Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ходимлар билан ҳисоб-китоблар /

Ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаш тартиби (СБХ, 17-сон 2019 йил 23 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


Иш ҳақи ҳар ойда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими - вақтбай, иш натижаларига кўра ёки вақтбай-ишбай бўлишига қараб ҳисобланади.


Бунда қуйидаги қоидаларга риоя этинг:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Яъни ташкилот раҳбари ходим билан имзоланган меҳнат шартномасини ва корхонада амал қилувчи локал ҳужжатларни бузган ҳолда унинг иш ҳақи миқдори тўғрисида бухгалтерга оғзаки кўрсатмалар беришга ҳақли эмас; 

2) меҳнат ҳақи белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва тижорат тузилмаларида унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди. Ходим меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса, унга Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган) биринчи разрядидан кам бўлмаган ойлик иш ҳақини ҳисобланг. Президентнинг 13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан ЯТСнинг биринчи разряди бўйича тариф коэффициенти 2,847 миқдорида белгиланган (ВМнинг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори). ЭКИҲ 202 730 сўм бўлганда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 577 172,31 сўмдан (202 730 х 2,847) кам бўлмаслиги керак;

3) меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар меҳнат ва жамоа шартномаларида, иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади;

4) меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно (МКнинг 153-моддаси).

Иш ҳақини ўзи етиштирган ва қайта ишланган, шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан натура шаклида тўлаш мумкин. Улар ходимларнинг ёзма аризасига кўра ЯИТ бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда берилади (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон қарори

...
Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск