язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2019 й. 390-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2019 й.

N 390



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 10 майдаги

390-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 12 мартдаги 194-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарорининг 1-банди, шунингдек, қарорга илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 июндаги 346-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 817-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 май