Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ходимлар билан ҳисоб-китоблар /

Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш асослари ва тартиби (СБХ, 19-сон 2019 йил 7 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ

ҚОЛИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


Иш ҳақидан барча ушланмаларни шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин:

1) ходимнинг розилигисиз амалга ошириладиган ушланмалар (қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий бўлган ва иш берувчининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган);

2) ходимнинг ташаббусига кўра амалга ошириладиган ушланмалар.



Ходимнинг розилигисиз


ходимнинг розилигидан қатъи назар ҳисобланган иш ҳақидан турли ушланмалар амалга оширилади.


1. Солиқлар


Корхонангиз ходимларнинг даромадларидан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни (ЖШДС) тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва тўлаши шарт. Яъни сиз ЖШДС бўйича солиқ агенти ҳисобланасиз (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

Шу сабабли ҳар ойда ходимларнинг даромадларидан олинадиган ЖШДСни улар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолинг. Ходимларга тўловчига ёки уларнинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан ЖШДСнинг ҳисобланган суммасини ушлаб қолинг. ЖШДС суммасини ушлаб қолмаган тақдирда, ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлашингиз шарт бўлади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси 2 қисмга бўлинади, бюджетга ва Халқ банкидаги ШЖБПҲга ўтказилади.


МИСОЛ. Ходимнинг лавозим маоши - 3 000 000 сўм. Шунингдек корхона штатидаги барча ходимларга ҳар бир иш куни учун 10 000 сўм миқдорида овқатланиш учун компенсация тўлаш назарда тутилган.

ЖШДС ушлаб қолинишини инобатга олган ҳолда ходимга тўланадиган иш ҳақи суммасини ҳисоблаймиз.

Озиқ-овқат қийматини қоплаш компенсация тўловларига киради (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди). Улар ўз навбатида ЖШДС солинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилган (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

20 иш кунидан иборат бир ой учун ҳисобланган иш ҳақи 3 200 000 сўмни (3 000 000 + 10 000 х 20) ташкил этади.

ЖШДС - 384 000 сўм (3 200 000 х 12%), шундан ШЖБПҲга 3 200 сўм (3 200 000 х 0,1%) ўтказилиши ва 380 800 сўм (384 000 - 3 200) бюджетга тўланиши лозим.

Ходимнинг қўлига 2 816 000 сўм (3 200 000 - 384 000) тегади.


ВАЗИЯТ.

Солиқ инспекцияси ходимларнинг даромадларидан уларнинг розилигисиз жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғини ушлаб қолишни талаб қилмоқда.

Солиқ инспекциясининг талаблари тўғрими?

q Йўқ, солиқ инспекциясининг хатти-ҳаракатлари ҳуқуққа зид. Корхонангиз жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича эмас, балки ЖШДС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Ушбу солиқлар ходимларнинг корхонангизда даромад олиши билан боғлиқ эмас, жисмоний шахслар уларни

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск