқиб кетиш билан боғлиқ билвосита солиқларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг баланс қийматидан юқори бўлса, фойда юзага келади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 50-банди).

Материаллар олиш баҳосида берилаётган бўлса, ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бироқ назорат органлари харид қилинган материалларни товарлар (яъни материаллар корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун эмас, балки муассисларга бериш учун олинган) дея эътироф этиши хатари мавжуд. Бу ҳолда ЯСТни ҳисоблашда уларнинг бутун қиймати ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).


МИСОЛ. 2019 йил январда корхона 10 млн сўмга компьютер техникасини сотиб олди, у 1080-счётга кирим

...
Время: 0.0271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск