язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирининг 08.04.2019 й. 88-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2019 й. 1252-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2019 й.

N 1252-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

08.04.2019 й.

N 88


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника

назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника

назорати бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини бажаришда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, давлат идоралари ҳамда фаолияти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.".


3. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 221-37-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси тўғрисида Низом" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 7-банд, 5, 6, 8 ва 9-боблар ҳамда 7, 13-18-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:";

"б" кичик бандидан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 221-37-сонли қарорига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги ўрганишларни амалга оширади:".


8. 22-банднинг "б" кичик бандидаги ва 25-банднинг "в" кичик бандидаги "20" рақамлари "15" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 395-модда