ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.04.2019 й. 342-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 апрелдаги

342-сон қарорига

ИЛОВА



Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

бўйича тадбирларни мониторинг қилиш

ва баҳолаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни (кейинги ўринларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари деб аталади) мониторинг қилиш ва баҳолашнинг асосий мақсади - аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.


3. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш холислик, ошкоралик ва даврийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

ТАДБИРЛАРИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


5. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолашда қуйидагиларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа чора-тадбирлар режалари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режалари;

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режалари.


6-1. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган махсус электрон портал (кейинги ўринларда - электрон портал) орқали амалга оширилади.

Электрон порталдан фойдаланиш учун ҳар бир давлат органи ва ташкилотига алоҳида логин ва парол берилади. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари электрон порталдан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади.

7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилади ҳамда ҳар йили икки маротаба (январь ва июль ойларида) масъул давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотларини таҳлил қилиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали баҳоланади.

9. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган чора-тадбирлар режаларини бажаришга масъул давлат органлари ва ташкилотлари ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни мазкур тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол электрон порталга киритиб боради.

10. Давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотлари ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Адлия вазирлиги томонидан пухта таҳлил қилинади ҳамда ўтказилган тадбирлар самарадорлиги ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонларига мувофиқ электрон порталда автоматик тарзда баҳоланади.

Зарур ҳолларда, адлия органлари вакиллари бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини уч кун ичида жойига чиқиб ўрганишлари мумкин.

Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини камчилик аниқланган кундан эътиборан бир кун ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таҳлилий ахборотда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.

11. Электрон порталда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолаш ҳар бир индикатор бўйича алоҳида юритилади.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлиги мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда уни такомиллаштириб бориш чоралари кўрилади.

12. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолашда ҳисобот даври сифатида ҳар ярим йиллик фаолият олинади ва индикатор (кўрсаткич) ўзгариши динамикаси бўйича тегишли йўналишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фаолиятига асосланган баҳо берилади.


13. Барча индикаторларни баҳолаш 4 та даража (салбий ёки паст даража, қониқарли даража, ўртача даража ва юқори даража) бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида аниқланади.


14. Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида:

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларига кўра салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради;

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;

ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиши ва баҳолаш натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

16. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таҳлилий ахборотдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири масъул ҳисобланади.





Низомга

1-ИЛОВА


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Масъул давлат органлари ва ташкилотлари


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни электрон порталга киритиб боради.


Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол









2-босқич

Адлия вазирлиги


Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва ўтказилган тадбирлар самарадорлигини электрон порталда автоматик тарзда баҳолайди.


Ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар


Заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганади.


3 кун ичида


Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини огоҳлантиради.


Камчилик аниқланган кундан эътиборан 1 кун ичида







3-босқич

Адлия вазирлиги


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади.



Ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар









4-босқич

Адлия вазирлиги


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида:

тадбирларни ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

баҳолаш натижаларига кўра салбий кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради;

баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқалива бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради.


Мунтазам



  





Низомга

2-ИЛОВА


Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

бўйича тадбирларни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг номи


Индикатор

(кўрсаткич)ни

баҳолаш методикаси


Ўлчов

бирлиги, меъёр


Электрон

тизимдаги

максимал балл


1.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир акциялар, флешмоблар ва бошқа оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 ёки 3 та)


4. Юқори даража (4 та)


4 та

6

2.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўқитилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-30 % гача)


3. Ўртача даража (31-70 % гача)


4. Юқори даража (71% дан юқори)


(%) ўқитилиши лозим бўлган ходимлар сонига нисбатан


9

3.

Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-30 та)


3. Ўртача даража (31-50 та)


4. Юқори даража (51-70 та)


70 та

10

4.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-29 та)


3. Ўртача даража (31-50та)


4. Юқори даража (51-70)


70 та

10

5.

Ҳуқуқий қўлланмаларнинг тайёрланиши ва тарқатилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-3 та)


3. Ўртача даража (4-7 та)


4. Юқори даража (8 ва ундан кўп)


8 та

8

6.

Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари (флаер, буклет, инфографика)нинг тайёрланиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-7 та)


3. Ўртача даража (8-14 та)


4. Юқори даража (15-20)


20 хил

5

7.

Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир мультипликацион фильмларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 та)


4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп)


3 та

9

8.

Соҳага оид ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги видеороликлар, фильм ва сериалларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-4 та)


3. Ўртача даража (5-7 та)


4. Юқори даража (8-10)


10 та

10

9.

Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликларнинг яратилиши


1. Салбий даража (бажарилмаса)


2. Қониқарли даража (1-4 та)


3. Ўртача даража (5-7 та)


4. Юқори даража (8-10)


10 та

10

10.

Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари


1. Салбий даража (камайса)


2. Қониқарли даража (0% дан 4% гача)


3. Ўртача даража (5% дан 9% гача)


4. Юқори даража (10% дан юқори)


(%) ўтган баҳолаш даврига нисбатан


5

11.

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда янги тарғибот турларидан фойдаланганлик даражаси


1. Салбий даража (фойдаланилмаса)


2. Қониқарли даража (1 та)


3. Ўртача даража (2 та)


4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп)


3 та

6

12.

Оммавий ахборот воситалари билан амалга оширилган брифинглар


1. Салбий даража (амалга оширилмаса)


2. Қониқарли даража (1-5 та)


3. Ўртача даража (6-9 та)


4. Юқори даража (10-12)


12 та

6

13.

Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ўтказилган тадбирлар


1. Салбий даража (ўтказилмаса)


2. Қониқарли даража (1-5 та)


3. Ўртача даража (6-10 та)


4. Юқори даража (11-15)


15 та

6

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель


















































Время: 0.2134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск