язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Маънавият ва маърифат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2019 й. ПҚ-4307-сон "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2019 й.

N ПҚ-4307



МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида:


1. Қуйидагилар Республика Маънавият ва маърифат кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб юритилади) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш;

мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш;

оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш, "маҳалла-туман-вилоят-республика" принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

"Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш;

тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш;

аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш.


2. Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунё қарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) Маънавият ва маърифат кенгашлари (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) раислари ўн кун муддатда ҳудудий кенгашлар таркибини қайта тасдиқласин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Республика кенгашининг йиғилиши бир йилда бир марта Республика кенгаши раиси, бошқа вақтлардаэса заруратга қараб Республика кенгаши раисининг ўринбосарлари томонидан ўтказилади;

ҳудудий кенгашларнинг йиғилишлари ҳудудий кенгашлар раислари томонидан ҳар ярим йилда бир марта ўтказилади;

Республика Маънавият ва маърифат маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Республика кенгашининг, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органлари ҳисобланади.


6. Марказ:

а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторлари;

бола тарбиясида миллий тарбия методлари ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш шакллари;

маънавий тарбияни шакллантиришда оила, таълим муассасалари, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорликни ўрнатиш механизмлари;

тарбияланувчилар билан бирга тарбиячиларнинг ҳам билими ва малакасини мунтазам ошириб боришни назарда тутувчи узлуксиз маънавий тарбия тизими;

маънавий тарбияни шакллантиришнинг ҳомиладорлик давридан бошланиши ва тарбиянинг ҳар бир босқичдаги ўзига хос хусусиятлари;

маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиши;

б) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказибилан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Республика кенгашига киритсин:

ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини хонадонма-хонадон юриб аниқлаш, тизимли мониторинг ва таҳлил қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш шакллари;

таҳлил натижаларини "маҳалла-туман-вилоят-республика" принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасида акс эттириш тартиби;

ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мақсадли ва манзилли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишга доир тавсиялар;

аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион методларни яратиш, илмий-амалий дастурларни амалиётга жорий этиш механизми;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Марказнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари ходимлари, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маънавий-маърифий ишлар учун масъул ходимларини Марказ ҳузуридаги "Маънавият тарғиботчиси" таълим муассасасида тизимли равишда ўқитиш амалиётини жорий этсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига:

"Madaniyat va ma`rifat" телеканалини Марказ, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари фаолиятини ёритиш масалалари бўйича Республика кенгашининг бош ахборот ҳамкори этиб белгилаш;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқаро пресс-клуб ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунё қарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мутаҳкамлашга, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган мақолалар, ток-шоулар, ижтимоий роликлар, кўрсатувлар, публицистик чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил қилиш тавсия этилсин.


8. Марказ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмасининг маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги самарали меҳнати ва ибратли фаолияти учун давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига топшириладиган "Маънавият фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Маънавият фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Марказ ҳузурида "Маърифат" тарғиботчилар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига "Маърифат" тарғиботчилар жамияти фаолиятини давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватлаш тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 2019 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин.


12. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга - Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Махмудовга - Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ амалга оширилиши, кейинги йиллар учун назарда тутилган чора-тадбирлар дастурлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши;

вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига - Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифалар ижросининг тўғри ташкил этилиши ҳамда тадбирларнинг муддатида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.


14. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 3 майдаги

ПҚ-4307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар

самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал

салоҳияти ва дунё қарашини юксалтиришга, мафкуравий

иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш

шакли

Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Концепция

лойиҳаси


2019 йил

июль


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (Д.Тошмухаммедова)


2.

Оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, унинг манзиллилиги, тизимлилиги ва таъсирчанлигини таъминлаш, тарғибот-ташвиқот ишларини шаклан ва мазмунан бойитиш ҳамда бу жараёнга инновацион усулларни жорий этиш мақсадида Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда Республика кенгашига киритиш.


Методика

2019 йил

июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), "Маҳалла" жамоат фонди (Ш.Жавлонов), "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (Д.Тошмухаммедова)


3.

"Маънавият фидойиси" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2019 йил

июнь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров)


II. МАМЛАКАТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР, ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИНИ АҲОЛИНИНГ

КЕНГ ҚАТЛАМЛАРИГА ЕТКАЗИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашлари иштирокида келишилган режа асосида "Маънавият фестивали"ни ўтказиш.


Чора-

тадбирлар

режаси


2019 йил

июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари


5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакилларига етказишга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Маънавий-

маърифий

тадбирлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), "Маҳалла" жамоат фонди (Ш.Жавлонов)


6.

Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳоли кундалик турмушидаги натижалари, фуқароларимизнинг фаоллиги ва эртанги кунга ишончи ҳақида "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" шиори остида "Бахтга ҳақли эл" номли тарғибот материаллари, рисола ва буклетлар тайёрлаш.


Тарқатма

материаллар,

рисолалар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Маърифат" тарғиботчилар жамияти


7.

Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида "Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси" мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш.


Сўровлар,

тадқиқотлар

ва таҳлиллар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Маърифат" тарғиботчилар жамияти


8.

Ўзининг самарали меҳнати, ватанпарварлиги, жисмоний ва интеллектуал салоҳияти билан турли соҳаларда катта муваффақиятга эришган юртдошларимизнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Мен шу юрт фарзандиман" рукнида туркум кўрсатувлар ташкил этиш.


Медиа режа


2019 йил

июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)


9.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда раҳбар ходимларнинг тутган ўрни, уларнинг маънавий-ахлоқий сифатларининг аҳоли кайфиятига таъсирини ёритиш мақсадида:

"Раҳбар маънавияти", "Раҳбарнинг бошқарув маданияти" мавзуларида семинар-тренинг ва эркин мулоқотлар ташкил этиш;

Семинар-

тренинг

йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Маънавият тарғиботчиси" таълим муассасаси (Н.Салаев)


"Раҳбарнинг маънавияти ва маърифати" мавзусида рисола тайёрлаш.


Рисола

август

10.

"Жамият тараққиётининг асоси - маърифатдир" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.


Илмий-амалий

конференция


2019 йил

август


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров)


11.

Марказий кўчалар, магистрал йўлларда китобхонлик тарғиботига оид шиорлар, ҳикматли сўзлардан иборат баннерлар, кўргазмали тасвирий-тарғибот воситаларидан кенг фойдаланиш ишларини ташкил этиш.


Чора-

тадбирлар

режаси,

тарқатма

материаллар,

баннерлар,

плакатлар


2019 йил

июнь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Тасвирий ойина" уюшмаси (И.Латипов), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. ДУНЁДА ЮЗ БЕРАЁТГАН МУРАККАБ ГЕОСИЁСИЙ

ВА ҒОЯВИЙ-МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ

ҲАР ТОМОНЛАМА ЧУҚУР ЁРИТИШ, ТЕРРОРИЗМ, ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ,

АҚИДАПАРАСТЛИК, СЕПАРАТИЗМ, ОДАМ САВДОСИ, "ОММАВИЙ

МАДАНИЯТ" ВА БОШҚА ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ САМАРАЛИ ҒОЯВИЙ

КУРАШ ОЛИБ БОРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР

12.

"Ахборот ҳашари" лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида:

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш;

иштирокчиларни ахборот технологиялари янгиликлари билан таништириш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.


Амалий

чора-

тадбирлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К.Алламжонов), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов)


13.

Абу-л-Муин Насафий илмий меросига бағишланган "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома" номли халқаро конференция ўтказиш.


Халқаро

илмий-амалий

конференция

2019 йил

ноябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З.Рўзиев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ислом цивилизацияси маркази (Ш.Миноваров)


14.

Абу-л-Муин Насафий ҳаёти ва ёзган асарлари асосида махсус тўплам тайёрлаш ва чоп этиш.


Тўплам

2019 йил

ноябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж.Акромов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У.Алимов)


IV. ЖАМИЯТИМИЗНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИГА ТЎСҚИНЛИК

ҚИЛАЁТГАН ИЧКИ ТАҲДИДЛАР - КОРРУПЦИЯ, МАҲАЛЛИЙЧИЛИК,

ЛОҚАЙДЛИК ВА ОТА-ОНАЛАРНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА

ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ КАБИ ҲОЛАТЛАРГА БАРҲАМ

БЕРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

15.

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.


Учрашувлар,

давра

суҳбатлари,

семинарлар

ва бошқа

тадбирлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (Д.Тошмухаммедова), "Маҳалла" жамоат фонди (Ш.Жавлонов)


16.

Ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида "Авлодлар учрашуви" лойиҳаси асосида барча таълим муассасаларида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари билан тарбияси оғир ўқувчиларнинг учрашувларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари


17.

Жазони ижро этиш муассасаларида "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг аъзолари иштирокида "Тақдирни қўл билан яратур инсон" мавзусида "маънавият соатлари"ни ташкил этиш.


"Маънавият

соатлари"


йил

давомида


Ички ишлар азирлиги (П.Бобожонов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева)


18.

Жамиятда учраётган турли салбий иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида "Фаол фуқаро" дебат клубини ташкил этиш.


Ижрочилар

қўшма қарори


2019 йил

июль

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)


V. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

19.

Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар тарбияси билан шуғулланаётган оилаларга маънавий тарбияни ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида "Ёш ота-она китоби", боғча тарбиячилари учун "Бахтли бола маънавияти", мактаб ўқитувчилари учун "Фазилатли бола" қўлланмаларини тайёрлаш ва тарқатиш.


Методик

қўлланма


2019 йил

сентябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (Д.Тошмухаммедова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

"Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш" мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.


Илмий-амалий

тадқиқот


2019 йил

декабрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Инновация вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


21.

Бой маънавий меросимиз, меъморий ва тарихий ёдгорликларни кенг тарғиб қилиш, хорижий меҳмонларда мамлакатимизнинг тарихи, миллий урф-одатлари ҳақида тўғри маълумот бериш ва ижобий имижини шакллантириш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларида фаолият олиб борадиган гидлар учун услубий қўлланма тайёрлаш.


Услубий

қўлланма


2019 йил

ноябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Давлат туризм қўмитаси (А.Аккулов), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (Р.Абдуллаев)


22.

Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, жамиятдаги жипслик ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда хорижий давлатлар, хусусан Германия, Туркия ва Япония давлатлари тажрибасини ўрганиш ва рисола тайёрлаш.


Рисола

2019 йил

сентябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


VI. ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ДУНЁҚАРАШ, ЖУМЛАДАН КИТОБХОНЛИК

КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ИНТЕРНЕТ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ

ВА УЛАРДА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИГА ҚАРШИ МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ

МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

23.

"Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб" рўйхатини тузиш, йилдавомида ушбу асарлар маҳаллий телерадиоканалларда эл таниган раҳбарлар ва зиёлилар томонидан ўқиб борилишини ташкил этиш, турли роликлар, босма тарғибот ишларини амалга ошириш ва ижтимоий тармоқларда ушбу ташаббуснинг кенг ташвиқотини олиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф.Абдухаликов)


24.

Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда фаол бўлган "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ўртасида "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" танловини ўтказиш.


Республика

танлови


2019 йил

август


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), "Маърифат" тарғиботчилар жамияти


25.

Анъанавий тарзда бир йилда камида икки марта (1 июнь - халқаро болалар куни, 2 сентябрь - билимлар куни) "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан" шиори остида акциялар ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2019 йил

июнь-

сентябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари


26.

Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлаш мақсадида Марказ ходимлари ва "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари учун "Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари" мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш.


Ўқув

машғулотлари


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари, "Маънавият тарғиботчиси" ўқув маркази (Н.Салаев)


VII. МАҲАЛЛАЛАРДА УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ,

УШБУ ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛАШТИРИШДА

ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА

ҚЎЙИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

27.

Таълим муассасаларида талаба, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Билиб қўйки, сени Ватан кутади", "Авлодларга муносиб ворис бўлайлик", "Биз буюк алломалар фарзандларимиз", "Маърифатли ёшлар - миллат фахри" мавзусида ҳарбий фахрийлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш.


Маънавий-

маърифий

тадбирлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


28.

Ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини кучайтириш, ёшларнинг ижодий фикрлашини қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" лойиҳасини амалга ошириш. Бунда:

"Коррупция келажакка таҳдид" иншолар танлови;

"Ўзбекистон ёшлар нигоҳида" расмлар танлови, "Она Ватанимнинг буюк фарзандлари", "Ўзбекистонлик эканимдан фахрланаман", "Ватанга хизмат қилиш - буюк мақсадим" мавзуларида мақолалар танлови ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар,

танловлар,

ижтимоий

роликлар


2019 йил

июль-

октябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Бадиий академия (А.Нуритдинов)


29.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида "Юртим тарихини ўрганаман" ва "Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат" лойиҳасини амалга ошириш.


Ижрочилар-

нинг қўшма

қарори


2019 йил

июнь-

октябрь


Халқ таълими вазирлиги(Ш.Шерматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров),Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Давлаттуризм қўмитаси (А.Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

"Фарзандингиз мустақил ҳаётга тайёрми?" рукнида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ижрочилар-

нинг қўшма

қарори


2019 йил

август


"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази (Д.Тошмухаммедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т.Нарбаева), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев)


VIII. ХАЛҚИМИЗНИНГ ТАРИХИЙ МЕРОСИ, УРФ-ОДАТЛАРИ

ВА МИЛЛИЙ ТАРБИЯ АНЪАНАЛАРИНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ, КЕНГ

АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ, АЙНИҚСА ЁШЛАР ЎРТАСИДА ДИНЛАРАРО

БАҒРИКЕНГЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ЎЗАРО МЕҲР-ОҚИБАТ

МУҲИТИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

31.

"Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!" шиори остида туркум чора-тадбирларни амалга ошириш.


Тарғибот

тадбирлари


йил

давомида


Дин ишлари бўйича қўмита (Ж.Акромов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), "Маҳалла" жамоат фонди (Ш.Жавлонов)


32.

"Бир оилада эзгу мақсадлар сари" шиори остида таълим муассасалари ва маҳаллаларда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги ишлар тарғиботини ташкил этиш.


Тарғибот

тадбирлари


йил

давомида


Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Р.Курбанов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж.Акромов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров)


33.

"12 ойга - 12 аллома" лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида:

йил давомида буюк аждодларимиз ҳаёти, илмий ва маънавий-маърифий мероси ҳақида рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш;

ҳар ойда таълим муассасаларида маълум бир аллома ҳаёти ва фаолиятига бағишланган танловлар ўтказиш.


Рисолалар

ва танловлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


34.

Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, меъморий ва тарихий ёдгорликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги объектлар ҳақидаги маълумотларни 3D форматида намойиш этадиган электрон фото жамланма (виртуал саёҳат) яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш. Бунда:

жамланмага киритиладиган меъморий ва тарихий ёдгорликлар рўйхатини шакллантириш;

фотожамланмани тўплаш ва унинг 3D форматини яратиш;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг веб-саҳифаси, ижтимоий тармоқларга бепул кўчириб олиш имконияти билан жойлаштириш ҳамда Google maps дастурига киритиш.


Чора-

тадбирлар

режаси


2019 йил

июнь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Давлат туризм қўмитаси (А.Аккулов)


IX. МАМЛАКАТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНАДИГАН БАЙРАМЛАР

ВА БОШҚА САНАЛАРДА КЕНГ АҲОЛИ ОРАСИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

35.

Интернет тизимида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Буюк юрт фарзандлари" телеграм каналини ташкил қилиш. Бунда:

Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан буюк алломалар, саркардалар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида маълумотлар бериб бориш;

мамлакатимиздаги машҳур олимлар, тадбиркорлар, ёзувчилар, маданият, санъат ва спорт соҳасида катта ютуқларга эришган шахсларнинг ҳаёти ва ижоди, хусусан мактаб даври ҳақидаги ибратли воқеаларни ҳикоя қилувчи видеороликлар тайёрлаш.


Амалий

чора-

тадбирлар,

мақола,

инфографика,

сўровлар


йил

давомида


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Ўзбекистон фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ўзбекистон миллий кутубхонаси (У.Тошбоева)


36.

Мустақиллик неъмати, буюк аждодларимиз орзу-ниятлари, истиқлол берган имкониятлар, эришилган ютуқларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида:

"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ва барча тарғиботчиларга мўлжалланган услубий қўлланма тайёрлаш;

Мустақиллик кунига бағишланган видеоролик тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот тадбирларини ўтказиш;

ижтимоий тармоқларда "Ватанни севмоқ иймондандур" тарғибот акциясини ўтказиш.


Чора-

тадбирлар

режаси


2019 йил

август


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), тегишли вазирлик ва идоралар


37.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда:

"Конституция ва қонун талабларига қатъий риоя қилиш маънавий савиямиз ва маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт" мавзусида давра суҳбатларини ташкил қилиш;

Давра

суҳбати

2019 йил

сентябрь-

декабрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази (А.Кадиров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


"Инсоннинг маънавий ва маданий савияси унинг қонунларга оғишмай амал қилишида намоён бўлади" мавзусида республика иншолар танловини ўтказиш.


Иншолар

танлови


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 май


"Халқ сўзи", 2019 йил 4 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 6 май, 18-сон, 353-модда