Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Шартномаларни тузиш ва бажариш /

Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш (НМ, 16-сон 2019 йил 16 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ВА НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШ


Қандай битим ёки келишув тузилмасин, тарафларнинг ҳар бири бошқа тараф шартномада қайд этилган мажбуриятларини бажаришига ишонч ҳосил қилишни истайди. Шу сабабли ҳужжатлаштирилган келишув масъул шахсларнинг имзолари ва ташкилотлар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

Бироқ тарафлардан бири шартнома шартларини бузган, бошқа тараф эса етказилган зарарни қоплашни талаб қилган аксарият ҳолларда имзо ва муҳрнинг ўзи етарли бўлмайди. Ўз манфаатларини имкон қадар ҳимоя қилиш учун шартнома реквизитларини ва ҳуқуқий муносабатларни рўйхатдан ўтказувчи органда тасдиқлатиб, уни давлат рўйхатидан ўтказиш зарур. Бир қатор битимларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган.

Қонунда белгиланган битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳолларига келсак, нотариал шаклга риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига, яъни тузилган битим ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслигига сабаб бўлади.

"Norma" МЧЖ мутахассислари айнан қайси битимлар қаерда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва нотариал тасдиқланиши ҳақида материал тайёрладилар.



Мажбурий давлат рўйхатидан

ўтказиладиган битимлар

Битимларнинг турлари


Рўйхатдан ўтказувчи орган

q Кўчмас мулкни сотиш шартномаси (ФКнинг 481-моддаси 1-қисми).

q Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси (ФКнинг 488-моддаси 2-қисми).

q Корхонани сотиш шартномаси (ФКнинг 490-моддаси 1-қисми).

q Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси (ФКнинг 504-моддаси 5-қисми).

q Кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномаси (ФКнинг 513-моддаси).

q Турар жой арендаси шартномаси (УЖКнинг 86-моддаси 2-қисми).

q Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси (ФКнинг 574-моддаси 4-қисми).

q Корхонани ижарага бериш шартномаси (ФКнинг 580-моддаси 1-қисми).

q Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши (ЕКнинг 22-моддаси 3-қисми).

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск