Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2019 й. 271-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 мартдаги

271-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни

ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар

ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади ҳамда унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.

Жамғарма қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

узумчилик ва виночиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;

Агентликнинг марказий аппарати таъминоти ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

Агентлик марказий аппаратининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган ҳар йиллик субсидиялар;

алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоиз миқдоридаги ажратмалари;

Агентлик ҳузуридаги "Энология лабораторияси" ДУК ва "Узумчилик ўқув маркази" ДУКнинг белгиланган тартибдаги ажратмалари;

халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарзлар) ва грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида юбориш учун шахсий масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади. Алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга ошириши лозим.

Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхона ҳар бир кечиктирилган кун учун, ажратмаларнинг кечиктирилган суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

янги узум плантацияларини яратиш ва мавжудларини реконструкция қилиш (модернизация қилиш), узум, мевалар ва реза мевалардан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;

узумчилик ва виночилик билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, узумнинг янги селекция навларини яратиш, узумни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва ўрганиш, шунингдек, узум, мевалар ва реза мевалардан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сифатини яхшилаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини бошқариш бўйича инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасини алкоголли маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналарнинг ажратмалари суммасидан ўн фоиз миқдорида шакллантириш;

Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппарати таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва Агентлик директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган низомга мувофиқ бошқа тўловларни, шунингдек, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;

узумчилик ва виночилик соҳасида чет эл мутахассислари ва маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, узум етиштирувчилар, Агентлик ва виночилик корхоналарининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, виночилик маҳсулотларини таништириш бўйича конференциялар, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш ва ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, ушбу тадбирларда, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган тадбирларда алкоголь соҳаси корхоналари иштирок этишида кўмаклашиш;

маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларда, шу жумладан, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотида аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, виночилик ва узумчилик соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан виночилик ва узумчилик соҳасида нормалар, регламентлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида белгиланган топшириқларни бажариш;

Агентликнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа йўналишлар ва тадбирлар.


6. Жамғарма ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга юридик шахсларга кредитлар бериш учун (алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бундан мустасно) 7 йилгача бўлган муддатга, бозор ставкаларида ресурсларни жойлаштириш;

алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун юридик шахсларга кредитлар бериш учун Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида 2 йилгача бўлган муддатга ресурсларни жойлаштириш;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга тегишли шартларда қарз бериш;

ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошида кўрсатилган мақсадларга грантлар бериш. Бунда берилган грантлар суммаси Жамғарма ҳисобварағига ҳар йил тушадиган умумий сумманинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим;

қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар бериш:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда яратилаётган узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш. Агар шартномада кўрсатилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга сарфланган сумма субсидиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади;

б) 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, яратилаётган 35 гектардан зиёд гектарли узум плантацияларини суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуриш;

в) маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқима (меристема хужайра)ларидан "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона ток кўчатига 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

г) ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади.

Мазкур банднинг "а" ва "б" кичик банларида кўрсатилган мақсадларга маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан, "в" ва "г" кичик бандларидаги мақсадлар учун маблағлар Жамғарманинг қолган манбаларидан келиб тушадиган тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади. Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ таркибдаги фойдаланишга топшириш бўйича комиссиянинг далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

8. Берилган қарзларнинг ҳар йиллик суммаси Жамғарманинг ҳисобварақларига тушган ҳар йиллик маблағлар умумий суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим ва қарз таъминоти сифатида кўчадиган ва кўчмас мулк гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа таъминот турлари тақдим қилинади.


9. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча фойда манбаини олиш мақсадида Жамғарманинг бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларида жойлаштирилиши мумкин.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


10. Жамғарманинг ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган мақсадларга даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.


11. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.


12. Агентлик директори:

Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;

Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш, узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорларни қабул қилади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.


13. Ушбу Низомнинг 6-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга Жамғарма маблағларидан грант ва субсидияларни тақдим қилиш бўйича қарорлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грант ва субсидияларни тақдим қилиш Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинади.


14. Кенгашнинг субсидияларни тақдим қилиш тўғрисидаги ижобий қарори Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага маблағларни ажратиш учун асос ҳисобланади.

Кенгаш мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади. Агентлик Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, унинг вазифалари ва функциялари Кенгаш томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ ГРАНТ ЁКИ СУБСИДИЯЛАР

ҲИСОБИГА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


15. Лойиҳаларни ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга грант ёки субсидиялар ҳисобига молиялаштириш тартиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


16. Грант ёки субсидиялар маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори Агентликка ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўралаётган маблағ мақсадлари, лойиҳани амалга ошириш жойи, банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда грант ёки субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

узум плантацияларини барпо этиш учун ёки шпалерга кўтарилиши лозим бўлган токзорлар жойлашган ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат - субсидияларни олишда;

таъсис ҳужжатлари нусхалари (устав ва/ёки таъсис шартномаси) (фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) ва давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома - субсидияларни олишда;

субсидияларни олишга розилик тўғрисида хўжалик жамиятлари муассислари (пайчилар, иштирокчилар) ва акциядорларнинг умумий йиғилиши (кузатув кенгаши, бошқарув) баённомаси;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа бўйича маълумот -субсидияларни олишда;

ҳал қилиш учун грант олиш талаб қилинадиган муаммоларни тавсифловчи ҳужжат;

харажатлар сметаси ва молиялаштиришнинг қўшимча манбалари (бундай манбалар мавжуд бўлганда) ва лойиҳа бўйича бошқа маълумотлар.

Лойиҳа ташаббускоридан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.


17. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан грант ёки субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги юзасидан улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида текширилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларда хато ва/ёки камчиликлар аниқланганда Агентлик лойиҳа ташаббускорини хато ва/ёки камчиликлар ҳақида хабардор қилади.

Лойиҳа ташаббускори томонидан хато ва/ёки камчиликлар Агентлик хабардор қилгандан сўнг етти кун мобайнида бартараф қилинмаган тақдирда ҳужжатлар лойиҳа ташаббускорига қайтариб берилади.


18. Лойиҳа ташаббускори томонидан грант ёки субсидияларни олиш учун тақдим қилинган, ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатлар Агентлик томонидан Кенгашнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун киритилади.

Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида Кенгаш грант ёки субсидияни бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


19. Агентлик лойиҳа ташаббускорини қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида хабардор қилади.


20. Кенгаш томонидан грант ёки субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида лойиҳани амалга ошириш учун Агентлик ва лойиҳа ташаббускори ўртасида грант ёки субсидия ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.


21. Грант берилиши грант ажратиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган шартлар ва муддатларда амалга оширилади.

Субсидиялар берилиши ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган шартлар бажарилгандан сўнг бир ойлик муддатда амалга оширилади.


22. Субсидия, грант ва қарзлар лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.



6-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


23. Янги узум плантацияларини барпо қилиш бўйича ариза берилган лойиҳани амалга ошириш субсидия олингандан сўнг узум экилишининг кейинги мавсуми тугагунга қадар якунланиши лозим.


24. Агентлик туман (шаҳар) ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан биргаликда узум экилиши мавсуми ёки шпалерга кўтариш ишлари тугагандан кейин икки ой мобайнида лойиҳа ташаббускорлари томонидан шартномада кўрсатилган ариза берилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва Агентлик вакили томонидан имзоланадиган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳа ташаббускори томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.


25. Субсидия олингандан сўнг узум экишнинг кейинги мавсуми тугагунга қадар янги узум плантацияларини барпо қилиш ёки шпалерга кўтариш ишлари бўйича ариза берилган лойиҳа амалга оширилмаган тақдирда ажратилган субсидиялар Агентликнинг маблағларни қайтариш ҳақидаги хабари олинган кундан эътиборан бир ой мобайнида Агентликка қайтариб берилиши лозим.

Агентлик лойиҳа ташаббускорини ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган далолатнома имзоланган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида ажратилган субсидияларни қайтариш ҳақида хабардор қилиши шарт.

Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.



7-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ

БЎЙИЧА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


26. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши ва 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган мақсадларга ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига ресурслар тақдим қилинади.

Агентлик тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади, бунда Жамғарма маблағларининг сарфланиши Жамғарманинг республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялардан ташқари бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Тижорат банкларининг кредитлари Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентлик билан келишган ҳолда берилади.

Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари орқали фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкаларида берилиши назарда тутилсин.

27. Тижорат банки ресурсларнинг фойдаланилмаган ва/ёки тўланмаган қисмини Агентликнинг ҳисобварақларига 3 иш куни мобайнида қайтариб бериши шарт.


28. Ушбу Низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган қарзларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


29. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушиши ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.


30. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача, йиллик ҳисобот эса кейинги йилнинг 30 январидан кеч бўлмаган муддатда ҳар чоракда тақдим қилинади.


31. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


32. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


34. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни

ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва

вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобига грантлар ва субсидиялар

бериш бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

    

Ходжаев Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири,  Кенгаш раиси

Мустафоев О.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори,

Кенгаш раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Салимов У.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Файзибаев О.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Абдуллаев Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Пўлатов Ж.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

Лавозими бўйича

-

вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (молиялаштириладиган лойиҳанинг жойлашган жойига қараб)

Вапаев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби

     

Изоҳ.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни

ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар

ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси рантлари ва субсидиялари

ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Грант ва субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида

II босқич

Агентлик

Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига грантлар ва субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.

3 иш куни мобайнида

III босқич

Кенгаш

Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

1 ой мобайнида

IV босқич

Агентлик

Ташаббускорни Кенгаш томонидан субсидиялар бериш ёки субсидиялар беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни мобайнида


V босқич

Агентлик, лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани амалга ошириш учун грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.

Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида


VI босқич

Агентлик

Грант ёки субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилгандан сўнг маблағлар лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказилади.

Шартнома шартларига мувофиқ



VII босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Маблағлардан қатьий равишда узум плантацияларини яратиш, томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш учун белгиланган мақсадда фойдаланади.

2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.

Шартнома шартларига мувофиқ








Низомга

3-ИЛОВА



Янги узум плантацияларини яратиш

бўйича лойиҳа тўғрисида

МАЪЛУМОТ


1. Лойиҳа ташаббускори: ________________________


2. Яратиладиган узум плантацияларининг умумий майдони: ________ га.


3. Яратиладиган узум плантациялари жойлашган жой: _______________________.


4. Узум навини ўтқазиш режаси: __________-____га

(масалан, Баян-Ширей - 50 га, Саперави - 10 га, Кишмиш - 10 га).


5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _______ (масалан, 2019 йил кузи).


6. Яратиладиган иш жойи: ___ киши.


7. Лойиҳанинг умумий қиймати - _________ млн сўм, ундан:

         

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг

умумий қиймати,

млн сўм, ундан:

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

Лойиҳа ташаббус-

корларининг маблағлари

Узум етишти-

рувчилар ва вино

тайёрловчиларни

қўллаб-қувватлаш

жамғармаси

субсидиялари

Тижорат банклари

кредитлари,

жумладан,

Жамғарма

ресурслари

ҳисобига

1.

Агротехник тадбирлар  (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)





2.

Тупроққа минерал ўгитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш





3.

Узум ниҳолларини харид қилиш ва уларни ўтқазишни ташкил қилиш





4.

Сув чиқариш учун бурғилаш қудуқлари қуриш





5.

Томчилаб соғориш тизимини жорий қилиш





5-1.

Ток кўчатларини шпалерга кўтариш






6.

Бошқа харажатлар






ЖАМИ:





       

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз янги узум плантацияларини яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.


Ташкилот бошлиғи





(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.

Изоҳ: Лойиҳалаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 апрель


























































Время: 0.1602
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск