Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 26-сон 2019 йил 25 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ


"ҚҚС" сўзини эшитган ҳар қандай, ҳатто тажрибали бухгалтер сергак тортади.

Бунинг объектив сабаблари бор: у ҳисобланиши ва давлат томонидан маъмурийлаштирилиши жуда мушкул бўлган солиқлардан бири. Имтиёзлар ва турли ставкалар солиқни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, қоплаш жараёнини янада мураккаблаштиради.

ҚҚС асослари, уни ҳисоблаш қоидалари ва бухгалтерни қийнайдиган саволларни мисоллар ёрдамида кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.



Кимлар тўлайди


Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўлласангиз, ҚҚС тўлашингиз шарт.

Қўлланиладиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда ҚҚС тўлашингиз шарт (Солиқ кодексининг 197-моддаси 1-қисми):

1) Ўзбекистон норезидентлари сиз учун иш бажарса ёки хизматлар кўрсатса ва уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса;


1-ВАЗИЯТ.

Хорижий компания - норезидент Ўзбекистон корхонасига маслаҳат бериш хизматларини кўрсатади. Маслаҳат бериш хизматларини реализация қилиш жойи уларни сотиб олувчининг фаолияти амалга ошириладиган жой ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 4-банди). Сотиб олувчи Ўзбекистон корхонаси бўлганлиги сабабли хизматларга Ўзбекистонда ҚҚС солинади. Бинобарин, норезидентдан олинган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти Ўзбекистон корхонасида юзага келади.


2-ВАЗИЯТ.

Ўзбекистон корхонаси Қозоғистондаги ваколатхонаси биносини таъмирлаш учун Қозоғистон қурилиш компанияси билан шартнома тузди. Бино кўчмас мулк бўлганлиги сабабли у билан боғлиқ ишлар ва хизматларга у жойлашган давлат ҳудудида ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 1-банди). Ушбу ҳолатда бино Қозоғистонда жойлашган, Ўзбекистон таъмирлаш ишларини амалга ошириш жойи ҳисобланмайди. Шу сабабли Ўзбекистон корхонаси норезидент бажарган ишлар бўйича ҚҚС тўлаши керак эмас.


2) товарларни импорт қилсангиз. Божхона тўловлари қатори (БКнинг 289-моддаси) ҚҚСни ҳам тўлайсиз. ҚҚСдан озод этилган товарлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 211-моддаси).


ВАЗИЯТ.

ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона ўз фаолияти учун материалларни импорт қилиб олиб киради. Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида божхона тўловлари - божхона божи, ҚҚС, божхона йиғимлари, агар олиб кирилаётган товар акциз тўланадиган товар бўлса, акциз солиғини тўлаши лозим.


3) оддий ширкатнинг ишончли шахси, яъни унинг ишларини юритувчи шерик (иштирокчи) бўлсангиз.


ВАЗИЯТ.

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайдиган ЯСТ тўловчи корхона биргаликдаги фаолиятда иштирок этади. Оддий ширкат шартномасининг барча иштирокчилари ўртасида тузилган келишувга кўра биргаликдаги фаолият доирасида амалга ошириладиган операциялар ҳисобини юритади, яъни ишончли шахс бўлиб чиқади. Корхона ишончли шахс сифатида биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан тушган тушумдан ҚҚС тўлаши шарт. Бунда ўз маҳсулотини сотишдан тушган тушумдан ЯСТ тўлайди.



Кимлар тўламайди


Қуйидаги ҳолларда ҚҚС тўлашингиз керак эмас:

1) нотижорат ташкилоти бўлсангиз ("Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонун). Бироқ, айрим ҳолларда нотижорат ташкилотлари ҳам ҚҚС тўлайди. Қуйидаги ҳолларда солиқ тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин:

q тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансангиз.

Нотижорат ташкилоти даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмайди ҳамда олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди. Бироқ, ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин ("Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуннинг 2, 31-моддалари).


Нотижорат ташкилотининг бошқа даромадларни (Солиқ кодексининг 132-моддаси) (оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлардан ташқари) олишига тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди, сабаби улар товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ эмас;


q ЎзР норезидентлари сиз учун ишларни бажарса ёки хизматлар кўрсатса, уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса;

q товарларни импорт қилсангиз, ҚҚСдан озод қилинган товарлар бундан мустасно;

q мол-мулкни оператив ижарага берсангиз;

q интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўтказсангиз ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини берсангиз;

2) солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлласангиз. Қўлланиладиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда ҚҚС тўланади:

q ЎзР норезидентлари сиз учун ишларни бажарса ёки хизматларни кўрсатса, уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса;

q товарлар импорт қилсангиз, божхона тўловлари қатори ҚҚСни ҳам тўласангиз (БКнинг 289-моддаси);

q оддий ширкат ишларини юритувчи ишончли шахс бўлсангиз.

Яна бир ҳолатда соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчи ҚҚС тўлаши керак бўлади. Бу - марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган объектлар қурилиши (Солиқ кодексининг 349-моддаси).


ВАЗИЯТ.

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайдиган ЯСТ тўловчи қурилиш корхонаси 2 та объектда қурилиш-монтаж ишларини бажаради. Улардан бири марказлаштирилган манба - бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, бошқаси - буюртмачининг ўз маблағлари ҳисобидан. Корхона бюджетдан молиялаштириладиган объектдаги ишлар ҳажмидан ҚҚС тўлайди. Бошқа объект бўйича ҚҚС тўланмайди. Бунда корхона иккита объект бўйича умумий тушумдан ЯСТ тўлайди.



Кимлар ихтиёрий тўлаши мумкин


ЯСТ тўловчилар ҚҚСни тўлаш наф келтирса, уни ихтиёрий равишда тўлашлари мумкин.

Масалан, корхона товарларни экспорт қилганда ёки айрим турдаги ишлар ва хизматларни бажарганда, ушбу солиқ тўловчиси бўлиш наф келтиради (Солиқ кодексининг 38-боби):

q чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, шунингдек ТИВнинг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси кейинчалик ваколатхоналарга реализация қилиши учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотса. Ўзбекистонда аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг рўйхатини ТИВ тасдиқлайди (Солиқ кодексининг 214-моддаси);

q қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишларни бажарса (хизматларни кўрсатса) (Солиқ кодексининг 215-моддаси);

q транзит юкларни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ташиса ҳамда йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиса (Солиқ кодексининг 216-моддаси);

q сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш ва иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига хизматлар кўрсатса (Солиқ кодексининг 217-моддаси).

Корхона ушбу ҳолатларда маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларни реализация қилиш қийматига ноль даражали ставка бўйича ҚҚСни қўллашга ҳақли бўлади. Унда "кирувчи" солиқни ҳисобга олиш имкони қолади.

Бошқа ҚҚС тўловчилар билан савдо ёки иқтисодий муносабатларни ўрнатган ва солиқни ҳисобга олиш имконига эга бўлган корхоналарнинг ҚҚС тўловчиси бўлгани наф келтиради.



Қандай қилиб ҚҚС тўлашга

ўтиш мумкин


ЯСТ тўловчилар қуйидаги асосларда умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан ҚҚСни тўлашга ўтадилар:

q мажбурий тартибда;

q ихтиёрий равишда.

Бундан ташқари, умумбелгиланган соли

...
Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск