Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш қоидалари (II қисм) (СБХ, 27-сон 2019 йил 2 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ*

(II ҚИСМ)


ҚҚСни ҳисоблаш қоидаларини, уни ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ бухгалтер учун муаммоли масалаларни мисоллар ёрдамида ўрганишда давом этамиз.



ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчи


Қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар буюртмачига тегишли хом ашё ва материаллар бўлиб, буюртмачи уларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахс - қайта ишловчига саноат асосида қайта ишлашга беради. Кейин қайта ишловчи томонидан қайта ишланган маҳсулот тузилган шартномага мувофиқ буюртмачига қайтарилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сиз қайта ишловчи бўлсангиз ва қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқарсангиз, фақат қайта ишлаш бўйича хизматларингиз қийматидан ҚҚС ҳисобланг (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Қайта ишлашга берилган хом ашё билан операцияларни махсус Низомга (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштиринг ва ҳисобини юритинг.

Қайта ишлашга берилган маҳсулот қайтарилганда буюртмачига ҚҚС ҳисобга олинган қайта ишлаш бўйича хизматларингиз қийматига ҳисобварақ-фактура тақдим этинг. Олинган хом ашё бўйича маълумотларни, шунингдек ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳисобварақ-фактурада акс эттирманг. Маҳсулотлар берилишини Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва Давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот (2086-сон Низомга 4, 5-иловалар) билан расмийлаштиринг.


Қайта ишлаш хизматлари таннархидан

юқори нархда реализация қилинган бўлса


ВАЗИЯТ. Қайта ишловчи - 20%лик ставкада ҚҚС тўловчи, қайта ишлаш хизматлари қиймати - таннархдан юқори

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси (қайта ишловчи) пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси асосида қурилиш корхонасидан (буюртмачидан) металл конструкцияларни ишлаб чиқариш учун қувур ва арматура олди. Қувур ва арматура қиймати қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра 20 000 минг сўмни ташкил этади.

Шартномага илова қилинган калькуляцияга қараганда қайта ишловчининг хизматлари қиймати ҚҚСни ҳисобга олмаганда 3 500 минг сўмни ташкил этади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра хизмат таннархи - 2 600 минг сўм.

Қайта ишловчи қайта ишлаш хизматлари қийматига 20% миқдорида ҚҚСни қўшиб (Солиқ кодексининг 211-1-моддаси), ушбу суммани буюртмачига тақдим этади:

3 500 + 3 500 х 20% = 4 200 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қайта ишлашга берилган материаллар ва уларни қайта ишлаш хизматларини қуйидагича акс эттиринг:

  

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар кирим қилинди

20 000


003-"Қайта ишловга қабул қилинган материаллар"



Қайта ишлаш хизматлари учун 50% миқдорида аванс олинди (4 200 х 50%)

2 100


5110-"Ҳисоб-китоб счёти"


6310-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар"


Давал хом ашёсини қайта ишлаш харажатлари акс эттирилди


2 600


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

2310-"Ёрдамчи ишлаб чиқариш"

0200-"Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар"

1000-"Материалларни ҳисобга олувчи счётлар"

6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш"

6520-"Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар" ва б.

Давал материаллар қиймати улар қайта ишлангач ва қайта ишлаш маҳсулотлари буюртмачига қайтарилгач ҳисобдан чиқарилди

20 000



003-"Қайта ишловга қабул қилинган материаллар"


Қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад акс эттирилди

3 500


4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"


9030-"Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар"


Қайта ишлаш хизматларидан ҚҚС ҳисобланди (3 500 х 20%)

700


6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"


Қайта ишлаш хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

...
Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск