ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пул тизими /Марказий банк Бошқарувининг 30.03.2019 й. 6/6-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.04.2019 й. 3003-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.04.2019 й.
N 3003-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
30.03.2019 й.
N 6/6
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида
банклар томонидан нақд пул муомаласига доир
ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
банклар томонидан нақд пул муомаласига доир
ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб хисоблансин.
2. 6-банднинг иккинчи хатбошисидан "банк муҳри босилиб" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 10-банддан "ва нақд пуллар захирасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 11-бандда:
биринчи хатбошидан "ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
5. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. 4-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
1-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасида банклар
томонидан нақд пул муомаласига доир
ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳисоб-китоб маълумотномаси
20__ йил учун
|
|||
Хўжалик юритувчи субъект номи
|
|||
Банк номи
|
|||
минг сўм
|
|||
Кўрсаткич номи |
Хўжалик юритувчи субъект томонидан лойиҳалаштирилди
|
Банк томонидан ўрнатилди* |
|
20__ йил амалда |
20__ йил учун лойиҳа
|
||
I. КАССА ҚОЛДИҒИГА ЛИМИТ ЎРНАТИШ ТАРТИБИ
|
|||
1. Ўтган йили банк кассасига топширилган нақд пуллар суммаси
|
|||
Шу жумладан:
|
|||
1.1. Ўртача бир ойда топширилган сумма (1./12 ойга) |
|||
1.2. Ўртача бир кунда топширилган сумма (1.1./иш кунларига)
|
|||
2. Ўтган йил давомида хўжалик юритувчи субъекти кассасидан қилинган харажатлар суммаси
|
|||
Шу жумладан:
|
|||
2.1. Ўртача бир ойлик харажатлар суммаси (2/12 ойга)
|
|||
2.2. Ўртача бир кунлик харажатлар суммаси (2.1./иш кунларига)
|
|||
3. Хўжалик юритувчи субъекти кассасидаги нақд пуллар қолдиқ лимити
|
|||
II. НАҚД ПУЛЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
|
|||
1. Нақд пулдаги тушумларни топшириш тартиби
|
|||
2. Нақд пулдаги тушумларни топшириш муддатлари
|
|||
III. НАҚД ПУЛДА ТЎЛАНАДИГАН ИШ ҲАҚИ ВА УНГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ТЎЛОВЛАР
|
|||
1. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси
|
|||
Шу жумладан:
|
|||
1.1. Аванс
|
|||
1.2. Ойлик
|
|||
1.3. Бошқалар
|
*) банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан келишилган ҳолда кассага нақд пуллар қолдиғи лимити, нақд пул тушумини топшириш тартиби, муддати ва нақд пулда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси қатори тўлдирилади.
Хўжалик юритувчи субъект раҳбари |
(имзо) |
Ф.И.О |
|
|
|
Бош (катта) бухгалтер ёки унинг мажбуриятларини бажарувчи шахс |
(имзо) |
Ф.И.О |
|
||
Банк раҳбари |
(имзо) |
Ф.И.О"; |
2-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасида банклар
томонидан нақд пул муомаласига доир
ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага
4-ИЛОВА
Банк айланма кассасини
ички ҳудудий мувофиқлаштириш
тартибида таъминлашга
рухсат берилсин
___________________________(млн.сўм)
Банк айланма кассасини мадад
пуллари ҳисобига таъминлаш
___________________________(млн.сўм)
Марказий банкнинг
__________________________вилояти
(республикаси, шаҳри) бўйича
Бош бошқармаси бошлиғи
_________________ (имзо
________________ вилояти (республикаси, шаҳри) бўйича
банк айланма кассаларини нақд пул билан таъминлаш
ҚАЙДНОМАСИ
20__ йил "___" ___________ учун
млн сўм
т/р |
Банклар номи |
Нақд пул сўраб берилган буюртманинг санаси |
Сўралаётган нақд пул суммаси |
Нақд пул олишга рухсат берилди
|
||
Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассаларидаги нақд пуллар ҳисобидан |
Ҳудудда нақд пулларни қайта тақсимлаш ҳисобидан
|
Марказий банкнинг Захира фондидан |
||||
Сумма |
Сумма
|
Сумма |
||||
1 |
2 |
3
|
4 |
5 |
6 |
7 |
|
||||||
|
Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи |
(имзо) |
Ф.И.О". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 17 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 22 апрель, 16-сон, 325-модда