язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ "Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 21.05.2019 й. ПҚ-4328-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 21 майдаги

ПҚ-4328-сон қарорига

ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро

ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари,

дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича

лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари

соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан "Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш ҳамдабошқа лойиҳаларни (кейинги ўринларда - лойиҳалар) комплекс экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, шунингдек амалга оширишни мувофиқлаштириш ва лойиҳадан кейинги мониторинг тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртманома - лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, асосий параметрларини, уни амалга ошириш зарурлиги асосларини ўз ичига олган белгиланган намунадаги ҳужжат;


веб-сайт - ташаббускорлар (буюртмачилар) томонидан ҳужжатларини юбориш ва жойлаштириш, шунингдек, тендер ва техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришни таъминловчи Интернет тармоғидаги ихтисослаштирилган веб-сайт;


лойиҳа паспорти - лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағлар ҳажми ва эҳтиёжлар, лойиҳани амалга ошириш учун зарур ташкилий тадбирлар кўламини, ўлчамда ифодаланувчи кўрсаткичларда самарадорликни дастлабки баҳолашни, лойиҳани амалга оширишдан кутилган натижаларни, унинг асосий параметрларини тавсифловчи белгиланган намунадаги техник ҳужжат;


лойиҳа концепцияси - лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси)нинг вазифаларини босқичма-босқич ва тизимли ҳал этишни таъминловчи, ахборотлаштириш объектини ривожлантиришнинг асослантирилган йўлларини ўз ичига олган, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник ҳужжат;


техник топшириқ - лойиҳани ишлаб чиқиш, амалга киритиш ва қабул қилиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган қарорларга қўйиладиган талабларни белгилаб берувчи, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник ҳужжат;


техник ҳужжатлар - идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, ахборот ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни лойиҳалаштириш, яратиш ва жорий этиш (эксплуатация қилиш)да фойдаланиладиган ҳужжатлар (паспорт, концепция, техник топшириқ) мажмуи;


тендер ҳужжатлари - тендерни ташкил этиш жараёни ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги бирламчи ахборотни, шунингдек, тендерга қўйилаётган товар (иш, хизмат)нинг малака, техник, нарх ва бошқа тавсифларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами;


постмониторинг (лойиҳадан кейинги мониторинг) - лойиҳа параметрларининг лойиҳани амалга ошириш тугаллангандан сўнг белгиланган муддат ичида унинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича тадбирлар мажмуи;


лойиҳаларнинг электрон реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштиришда ишончли маълумотлар билан таъминлаш, назорат қилиш, ҳисобини юритиш, молиявий маблағларни самарали тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, ягона давлат сиёсатини, ягона технологик ёндашувни амалга ошириш мақсадида яратилган ахборот ресурси.


3. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича топшириқларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЛОЙИҲА ПАСПОРТИ ВА КОНЦЕПЦИЯСИНИ

КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


5. Марказга буюртманома топшириш ташаббускор (буюртмачи) томонидан почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ лойиҳа паспортини илова қилган ҳолда амалга оширилади.


6. Лойиҳа паспорти ахборотлаштириш объектини дастлабки текшириш асосида ишлаб чиқилади ва қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:

лойиҳанинг мақсад ва вазифалари;

лойиҳанинг умумий тавсифлари ва параметрлари;

лойиҳадан кутилаётган натижалар;

лойиҳани амалга ошириш учун тахминий муддат;

ўлчамда ифодаланадиган кўрсаткичларда самарадорликни дастлабки баҳолаш;

лойиҳанинг дастлабки қиймати ва зарур ташкилий тадбирлар.


7. Лойиҳа паспорти келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда Марказ томонидан кўриб чиқилади:

"Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ягона давлат сиёсатининг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги;

белгиланган вазифаларни бажариш имконияти;

лойиҳа амалга оширилишининг давлат ахборот хавфсизлигига таъсири;

лойиҳанинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги амалдаги стандартлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги.


8. Лойиҳа паспортини кўриб чиқиш натижаларига кўра Марказ ташаббускорга (буюртмачига) ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан веб-сайт орқали қуйидаги мазмундаги хабарномани юборади:

а) лойиҳанинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқлигини ва янада батафсил ўрганишларни ўтказиш ҳақида;

б) қайта ишланиши тўғрисидаги тавсиялар, шу жумладан лойиҳани амалга ошириш муддатларини кўчириш ҳақида;

в) сабаблари асослантирилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида.


9. Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида хабарнома олинган тақдирда, ташаббускор (буюртмачи) томонидан лойиҳа концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади ва почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали Марказга кўриб чиқиш ва келишиш учун юборилади.


10. Ташаббускор (буюртмачи) Марказга бир вақтнинг ўзида лойиҳа паспорти ва концепциясини кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.


11. Лойиҳа паспорти ва концепциясини кўриб чиқиш ва келишиш учун тўлов олинмайди.


12. Лойиҳа концепциясида қуйидагилар назарда тутилади:

лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини белгилаш;

илғор, шу жумладан хорижий тажрибани ўрганиш;

лойиҳани янада ривожланиш йўналишларини белгилаш;

лойиҳани амалга ошириш ва кузатиб бориш, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлашучун зарур ресурсларни баҳолаш;

лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки қийматини аниқлаш;

лойиҳани молиялаштириш манбалари;

лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган самарани баҳолаш;

лойиҳани амалга ошириш бўйича хавф-хатарларни баҳолаш;

ягона технологик ёндашувлардан фойдаланганлик;

лойиҳани амалга ошириш тадбирларини аниқлаш;

лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бизнес жараёнларини мақбуллаштириш бўйича иш натижалари;

лойиҳани ривожлантириш, модернизациялаш истиқболлари;

лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддатларини аниқлаш;

лойиҳани қабул қилиш шартлари ва сифатини баҳолаш тартибини аниқлаш;

амалга оширилаётган лойиҳанинг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини, хусусан ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш;

лойиҳани дастлабки баҳолаш, молиявий харажатлар ва даромадларни, молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини асослаш, лойиҳанинг амалга оширилишига инфляциянинг таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва моделини баҳолаш.


13. Лойиҳа концепцияси ташаббускор (буюртмачи) томонидан мустақил равишда ёки тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.


14. Лойиҳа концепцияси Марказ томонидан, зарур ҳолларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Техник кўмаклашиш маркази, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор (кейинги ўринларда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар) билан биргаликда у келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар концепция келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида Марказга лойиҳа концепцияси бўйича тегишли хулоса юборади.


15. Концепция лойиҳаси бўйича эътирозлар мавжуд бўлган ёки концепция лойиҳаси мазкур Низомнинг 12-бандига тўлиқ равишда мувофиқ келмаган тақдирда, Марказ ташаббускорга (буюртмачига) лойиҳа концепциясини қайта ишлаш лозимлиги тўғрисида хабарнома юборади.


16. Ташаббускор (буюртмачи) хабарнома олган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида лойиҳа концепцияси бўйича қайта ишланган ҳужжатларни мулоҳазалар ҳақидаги маълумотнома билан бирга Марказга киритади.


17. Ташаббускор (буюртмачи) томонидан эътирозлар бартараф этилганда, лойиҳа концепцияси кўпи билан ўн иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.


18. Лойиҳанинг қайта ишлаб чиқилган концепциясини кўриб чиқишда ташаббускор (буюртмачи)га янги асослар бўйича эътирозлар беришга йўл қўйилмайди, аввал берилган камчиликларни бартараф этиш доирасида қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар билан боғлиқ эътирозлар бундан мустасно.


19. Марказ лойиҳа концепциясини қуйидагилар бўйича кўриб чиқади:

тегишли равишда расмийлаштирилганлиги ва барча зарур ҳужжатлар мавжудлиги;

лойиҳа паспортига мувофиқлиги;

ташкилий ва функционал қисмларнинг самарадорлиги;

лойиҳа зиммасига юклатиладиган вазифаларни бажариш имкониятлари ва таклиф қилинаётган ечим вариантлари;

функционал ва операцион жараёнларни қайта ташкил этиш ва оптималлаштириш зарурияти;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;

"Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ягона сиёсат амалга оширилишини таъминлаш;

лойиҳани амалга оширишга ягона технологик ёндашув қўлланилишини таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

лойиҳанинг устуворлик даражасини аниқлаш;

лойиҳа концепциясининг мазкур Низом 12-бандига мувофиқлиги.


20. Лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш натижалари бўйича манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда Марказ ташаббускор (буюртмачи)га лойиҳа Реестрга киритилганлиги ва унинг устуворлик даражаси аниқланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан веб-сайт орқали хабар юборади.


21. Лойиҳаларнинг устуворлиги Марказ томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади:

"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш концепцияси ва Миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясига ("Рақамли Ўзбекистон - 2030") мувофиқлиги;

ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик таҳлилининг кўрсаткичлари, шунингдек, лойиҳани амалга оширишдан кутиладиган натижалар;

"Электрон ҳукумат" тизимини ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тамойиллари ва асосий йўналишларига мувофиқлиги;

"Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида ахборот-коммуникация технологияларини амалга ошириш, жорий этиш, ривожлантириш ва янада такомиллаштиришда ягона технологик ёндашувнинг қўлланилиши;

фуқароларнинг аксарият қисми, аҳолининг кенг ижтимоий қатламлари ва (ёки) тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига дахлдор давлат функциясини ижро этиш ёкидавлат хизматини кўрсатиш;

лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилиши назарда тутилаётган электрон хизматлар сони;

лойиҳани амалга ошириш ҳисобига қисқартирилаётган тартиб-таомиллар сонива вақт ҳажми;

дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари соҳасида маҳаллий ишланмалардан фойдаланилиши;

халқаро молия институтлари ва (ёки) хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит маблағларини жалб қилиш;

лойиҳанинг амалга оширишга тайёрлиги даражаси;

ишга туширилгандан кейинги эксплуатация харажатлари миқдори.


22. Лойиҳани устувор деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳани амалга ошириш учун бажарилиши мажбурий бўлган келгусидаги ишларни, шу жумладан техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш учун асос бўлади.


23. Лойиҳа устувор деб топилган тақдирда ташаббускор (буюртмачи) ахборот-коммуникация соҳасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди.


24. Ташаббускор (буюртмачи) устувор деб ҳисобланган лойиҳанинг амалга оширилишини рад этишга ҳақли эмас.



3-БОБ. ТЕХНИК ТОПШИРИҚНИ ВА/ЁКИ ТЕНДЕР

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


25. Техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари ташаббускор (буюртмачи) томонидан мустақил равишда ёки тегишли ташкилотларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.


26. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари Марказга почта ёки электрон алоқа, шу жумладан веб-сайт орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда буюртманома тўлдирилган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун топширилади.


27. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари улар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Марказ томонидан, зарур ҳолатларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқилади. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар тегишли хулосаларини ўн кун ичида Марказга юборади.


28. Марказ техник топшириқни қуйидагилар юзасидан экспертизадан ўтказади:

лойиҳа концепциясига мувофиқлиги;

"Электрон ҳукумат" ягона идентификаторларининг қўлланилиши;

зарур маълумотларни излаш, тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш имконияти;

очиқ маълумотлар тўпламини генерация қилиш имконияти;

"ягона дарча" тамойили асосида электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминлаш учун "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграция қилиш имконияти;

мавжуд бўлган ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини, ахборот ресурсларини, дастурий маҳсулотларни, шужумладан аппарат ва дастурий воситаларни модернизация қилиш, янги компонентларни кўпайтириш ва бошқаларорқали янада кенгайтириш имконияти;

"Электрон ҳукумат" тизими ва рақамли иқтисодиёт доирасида бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш имконияти.


29. Марказ тендер ҳужжатларини қуйидагилар юзасидан экспертизадан ўтказади:

мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;

номлар ва атамаларни турлича талқин қилиш имкониятини истисно этган ҳолда уларнинг бир хилда қўлланилиши;

тендер иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши (лицензиянинг мавжудлиги, иш тажрибаси, молиявий аҳволи, техник жиҳозланганлиги, давлат харидларининг аниқ объектига боғлиқ ҳолда бошқа малака талаблари);

техник ва молиявий баҳолаш мезонларининг холислиги ва асослантирилганлиги;

тендер ҳужжатлари қайта киритилганда ижобий хулоса берилмаганлиги сабаблари бартараф этилганлиги.

Тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш мобайнида харид қилинадиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқнинг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш учун бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.


30. Марказ манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини инобатга олган ҳолда, тендер ҳужжати ва/ёки техник топшириқ бўйича экспертиза хулосасини (ижобий ёки қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида) ёзма равишда ёки электрон шаклда, шу жумладан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда веб-сайт орқали ташаббускорга (буюртмачига) юборади.


31. Лойиҳани қайта ишлаш зарурати тўғрисида хулоса берилган тақдирда, ташаббускор (буюртмачи) қайта ишлаб чиқилган техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатини мулоҳазалар ҳақидаги маълумотномаси билан биргаликда такроран кўриб чиқиш учун Марказга тақдим этади. Бунда такроран кўриб чиқиш учун тўлов олинмайди.


32. Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжати техник топшириқ такроран киритилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.


33. Қайта ишлаб чиқилган техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатини кўриб чиқишда ташаббускор (буюртмачи)га янги асослар бўйича эътирозлар беришга йўл қўйилмайди, аввал берилган камчиликларни бартараф этиш доирасида қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар билан боғлиқ эътирозлар бундан мустасно.



4-БОБ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ИШГА ТУШИРИШ


34. Лойиҳани амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


35. Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштиришда Ягона миллий лойиҳа бошқаруви ахборот тизими орқали лойиҳанинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга оид ишлар Марказ томонидан амалга оширилади.


36. Лойиҳани ишга тушириш ташаббускорнинг (буюртмачининг) қабул комиссияси томонидан амалга оширилади, бунда комиссия таркибига Марказ вакиллари киритилиши шарт, шунингдек, зарур ҳолларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилиши мумкин.


37. Қабул комиссияси амалга оширилган лойиҳанинг техник топшириққа мувофиқлиги юзасидан хулосани, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган, сотиб олинган ва жорий қилинган ахборот тизимларини қабул қилиш-топшириш далолатномасини тайёрлайди.



5-БОБ. ЛОЙИҲАНИНГ ПОСТМОНИТОРИНГИ

(ЛОЙИҲАДАН КЕЙИНГИ МОНИТОРИНГ)


38. Лойиҳанинг постмониторинги қабул комиссияси томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган вақтдан бошлаб ўн икки ой давомида Марказ томонидан амалга оширилади.


39. Постмониторинг ва муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришишни баҳолашнатижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин:

а) лойиҳа концепциясида кўрсатилган муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришилди;

б) лойиҳа муҳим самарадорлик кўрсаткичларига тўлиқ равишда эришмади, уни модернизациялаш зарур;

в) лойиҳа муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришмади, батафсил таҳлил қилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш зарур.


40. Лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш учун асослар қуйидагилардан иборат:

а) лойиҳадан фойдаланиш муддатининг якунланганлиги, агар шундай муддат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган бўлса;

б) лойиҳадан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги, жумладан техник воситалар ва дастурий таъминот самарадорлигининг пастлиги, ҳуқуқий тартибнинг ўзгарганлиги, бошқарув қарорларининг қабул қилиниши ва лойиҳадан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бошқа ўзгаришларнинг мавжудлиги;

в) лойиҳадан фойдаланишнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги.


41. Лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш учун мазкур Низомнинг 40-бандида кўрсатилган бир ёки бир нечта сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда лойиҳани фойдаланишдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг қарори устидан ташаббускор (буюртмачи) томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Марказ юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар ва материалларни ташаббускордан (буюртмачидан) талаб қилиб олишга, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг, лойиҳа институтлари, муҳандислик ва консалтинг компаниялари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий ва миллий ташкилотларнинг мутахассисларини шартнома асосида жалб қилишга ҳақли.


43. Марказнинг мансабдор шахслари лойиҳа паспорти ва концепциясини келишиш, лойиҳанинг техник ва/ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, лойиҳа амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва постмониторинги учун масъулдирлар ҳамда ушбу тадбирларда холисликни таъминлайди.


44. Ташаббускор (буюртмачи) қуйидагилар учун жавобгардир:

техник ва/ёки тендер ҳужжатларининг мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиши;

тақдим этиладиган ҳужжатлар, маълумотлар ва ахборотларнинг ўз вақтида, сифатли ва ишончли бўлиши;

лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари тартиби ва талабларига риоя қилиш.






Низомга

1-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида

лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича

ТАШКИЛИЙ СХЕМА

Босқичлар


Тадбирлар


Муддатлар


Масъуллар


1-босқич

Лойиҳа паспортини ишлаб чиқиш ва Марказга буюртманома бериш


-

Ташаббускор (буюртмачи)


2-босқич

Лойиҳа паспортини кўриб чиқиш, лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ва ташаббускорга хабарнома юбориш


етти иш

куни ичида


Марказ


3-босқич

Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва Марказга келишиш учун киритиш


-

Ташаббускор (буюртмачи)


4-босқич

Лойиҳа устуворлигини инобатга олган ҳолда лойиҳа концепциясини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда Реестрга киритиш


ўн беш иш

куни ичида

Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


5-босқич

Техник топшириқни ва/ёки тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун киритиш


-

Ташаббускор (буюртмачи)


6-босқич

Экспертиза ўтказиш ва техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатлари бўйича хулоса тақдим этиш


ўттиз календарь

куни ичида


Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


7-босқич

Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва фойдаланишга топшириш


ўрнатилган

тартибда


Ташаббускор (буюртмачи), Марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


8-босқич

Постмониторинг ва лойиҳа самарадорлигини баҳолаш


ўн икки ой ичида


Марказ


         





Низомга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Лойиҳа

бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт

лойиҳаларини бошқариш марказига

сана:___________ __________-сон



БУЮРТМАНОМА

Сиздан, иловага мувофиқ


лойиҳанинг паспорт/концепциясини кўриб чиқишингизни ва келишишингизни сўраймиз.

Буюртмачининг алоқа рақамлари (ижрочиси кўрсатилган ҳолда):

    

    

Иловалар электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди:


Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


     







      

Буюртмачи


       

     

Ф.И.О.


(имзо)


     





Низомга

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Лойиҳа

бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт

лойиҳаларини бошқариш марказига

сана:___________ __________-сон



БУЮРТМАНОМА

Сиздан,


ишлаб чиқиш/модернизациялаш/техник қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича техник топшириққа ва/ёки тендер ҳужжатига хулоса беришингизни сўраймиз.

Лойиҳанинг дастлабки тахминий қиймати


.

Лойиҳа (ишлар, хизматлар)нимолиялаштириш манбалари(қуйида кўрсатилганлардан бири танланади):

ўз маблағлари;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарзлар);

бошқа манбалар (кўрсатилади).

Техник топшириқ ва/ёки тендер ҳужжатини экспертизадан ўтказиш учун олдиндан тўловни кафолатлаймиз.


Аризачи/буюртмачининг почта манзили (жойлашган жойи):

       

;

Аризачи/буюртмачининг банк реквизитлари:



(банк коди, СТИР, ҳисоб рақами, банк номи).

Аризачи/буюртмачининг алоқа рақамлари (ижрочиси кўрсатилган ҳолда):

Иловалар электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди:


Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


     







      

Буюртмачи


       

     

Ф.И.О.


(имзо)


        





Низомга

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Лойиҳа

бошқаруви миллий агентлиги

қошидаги Электрон ҳукумат ва

рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини

бошқариш маркази" ДУК директори

_________________________

"____" _______________ йил

Хулоса _______ -сон



бўйича


(лойиҳа номи)


"____"________ й.

Тошкент ш.

1. Экспертиза ўтказиш учун асос:


2. Лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси) номи:


3. Экспертиза ўтказишда фойдаланиладиган ҳужжатлар рўйхати:

          

         

        

.

    

4. Экспертиза натижаларибўйича хулоса ва таклифлар:

      

         

      

        

     

.

5. Киритилган ҳужжатлар бўйича хулоса:

       

         

        

.

Марказ директори ўринбосари:

          

Марказ департаменти бошлиғи:

       

Марказ бўлим бошлиғи:

           

Мутахассис:

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 391-модда